Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Оролбўйи барқарорлиги йўлида

Оролбўйи  барқарорлиги  йўлида Оролбўйи  барқарорлиги  йўлида

Бугунги кунда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, шу жумладан, биологик ресурслардан самарали фойдаланиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, парламент қуйи палатасининг Экоҳаракат депутутлари гуруҳи ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзолари ҳам “2017 – 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури”нинг бажарилиши ҳолатини парламент назорати тартибида ўрганди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур давлат дастури ижроси ижроси 5 йилга мўлжалланган бўлиб, у ўз ичига умумий бюджети 8 444,5 млрд. сўмдан иборат 67 та тадбирни олади. Ушбу тадбирлар ижросини жойида ўрганиш, йиғилган материаллар, тақдим этилган ахборотлар ҳамда тадбир жараёнидаги муҳокамалар таҳлили шундан далолат берадики, Дастурда белгиланган Оролбўйи аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, хусусан аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш ва улар бандлигини таъминлаш, аҳолининг уй-жой, тоза ичимлик сув, энергия ва газ таъминоти даражасини ошириш, канализация, санитария ва маиший чиқиндилардан фойдаланиш тизимларини яхшилаш, шунингдек таълим, маданият, спорт, ободонлаштириш ва атроф муҳит муҳофазаси борасидаги қатор тадбирлар ижроси таъминланган.

Жумладан, аҳоли соғлиғини сақлаш ва улар генофондини асраш тадбирлари доирасида Оролбўйи ҳудудидаги 220 минг болаларда эмлаш ишлари олиб борилган, 45 мингга яқин ҳомиладор аёллар поливитамин комплекслари ва йод препаратлари билан таъминланган. Узоқ ҳудудларда жами 17 та тез тиббий ёрдам станциялари ташкил этилиб, улар махсус транспортлар билан таъминланган. Мазкур тиббий муассасаларга умумий амалиёт шифокорлари жалб этилиб, уларга уй-жой қуриб берилган. Чекка ҳудудлардаги 75 минг аҳоли малакали тиббий кўрикдан ўтказилиб, 3 минга яқин кам таъминланган беморлар ордер орқали тиббий муассасаларда даволанган, санаторияларга йўлланма берилган.   

Давлат дастурининг тегишли банди ижроси доирасида Нукус шаҳрида “Roodell Recovery” МЧЖ томонидан маиший чиқиндиларни қайта ишлаш технологияси асосида кластер асосида йилига 146 минг тонна қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш орқали хўжалик буюмларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Қум-чанг тўфонларини олдини олиш мақсадида Дастур тадбирлари доирасида 500 минг га майдонда ўрмон ҳудудлари барпо этилган. Оролбўйи ҳудудларидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг моддий техник таъминотини яхшилаш ҳисобига ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш самарадорлигини оширилишига эришилган.

Шунингдек, Оролбўйи ҳудудида экстремал туризмни ривожлантириш мақсадида республика тижорат банкларининг 6 та лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилиши натижасида маҳаллий ва чет эл туристларининг оқими сезиларли даражада ошишига эришилган. Орол инқирози маркази – Мўйноқ шаҳридаги “Кемалар қабристони”да ободонлаштириш ишлари олиб борилган ва турислар учун “Маёқ” кафеси барпо этилган. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марталик бериладиган моддий ёрдами тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан жорий йилнинг шу кунига қадар 2917 оилага 1 млрд. 385,6 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган.

Шу билан бирга, назорат-тахлил давомида Дастурда белгиланган айрим муҳим тадбирларни амалга ошириш муддатидан кечикаётганлиги ва уларнинг сабаблари ўрганилди ҳамда тегишли ижрочиларга мазкур тадбирларни амалга ошириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди. Бунда, энг авваломбор аҳоли соғлиғини сақлаш ва ичимлик сув таъминоти борасидаги тадбирлар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти хокимлигида “2017 – 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури”нинг ҳар бир бандини ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш ва назорат қилишни кучайтириш юзасидан тегишли Қарор қабул қилинди.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари бундан кейин ҳам ушбу ҳаётий муҳим Давлат дастурини ҳаётга тадбиқ этилиши жараёнини самарали амалга оширилишида парламент назоратини олиб боришда фаол иштирок этади.

 

                                       

Борий АЛИХАНОВ,

 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Спикери ўринбосари,

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси

 

Ислом ХУШВАҚТОВ,

 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси


Кўришлар сони: 3757

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...