Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири депутатлар саволларига жавоб қайтарди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири депутатлар саволларига жавоб қайтарди Инвестициялар ва ташқи савдо вазири депутатлар саволларига жавоб қайтарди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” ўтказилди. Унда пандемия даврида аҳоли томорқаларида етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш, тайёрлаш, сақлаш ва бошқа логистика хизматларини йўлга қўйиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов жавоб берди.

Вазир депутатларнинг саволларига жавоб қайтарар экан, аввало, 2020 — 2023 йилларда мева-сабзавот экспорти режаси ҳақида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, айни пайтда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

Қайд этилганидек, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 5,8 млн. тонна мева-сабзавот етиштирилган бўлиб, жами 480,0 млн. доллар ҳажмидаги маҳсулотлар экспорт қилинган. Депутатлар ушбу кўрсатгичларни янада ошириш, мавжуд имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш, мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришни кўпайтириш йўлида қандай муаммолар борлиги билан қизиқдилар.

Вазир ўз жавобида етиштирилган маҳсулот таннархининг юқорилиги, ҳозирги мавжуд саралаш ва қадоқлаш тизими жаҳон талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги, янада арзон ва сифатли транспорт логистика тизимининг тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги, маҳсулотлар экспорт кўламини кенгайтириш учун янги бозорларни излаб топишнинг аниқ механизми ривожланмаганлигини мисол қилиб келтирди.

“Ҳукумат соати”да бу борада кўрилаётган чораларга алоҳида аҳамият қаратилди. Тадбиркорларнинг экспорт фаолиятини рағбатлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати бўйича фикр алмашилди.

Соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Давлат раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган қатор қарорларни амалга тадбиқ этиш учун ушбу йўналишда қонун ҳужжатларига ҳам бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Чунончи, 2020 йил 1 октябргача бўлган даврда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилди. 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда талаб этиладиган сертификатлар учун экспортёрлардан тўловлар ундирилиши бекор қилинди. Экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобот даврида амалга оширилган экспорт ҳажмининг 10 фоизидан юқори бўлмаган ҳолатларда маҳсулотларини кафолатли тўловни таъминламаган ҳолда маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишга рухсат берилди. Яна бир аҳамиятли жиҳати, экспортга ташишдаги транспорт харажатларининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш механизми автотранспорт ва ҳаво транспорти учун ҳам жорий қилинди.

Депутатлар жойларда ўз сайловчилари, деҳқон ва фермерлар билан бўлган учрашувларда кўтарилган масалалардан келиб чиқиб, барча учун долзарб бўлган саволларни ўртага ташладилар, яъни, аҳоли етиштирган маҳсулотни экспорт қилишда салоҳиятли ҳамкорлар излаш, анъанавий ва янги бозорларига чиқиш, шунингдек, экспорт бозорида рақобат муҳитини шакллантириш борасида маҳсулот етиштирувчиларга қандай кўмак берилмоқда деган савол бердилар.

Вазир таъкидлаганидек, 500 дан ортиқ корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг тижорат таклифлари ишлаб чиқилиб, уларга хориждан салоҳиятли ҳамкор топиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳозиргача 251 та корхонага хорижий ҳамкор топишда ёрдам берилди. 1,8 млрд. сўмлик субсидия 305 та корхонага товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатларни расмийлаштириш учун тўланди. 1,2 млрд. сўмлик суғурта мукофоти харажатлари 117 та мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи маҳаллий корхоналарга қоплаб берилди. 2 та халқаро кўргазма ва ярмаркаларда 28 та экспортёр корхона иштирокини таъминлаш мақсадида 1,2 млрд. сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди. Айни вақтда яна 50 млн. доллардан ортиқ экспорт амалга оширилиши кутилмоқда.  

“Ҳукумат соати”да депутатлар томонидан кўтарилган барча масалалар мураккаб ва долзарб бўлиб, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг уларнинг барчасига доир аниқ ёндашуви, истиқболдаги режалари атрофлича баён этилди.


Кўришлар сони: 327

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...