Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш бугунги куннинг вазифаси

Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш бугунги куннинг вазифаси Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш бугунги куннинг вазифаси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан қўмита аъзолари, соҳа мутахассислари, олимлар, экспертлар ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирокида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири биринчи ўринбосарининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”дан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан ахбороти эшитилди.

Аввало, мазкур эшитув Президентимиз мурожаатномасида қайд этилган талаблардан келиб чиқиб, депутатлар томонидан қизғин баҳс-мунозаралар асосида жойлардаги сайловчилар манфаатларидан келиб чиқиб, соҳадаги муаммоларга танқидий ёндашилганлиги, реал рақамлар асосида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳозирга қадар фойдаланилмаган имкониятлар ҳақида дадил фикрлар илгари сурилганлигини билан аввалгиларидан фарқ қилганини алоҳида қайд этиш лозим.

Тадбирда Вазир ўринбосари қайд этганидек, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида босқичма-босқич туб ислоҳотлар ва чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилиши натижасида 2017 йилнинг ўзида қишлоқ хўжалиги соҳасига оид 5 та қонун, 20 дан ортиқ фармон ва қарор қабул қилинди, 2 та янги қўмита ва 3 та уюшма тузилди.  Ўзбекистон Фермерлари кенгаши Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши сифатида қайта ташкил этилди.

Фермер ва деҳқонларимизнинг фидокорона меҳнатлари туфайли жорий йилда мамлакатимиз бўйича 8 миллион 377 минг тонна ғалла, 2 миллион 930 тоннадан зиёд пахта ҳосили, 12 минг 450 тонна пилла, 318 минг тонна шоли, 23 миллион тонна мева-сабзавот, 13 миллион тонна гўшт ва сут маҳсулотлари етиштирилди.

Қарор ижроси юзасидан, 2016 йилда 30,5 минг гектар, 2017 йилда эса 34 минг гектар пахта ва 10 минг гектар ғалла майдони ўрнига картошка, сабзавот, озуқа ва мойли экинлар экилиб, интенсив боғ ва токзорлар барпо қилинган.

Лекин шу билан бирга соҳада ҳозирча фойдаланилмаган имкониятлар борлиги сабабли, бундай ислоҳотлар натижалари аҳолининг бугунги турмуш тарзида унчалик сезилмаяпти. Президентимиз Ш.Мирзиёев қайд этганидек, халқимиз бундай ислоҳотларнинг самарасини бугуннинг ўзида кўриши, ҳаётидаги ўзгаришларда ҳис этиши лозим. Ушбу фикрлардан келиб чиқиб, депутатлар мазкур соҳада аҳолини ўйлантираётган масалалар, уларнинг ечими юзасидан Вазирлик томонидан қандай амалий ишлар олиб борилаётганига қизиқдилар ва сайловчилар манфаатларидан келиб чиқиб, аниқ таклифларни илгари сурдилар. Масалан, бугунги кунда мамлакатимизда етиштирилаётган мева ва савзавотларнинг уруғлари сифат жиҳатидан четдан кириб келаётган маҳсулотлар билан рақобатлаша олмаётгани, натижада сифатсиз уруғларнинг кириб келиши ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг генафондига салбий таъсир кўрсатаётгани таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, мамлакатимизда ҳайвонлар истеъмоли учун етарли озуқа маҳсулотлари етиштирилмаётганлиги ва бу ўз навбатида, гўшт ва туҳум махсулотлари нархининг кўтарилишига сабаб бўлаётгани ҳақида бугунги кундаги халқимиз дардига айланган масалаларни ўртага ташладилар.

Депутатлар томонидан бугунги кунда аграр соҳа истиқболига хизмат қиладиган аниқ таклифлар илгари сурилди. Хусусан, Агарар сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси И.Зокиров томонидан бугунги кунда мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида тайёрланаётган кадрлар бугунги кун талабларига етарли жавоб бермаётганини ҳисобга олиб, Ўзбекистонда мазкур соҳадаги дунёда етакчи бўлган олийгоҳлар филиалларини очиш зарурлиги таклиф этилди.

Эшитув сўнггида ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда аграр соҳага оид қонунларнинг ҳолати, замон талабларига мослаштириш, қонунчиликда процессуал механизмларни жорий этиш бўйича қўрилаётган чоралар, шунингдек, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги экинлари бўйича шартномавий режа сурункали бажарилмаган ҳудудларда режанинг бажарилмаслик сабабларини таҳлил қилиш ва иқтисодий самара берадиган экин турларини жойлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама этилди.

Тадбир якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан келгусида Қўмита ва Вазирликнинг ўзаро ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалари белгилаб олинди ва қўмитанинг таклиф ва тавсиялари акс этган тегишли қарори қабул қилинди.




Кўришлар сони: 9178

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.08.2019
Миллий ахборот маконини ривожлантиришда журналистика соҳасининг устувор вазифалари муҳокама этилди

Қайд этилганидек, миллий ахборот соҳасининг либераллаштирилиши аҳолининг медиа саводхонлигини оширишга,...

21.08.2019
Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар халқимизга нима беряпти?

Шу ўринда бир маълумот. Юртимиз аҳолисининг асосий озиқ-овқат товарлари, аввало гўшт, сут ва қишлоқ...

21.08.2019
Истиқлол юксалишдир

Айни кунларида мамлакатимизда энг улуғ айёмлардан бири — Мустақиллик байрамининг ўзига хос шукуҳи...