Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Ўзбекистон учун яқин ва узоқ муддатдаги сиёсий таваккалликка оид таҳлиллар маълум қилинди

Ўзбекистон учун яқин ва узоқ муддатдаги сиёсий таваккалликка оид таҳлиллар маълум қилинди  Ўзбекистон учун яқин ва узоқ муддатдаги сиёсий таваккалликка оид таҳлиллар маълум қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2020 йил 26 мартдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласини ўрганишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланиб, палата томонидан амалга ошириладиган тадбирлар режаси белгиланганди.

Айни пайтда мазкур режага мувофиқ, бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Қонунчилик палатасининг фракциялари, қўмиталарида ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш ва интеграциялашув жараёнлари билан боғлиқ барча масалалар кенг муҳокама қилиняпти ҳамда оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда кенг ёритиляпти.

Аҳоли томонидан билдирилаётган муносабатлар, хилма-хил фикрлар, қизғин мунозаралар, албатта, бу масаланинг ҳар жиҳатдан долзарблиги ва муҳимлигини, шу боис уни атрофлича ва пухта ўрганиш лозимлигини талаб этади.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2020 йил 16 апрель куни видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган Парламент эшитуви Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик масаласига бағишланди.

Унда масофавий тарзда иштирок этган бир қатор вазирликлар қаторида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А. Камилов ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил ахборот берди.

Парламент эшитувда мамлакатимизнинг ташқи сиёсий фаолияти таҳлил этилар экан, Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасида яқин алоқалар ўрнатишни ёқловчи жиҳатлар билан бир қаторда, мамлакатимизнинг мазкур ташкилот аъзосига айланган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган сиёсий ва иқтисодий характердаги салбий оқибатларни чуқур таҳлил қилишни талаб этувчи омиллар ҳам мавжудлиги таъкидланди.

Ахборотда келтирилганидек, бугунги кунда дунёда 300 дан ортиқ интеграцион ташкилотлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Буларнинг ҳар бирида ўзига яраша қонун-қоидаларга амал қилиш асосида ҳамкорлик қилади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон учта интеграцион ташкилот, яъни Европа Иттифоқи, Жаҳон савдо ташкилоти ва Евроосиё иттифоқи билан музокаралар олиб бормоқда.

Энг муҳими, Ўзбекистон бу интеграцион ташкилот билан ҳамкорликда фақат иқтисодий манфаатлардан келиб чиқади ва Ўзбекистон иштирокини сиёсатлаштиришга йўл қўймайди. Бу жиҳат Ўзбекистон ташқи сиёсат концепциясида тўлиқ акс эттирилган.

Шу каби омилларни инобатга олган ҳолда, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ЕОИИ билан ҳамкорликдан келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни камайтириш мақсадида тегишли “йўл харитаси” ишлаб чиқилгани маълум қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорликда вужудга келадиган объектив омиллар ва сабаблар бўйича чет эл эксперт жамоалари ва расмий доира вакиллари орасида кенг тарғибот ишларини олиб бориш, хорижий расмий доиралар ва халқаро экспертлар ҳамжамияти ўртасида Ўзбекистон ташқи сиёсатининг кўп қирралилик жиҳатини тушунтириш бўйича ишларни кучайтиришга оид вазифалар амалга оширилмоқда.

Алоҳида қайд этиш жоизки, Ташқи ишлар вазири депутатлар саволларига асосли, таҳлилий нуқтаи назардан ёндашган ҳолда жавоб берди. Бу, ўз навбатида, Парламент эшитувига жиддий тайёргарлик кўрилганидан далолат беради.

 


Кўришлар сони: 249

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...