Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Ўзбекистон — ЕОИИ: ҳамкорликнинг АКТга таъсири

Ўзбекистон — ЕОИИ: ҳамкорликнинг АКТга таъсири Ўзбекистон — ЕОИИ: ҳамкорликнинг АКТга таъсири

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида видеоконференц алоқа тарзида ташкил этилган Парламент эшитувида долзарб масала ва ўта муҳим масала — Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграциялашувининг ташқи савдо, божхона-тариф тизимини тартибга солиш, бюджет, банк ва молия соҳаси, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари ривожланиши борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тегишли вазирликларнинг ахбороти эшитилди.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Садиков ЕОИИ билан ҳамкорлик йўлга қўйилишининг мамлакатимиз ахборот технологиялари
ва коммуникациялари соҳасига таъсири юзасидан маълумот берди.

Ҳамкорликнинг телекоммуникация ва Интернет хизматлари нархларига ҳамда телекоммуникация бозори рақобатбардошлигига, шунингдек, ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник регламентларга таъсири чуқур таҳлил этилди.

Қайд этилганидек, ЕОИИ шартномасига мувофиқ, барча соҳаларда ахборотлаштириш жараёнларнинг интеграциясини таъминлаш мақсадида ахборот-коммуникация технологиялари ва трансчегаравий ишонч маконидан кенг фойдаланган ҳолда ахборот алмашинувида самарали ўзаро ҳамкорликни янада ривожлатириш борасида чора-тадбилар ишлаб чиқилмоқда ва рўёбга чиқарилмоқда.

ЕОИИ аъзо давлатлар томонидан ўзаро электрон ҳужжат алмашинуви бўйича лойиҳа амалга оширилаётгани бунга яққол мисол бўла олади.

Мазкур лойиҳада Иттифоқ ва аъзо давлатлар ўртасида электрон ҳужжат алмашинуви, ўзаро хизмат хатлари алмашинувини таъминлаш бўйича ахборот-технологиялари ечимларини жорий этиш ва ишончли учинчи тараф сервислари орқали электрон рақамли имзоларни ҳақиқийлигини тасдиқлаш кўзда тутилган.

Унинг ижобий таъсири — мазкур интеграциялашган ахборот тизимларининг жорий этилиши электрон рақамли имзодан фойдаланаган ҳолда давлатлараро ҳужжат алмашинуви, халқаро электрон савдо, ҳужжатларни электрон равишда тасдиқлаш ва халқаро банк операцияларини янада ривожлантириш имкониятларини кенгайтиради.

Иккинчи томондан эса республикада электрон рақамли имзога оид қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш, мавжуд электрон рақамли имзо тизимиларини ЕОИИ талабларига мослаштириш маълум вақт ва маблағларни талаб этади.

Ушбу йўналишларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқаришда аъзо давлатларнинг ягона ёндашувидан келиб чиқиб ҳужжатлар алмашинувида ягона шифрлаш тизимидан фойдаланилиши ахборот хавфсизлигини таъминлашда қийинчиликларга олиб келиши мумкин.

Парламент эшитувида Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига муфассал жавоб қайтарилди.

 


Кўришлар сони: 287

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...