Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Ҳукумат соати: парламент назоратининг самарали механизмлари амалда
01.05.2018
Ҳукумат соати: парламент назоратининг самарали механизмлари амалда

Жорий йилнинг 1 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ «ҳукумат соати» ўтказилди. Таъкидлаш жоиз, мазкур амалиёт миллий парламент тарихида илк бор ташкил этилди.

Қабул қилинаётган қонунларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш масалалари парламент аъзоларининг диққат марказида
29.12.2017
Қабул қилинаётган қонунларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш масалалари парламент аъзоларининг диққат марказида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг ташаббусига биноан адлия вазирининг «Қабул қилинаётган қонунларнинг ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш, қабул қилинаётган қарорларнинг қонунийлигини таъминлаш тўғрисида»ги ахбороти эшитилди. Тадбир 2017 йил 12 июль куни депутатлар, сенаторлар ва сиёсий партиялар вакиллари билан учрашув чоғида Президент томонидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилди.

Таълим тизимини тубдан такомиллаштириш Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналиши
05.10.2017
Таълим тизимини тубдан такомиллаштириш Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналиши

2017 йил 5 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлисида  “Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш ва модернизация қилиш шароитларида кадрлар тайёрлашнинг жорий ҳолати,  11 йиллик таълимни жорий этиш, коллежларда таълимни ислоҳ қилиш борасидаги долзарб масалалар” муҳокама қилинди.

Депутатлар аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросига эътибор қаратдилар
02.10.2017
Депутатлар аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросига эътибор қаратдилар

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “2017 йилда аҳоли бандлиги дастури” ижросининг бориши тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Депутатлар 2017 йилга аҳоли бандлиги дастурини қабул қилдилар
31.10.2016
Депутатлар 2017 йилга аҳоли бандлиги дастурини қабул қилдилар

Аввал хабар қилинганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “2017 йилга аҳоли бандлиги дастури” лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Депутатлар автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш масаласи бўйича парламент сўрови юбордилар
12.10.2016
Депутатлар автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш масаласи бўйича парламент сўрови юбордилар

12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.Зокировга “Ўзбекистон Республикасида автомобиль йўлларининг-шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларининг ҳолати ҳамда уларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш истиқболлари тўғрисида”ги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар.

Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури амалда
29.09.2016
Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури амалда

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ташаббусига кўра, Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг «2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ахборотини эшитдилар. 

18.12.2015
Қонун талаблари назорат-таҳлил тартибида ўрганилди

Жорий йилнинг 18 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Фарғона вилоятидаги давлат органлари тизимидаги ижросини ўрганиш якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. 

13.05.2014
Қарор ижроси ўрганилди

2014 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2013 йил 12 сентябрдаги бюджет қонунчилигига риоя этилиши юзасидан қабул қилинган қарори ижросини ўрганиш натижаларининг якунига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

23.04.2014
Тошкент шаҳрида 8,1 миллиард сўмлик риэлторлик хизматлари кўрсатилган

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг Тошкент шаҳрида ижро этилиши бўйича ўтказилган назорат-таҳлил якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...