Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Қабул қилинаётган қонунларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш масалалари парламент аъзоларининг диққат марказида

Қабул қилинаётган қонунларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш масалалари парламент аъзоларининг диққат марказида Қабул қилинаётган қонунларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш масалалари парламент аъзоларининг диққат марказида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг ташаббусига биноан адлия вазирининг «Қабул қилинаётган қонунларнинг ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш, қабул қилинаётган қарорларнинг қонунийлигини таъминлаш тўғрисида»ги ахбороти эшитилди. Тадбир 2017 йил 12 июль куни депутатлар, сенаторлар ва сиёсий партиялар вакиллари билан учрашув чоғида Президент томонидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилди.

Жорий йилда қабул қилинган мамлакатимиз раҳбарининг «Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, шунингдек «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Қонун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, ижрочиларни ҳамда аҳолини қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий жиҳатдан хабардор қилиш сифатини ошириш ишида янги босқичнинг бошланиши бўлганлиги таъкидланди.

Ушбу ҳужжатларга мувофиқ қонунларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик ўртасида тушунтириш ишларини ўтказиш, умумий аҳамият касб этувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга доир шарҳларни эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилди.

– Адлия вазирлиги ўз фаолиятида қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини ижрочилар ва фуқароларга етказишнинг замонавий услубларидан фойдаланмоқда, – дейди вазирлик вакили Ф.Тожиев. – Хусусан, Facebook, twitter ижтимоий тармоқларида саҳифалар очилган бўлиб, унда биз қонунлар, Президент қарорлари ва фармонлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларини фуқаролар ва обуначилар учун оддий ҳамда тушунарли бўлган тилда етказмоқдамиз. Бундан ташқари, жойларга чиқиш мобайнида аҳоли билан учрашаяпмиз, тушунтириш ишларини олиб бораяпмиз. Маҳаллаларда «адлия бурчаги» ташкил этилиб, у ерда фуқаролар йиғинлари аҳолиси учун уларни ташвишга солаётган муаммолар юзасидан маслаҳатлар ўтказаяпмиз.

– Шу йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини тўғри тушуниш ва самарали амалга ошириш учун уларни аҳоли ҳамда ижрочиларга етказиш муҳимлигини таъкидлаган эди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Мамажонов. – Адлия вазирлиги билан биргаликда қабул қилинган қонунларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказаяпмиз, бунда жойлардаги ишларга алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Шу билан бирга бугунги кун воқелиги бизнинг биргаликдаги ҳаракатларимиз етарли даражада эмаслигини ва такомиллаштиришни талаб этишини кўрсатмоқда. Шу нуқтаи-назардан келиб чиқиб, мажлис давомида ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишларини белгилаб олдик.

Депутатлар Адлия вазирлиги фаолиятини янада ривожлантириш муҳимлигини, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатишнинг янада қулай шаклларидан кенг равишда фойдаланиш муҳимлигини қайд этиб ўтдилар. Депутатлар ва фракцияларнинг мазкур идора билан ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Муҳокамалар якунларига кўра Қонунчилик палатасининг тегишли қарори қабул қилинди, қарорда масъул давлат органларига ушбу соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган аниқ топшириқлар белгиланди.



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасининг

Ахборот хизмати




Кўришлар сони: 10781

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...