Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича ҳалқаро мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолати қандай?

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича ҳалқаро мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолати қандай? Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича ҳалқаро мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолати қандай?

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилишида парламентнинг устувор вазифаларига тўхталиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, халқаро ташкилотлар тавсиялари ижросини ташкил этиш, “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва ижро этиш ҳам қуйи палатанинг диққат марказида бўлиши кераклигига алоҳида эътибор қаратган эди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жорий йил 5 май куни бўлиб ўтган мажлисида Давлатимиз раҳбарининг ушбу таклифларининг яққол амалий ифодаси сифатида илк бор “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” рукни остида 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича ҳалқаро мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолати юзасидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан тайерланган Ахбороти атрофлича кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мамлакатимизнинг халқаро мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги 70 дан зиёд халқаро ҳужжатга, шу жумладан БМТнинг 6 та асосий ва 4 та Факультатив протоколига қўшилган ҳамда уларнинг бажарилиши юзасидан миллий маърузалар доимий равишда БМТнинг тегишли органларига тақдим этилмоқда.

Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари халқаро ҳуқуқ нормалари билан уйғунлаштирилмоқда. Ўзбекистон қатор нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан қабул қилинган шартнома, битим ва конвенцияларга қўшилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга ошириш бўйича қатор қонун ҳужжатлари халқаро норма ва стандартлар асосида такомиллаштирилмоқда. Жумладан, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси қабул қилинди. Кодексга ўнлаб янги норма ва қоидалар киритилиб, амалда бўлган айрим
тартиб-таомиллар бекор қилинди.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини кучайтиришга қаратилган «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Қонун билан давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди, хотин-қизларга нисбатан тазйиқлар ва зўравонликнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмлари яратилди, тазйиққа дуч келган хотин-қизларга ҳимоя ордери бериш тартиби жорий этилди.

Маъмурий назоратнинг асосий принципларини белгилаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.

Шунингдек, қонун ҳужжатларини инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий нормалар билан уйғунлаштириш, хусусан, фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириш ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг Фуқролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодекслари, «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги, «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги, «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги каби қонунлар қабул қилинди.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро  ва минтақавий тузилмаларнинг тавсияларини амалга ошириш бўйича «йўл хариталари» ишлаб чиқилиб, улар парламент палаталари Кенгашларининг қўшма қарорлари билан тасдиқланмоқда. Жумладан, инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми якунларига доир таклифлар ва тавсияларни амалга ошириш, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қоидаларини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракатлар дастури ижроси юзасидан «йўл хариталари» шулар жумласидандир.

Шу билан бирга, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий тизимини янада такомиллаштириш, бу соҳасидаги умум эътироф этилган қоидаларни ҳамда халқаро шартномаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги ишларни доимий равишда давом эттириш талаб этилмоқда.

Мажлисда депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ҳалқаро мажбуриятларга риоя қилиниши йўналишидаги фаолиятини маъқуллаб, қонун ижодкорлиги жараёнида, айниқса, инсоннинг шахсий, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳуқуқларига даҳлдор қонун лойиҳаларини тайёрлашда мазкур ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқишга, уларда тўғридан-тўғри амал қиладиган нормаларни акс эттириш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар. Бу борада тараққий этган мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш, фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги саводхонлигини ошириш биринчи галдаги вазифа бўлиши лозимлиги қайд этилди.

Мажлисда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг «2018 – 2019 йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши ҳолати тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинди. Депутатлар томонидан қабул қилинган қарорда марказга инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси халқаро мажбуриятларининг бажарилиши борасидаги ишларда давлат органлари фаолиятига кўмаклашишни кучайтириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишининг ҳолатини мунтазам равишда мониторинг ҳамда таҳлил қилиб бориш, инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ташкилотлар ва тузилмалар, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларни миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилиб бориш тавсия этилди.

 

 

 


Кўришлар сони: 105

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...