Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Ўзбекистон ЕОИИ билан кенг кўламли интеграцияга тайёрми?

Ўзбекистон ЕОИИ билан кенг кўламли интеграцияга тайёрми? Ўзбекистон ЕОИИ билан кенг кўламли интеграцияга тайёрми?

Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги жиддий масала бўлиб, айни пайтда ушбу масалани парламент аъзолари халқ манфаатлари ва сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқишмоқда, асосли хулосалар тайёрланмоқда.

2020 йил 16 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Парламент эшитуви биринчи марта видеоконференц алоқа шаклида ташкил этилди.  

Унда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграциялашувнинг ташқи савдо, божхона-тариф тизимини тартибга солиш, бюджет, банк ва молия соҳаси, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари ривожланиши борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида бир қатор вазирликларнинг ахбороти эшитилди.

Парламент эшитувда масофавий тарзда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж. Кучкаров ўз ахборотида ЕОИИ билан ҳамкорликнинг Ўзбекистон учун манфаатли жиҳатларига тўхталиб ўтди.

Таъкидлаб ўтилганидек, ЕОИИ билан ҳамкорлик барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, пировард натижада мавжуд иқтисодий ва ижтимоий номутаносибликларни бартараф этишга хизмат қилади. Бундан ташқари, ушбу ҳамкорлик мамлакатимизда барча соҳаларда ривожланиш жараёнларини жадаллаштириш ва глобаллашув талабларига тезроқ мослашиш имконини яратади.

Бинобарин, ЕОИИ билан интеграциянинг миллий иқтисодиётга, жумладан, ялпи ички маҳсулотга тўғридан-тўғри таъсири бўйича баҳолаш ишлари олиб борилган. Мазкур ҳисоб-китоблар иқтисодиёт тармоқларидаги устунлик ва хавфларни, яъни “йўқотиш” ва “ютуқлар”ни инобатга олган ҳолда баҳоланган. Бунда, товарлар ва хизматлар ташқи савдоси, хорижий инвестициялар, бандлик ва миграция жараёнлари, солиқ тушумлари ва аҳоли даромадлари каби йўналишларга алоҳида эътибор берилган.

Эшитувда сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялари томонидан айрим мулоҳазалар, саволлар ўртага ташланди.

Чунончи, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг қайд этишича, ЕОИИ асосий мақсадларидан бири бу — кооперацион алоқаларни ривожлантириш эвазига иттифоқ иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш. Лекин ЕОИИда кечаётган жараёнларда асосан товарлар олди-бердисидан у ёғига ўтилаётгани йўқ. Бундай вазиятда саноати суст ривожланган аъзо давлатга қўйиладиган стантдарт талабларининг юқорилиги рақобатга бардошли бўлмаган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни банкрот бўлишига олиб келиши тайин.

Ўзбекистонда ҳали ривожланиб улгурмаган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш сегментлари ЕОИИнинг бошқа аъзо давлатлари корхоналари томонидан эгаллаб олиниши хавфи ҳам сақланиб қолади. Шу нуқтаи назардан, мамлакатимиз ЕОИИ билан кенг кўламли интеграцияга тайёрми, деган ҳақли савол туғилади. Етарли даражада тайёргарлик кўришимиз учун қанча вақт керак, қандай ишларни амалга оширишимиз керак?

Берилган ахборотга кўра, ЕОИИ билан интеграция жараёнларида саноат корхоналари рақобатбардошлигини таъминлаш ишларини амалга ошириш учун зарур бўладиган муддатлар борасидаги “Йўл харитаси”га мувофиқ, саноатнинг 13 та етакчи тармоқлари бўйича муайян чора-тадбирлар амалга оширилиши талаб этилади. Ушбу саноат тармоқларига интеграция жараёнларига тайёргарлик кўриш учун тегишли муддатлар зарур. Мисол учун, қисқа муддатли давр (2022 йилга қадар) — қора металлургия, нефть ва газ, кўмир, фармацевтика, ёғ-мой, озиқ-овқат саноати корхоналари учун, ўрта муддатли давр (2024 йилга қадар) — тўқимачилик ва тикув-трикотаж, чарм-пойабзал, электротехника, кимё, электр энергетика,саноати корхоналари учун, узоқ муддатли давр эса (2028 йилга қадар) — автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари учун зарур бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши озиқ-овқат хавфсизлиги тизимини такомиллаштиришда қандай ўрин тутиши масаласи хусусида ҳам қизғин фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида ЕОИИга қўшилиши натижасида салбий имкониятлардан кўра, ижобий имкониятлар кенгроқ.

ЕОИИ аъзо мамлакатларининг баъзилари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нетто-импортёрлари эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон ушбу соҳада бошқа мамлакатларга нисбатан қиёсий устунликка эга. Жумладан, сабзавотлар бўйича ЕОИИ мамлакатлари ва Ўзбекистон маҳсулотлари нархлари орасидаги фарқ 60 фоизгача, мевалар бўйича 48 фоизгача, дуккаклилар бўйича 33,3 фозигача етади.

Шу билан бирга, ЕОИИга аъзо бўлиш Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 152 фоизга ошириш имконини беради, импорт 120 фоизга ошиши ҳисоб-китоб қилинмоқда.

Парламент эшитувда ҳамкорлик натижасида электроэнергетика соҳасида кутилаётган йўқотишлар ўрнини қоплаш учун қандай чоралар кўриш кераклигига оид яна бир қатор саволлар ўртага ташланди.

Алоҳида қайд этиш жоиз, вазир депутатлар саволларига асосли, таҳлилий нуқтаи назардан ёндашган ҳолда жавоб берди. Бу, ўз навбатида, Парламент эшитувига жиддий тайёргарлик кўрилганидан далолат беради.


Кўришлар сони: 293

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...