Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Адлия вазири ахборот берди
14.10.2020
Адлия вазири ахборот берди

Вазир ахборотида қайд этилганидек, интернет тармоғида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини оширишга қаратилган, моддий аҳволидан қатъи назар, барча аҳоли қатламини бепул ҳуқуқий маслаҳат билан таъминлашни назарда тутувчи 5 та ҳуқуқий портал ишлаб чиқилди. 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири депутатларнинг саволларига жавоб берди
07.10.2020
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири депутатларнинг саволларига жавоб берди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшлар онггига оилавий қадриятларни сингдириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилдилар.

Ер ости сувлари чексиз эмас
08.09.2020
Ер ости сувлари чексиз эмас

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2020 йил 8 сентябрь куни навбатдаги “Ҳукумат соати” ўтказилди. Унда депутатлар «Сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда такрорий экинлар экиш, аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш учун ер ости сув захираларини аниқлаш ва артезиан қудуқлари қазиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида»ги масала юзасидан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Бобир Исломовнинг жавобларини эшитдилар.

Вазир жавоби депутатларни қониқтирди...ми?
07.08.2020
Вазир жавоби депутатларни қониқтирди...ми?

Вазир берган жавобга кўра, республика аҳолисини арзон ва сифатли мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини барқарор таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида, 2020 йил ҳосили учун 2019 йил август-сентябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда ноябр-декабрь ойларида тўқсонбости усулида жами 206,7 минг гектар сабзавотлар экинлари экилган.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири депутатлар саволларига жавоб қайтарди
06.08.2020
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири депутатлар саволларига жавоб қайтарди

Қайд этилганидек, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 5,8 млн. тонна мева-сабзавот етиштирилган бўлиб, жами 480,0 млн. доллар ҳажмидаги маҳсулотлар экспорт қилинган. Депутатлар ушбу кўрсатгичларни янада ошириш, мавжуд имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш, мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришни кўпайтириш йўлида қандай муаммолар борлиги билан қизиқдилар.

Қурилиш нормалари бугунги талабга жавоб берадими?
23.07.2020
Қурилиш нормалари бугунги талабга жавоб берадими?

Бугунги кунда мамлакатимизда қурилиш соҳасига доир 337 та қурилиш меъёрлари амал қилиб келмоқда. Ушбу меъёрлар ҳар беш йилда бир марта қайта кўриб чиқилиши ва такомиллаштирилиши лозим. Бунинг учун йилига 60-70 та қурилиш меъёрларини қайта кўриб чиқиш талаб этилади. Аммо кейинги 20 йил бўйича олиб борилган таҳлиллар мазкур нормативларни янгилаш ўртача кўрсаткичи 10 фоизга ҳам таъминланмаганини кўрсатди. 

Ҳукумат ҳисоботи:  Давлат дастурининг ярим йилликдаги ижроси кўриб чиқилди
22.07.2020
Ҳукумат ҳисоботи: Давлат дастурининг ярим йилликдаги ижроси кўриб чиқилди

2020 йил 22 июль куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Вазирлар Маҳкамаси тақдим этган “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2020 йил биринчи ярим йилликда бажарилишининг бориши тўғрисида”ги ҳисоботи муҳокама қилинди.

Ҳукумат соати: Мактабгача таълимдаги тарбия ишлари қадриятларимизга мувофиқми?
02.06.2020
Ҳукумат соати: Мактабгача таълимдаги тарбия ишлари қадриятларимизга мувофиқми?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар “Мактабгача таълим ташкилотларида болаларни миллий-маънавий қадриятларимизга мувофиқ тарбиялаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилдилар.

Депутатлар қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларга баҳо бердилар
02.06.2020
Депутатлар қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларга баҳо бердилар

Ўтган даврда мазкур йўналишларда бир қатор ишлар, изланиш ва ислоҳотлар  амалга оширилди. Жумладан, 2020 йил 1 мартдан пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришда банд бўлмаган майдонларда тупроқ-иқлим шароитлари ҳамда бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда туманларни босқичма-босқич ихтисослаштириш тизими жорий этилиши назарда тутилган эди.

Касб-ҳунар таълими истиқболи қандай? Депутатлар саволига вазирлик жавоб қайтарди
02.06.2020
Касб-ҳунар таълими истиқболи қандай? Депутатлар саволига вазирлик жавоб қайтарди

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодиёт тармоқларига киритилаётган инновацион технологик жараёнлар, тадбиркорлик, кичик бизнес соҳаларида яратилаётган янги иш ўринлари ўрта бўғин кадрларини тайёрловчи мутлақо янги касб-ҳунар таълими муассасалари тармоғини шакллантиришни тақазо этмоқда.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2020
Профессионал журналистлар — демократик ислоҳотлар кафолати

2020 йил 23 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

23.10.2020
Спикер ўринбосари Қамаши туманидаги тадбиркорлар фаолияти билан танишди

Юртимизда меҳнатидан барака топаётган тажрибали деҳқонларимиз кўп. Халқимиз азалдан деҳқончиликда, б...

22.10.2020
Исроил давлати билан парламентлараро ҳамкорлик жонланади

2020 йил 22 октябр куни Олий Мажлиснинг Кнессет билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро дўстлик гуруҳи...