Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Оролбўйи  барқарорлиги  йўлида
25.06.2018
Оролбўйи барқарорлиги йўлида

Бугунги кунда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, шу жумладан, биологик ресурслардан самарали фойдаланиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, парламент қуйи палатасининг Экоҳаракат депутутлари гуруҳи ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзолари ҳам “2017 – 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури”нинг бажарилиши ҳолатини парламент назорати тартибида ўрганди.

Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш бугунги куннинг вазифаси
27.12.2017
Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш бугунги куннинг вазифаси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан қўмита аъзолари, соҳа мутахассислари, олимлар, экспертлар ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирокида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири биринчи ўринбосарининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”дан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан ахбороти эшитилди.

Кучли ижтимоий ҳимоя — давлат сиёсатининг устувор йўналиши
26.12.2017
Кучли ижтимоий ҳимоя — давлат сиёсатининг устувор йўналиши

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, давлат томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронларни ҳамда шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Электрон ҳукумат: очиқ ва самарали мулоқот воситаси
26.12.2017
Электрон ҳукумат: очиқ ва самарали мулоқот воситаси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан жорий йилнинг 26 декабрь куни “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуннинг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш якунига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Парламент назоратини амалга оширишда электрон давлат хизматларидан аҳолининг фойдаланиш имконияти, хизмат кўрсатиш сифати масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди.

Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш истиқболлари
26.12.2017
Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш истиқболлари

Бугунги кунда юртимизнинг ҳар бир ҳудудида жадал суръатларда қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, қўп қаватли иморатлар, замонавий типдаги янги уйлар, кўприклар, янги йўналишдаги метро қурилиши, автомобил ва темир йўллар, ижтимоий ва иқтисодий соҳа объектлари, қурилмоқда. Ушбу қурилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, ўз навбатида, қурилиш материаллари арзон ва сифатли бўлишини тақазо этади. 

Маҳаллийлаштириш дастурларининг ижроси юзасидан парламент назорати кучайтирилмоқда
21.12.2017
Маҳаллийлаштириш дастурларининг ижроси юзасидан парламент назорати кучайтирилмоқда

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ЎзЛиДеП фракцияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал Демократик партияси ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тайёр маҳсулот, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш соҳасини такомиллаштириш бўйича фаолияти натижаларини муҳокама қилиш мақсадида ушбу вазирликнинг ахбороти эшитилди.

Маданий меросга муносабат қонун ижросини ўрганиш  орқали баҳоланди
18.11.2016
Маданий меросга муносабат қонун ижросини ўрганиш орқали баҳоланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Термиз шаҳрида сайёр йиғилиш ўтказди. Унда “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг Сурхондарё вилоятидаги ижросига доир масала муҳокама қилинди.

Депутатлар божхона қонунчилиги нормалари самарадорлигини муҳокама қилишди
18.11.2016
Депутатлар божхона қонунчилиги нормалари самарадорлигини муҳокама қилишди

Мамлакатимиз Божхона кодексининг нормаларини самарали амалга ошириш мухим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг йиғилишида Давлат божхона қўмитасининг қонуности ҳужжатларини Божхона кодексига мувофиқлаштириш тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Депутатлар йўловчилар манфаатига хизмат қилувчи қонун ижросини ўргандилар
18.11.2016
Депутатлар йўловчилар манфаатига хизмат қилувчи қонун ижросини ўргандилар

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан парламент назорати институтидан фойдаланган ҳолда “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонуннинг ижроси Қашқадарё вилояти мисолида ўрганилди. Жорий йилнинг 18 ноябрь куни назорат-таҳлил натижалари юзасидан Қўмитанинг йиғилиши ўтказилди. 

Наманганда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарда 4,5 мингга яқин аҳоли меҳнат қилмоқда
18.10.2016
Наманганда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарда 4,5 мингга яқин аҳоли меҳнат қилмоқда

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан «Чет эл инвестициялари тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Наманган вилоятидаги ижроси назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганилди. Йиғилишда «Чет эл инвестициялари тўғрисида»даги Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан бир қаторда, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Божхона, Солиқ ва Меҳнат кодексларининг тегишли нормаларининг ижро этилиши ҳолатига эътибор қаратилди.  


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2018
Қонунларга киритилаётган ўзгартишлар фуқароларнинг манфаатини ёқлашга, фаоллигини оширишга қаратилди

Киритилаётган ўзгартишларга кўра,  турар жой мулкдорининг оила аъзоси деб эр-хотиннинг ота-онаси,...

21.09.2018
Энергиядан оқилона фойдаланиш масаласи муҳокама марказида

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда муҳандислик коммуникацияларнинг эскириши ва қониқарсиз...

21.09.2018
Илм-фан иқтисодиёт реал секторига наф беряптими?

Ахборотларда қайд этилишича, инновациявий ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш ...