Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Кучли ижтимоий ҳимоя — давлат сиёсатининг устувор йўналиши

Кучли ижтимоий ҳимоя — давлат сиёсатининг устувор йўналиши Кучли ижтимоий ҳимоя — давлат сиёсатининг устувор йўналиши

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, давлат томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронларни ҳамда шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Бу соҳада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини таъминлашда парламент назорати муҳим аҳамиятга эга. Шу нуқтаи-назардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси билан ҳамкорликда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ижроси бўйича олиб бораётган ишлари юзасидан ахборот эшитилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида ҳам ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг кафолатланган ҳуқуқларига риоя этилишини таъминловчи норматив-ҳуқуқий база яратилган. Шу билан бирга, «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун имконияти чекланган аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасида ҳуқуқий асос вазифасини ўтамоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва мазкур масалага доир қатор ҳужжатлар бу соҳадаги ишларни самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Йиғилишда ногиронликни эрта аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек ногиронларнинг интернат-уйларида уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш имкониятини таъминлаш, эҳтиёжлари қаноатлантирилишига кўмаклашиш борасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан олиб борилган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Маълум қилинганидек, соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 33 та “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари, 11та ногиронлар реабилитация ва протезлаш марказлари, 8 та санатор-даволаш муассасалари фаолият кўрсатмоқда.

Тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш йўналишида 2017 йил давомида жами 100 минг нафардан зиёд фуқарога, жумладан “Саховат” ва “Мурувват” интренат уйларида 8 мингга яқин фуқарога, 16 минг нафарга яқин ёлғиз яшовчи ва ёлғиз шахсларга уйида ижтимоий ходимлар томонидан, 38 мингга яқин фуқароларга санаторийларда тиббий-ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатилган, 18 минг фуқароларга протез-ортопедик маҳсулотлар ва реабилитация техник воситалари ажратилган.

Йиғилишда таъкидланганидек, Қўмита аъзолари томонидан мазкур Қонун ижроси бўйича Тошкент шаҳридаги “Мурувват” ногирон эркаклар учун интернат уйи ҳамда Сирдарё “Мурувват” ногиронлар учун аёллар интернат уйлари назорат-таҳлил тартибида ўрганилди. Мазкур жараёнда амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда, ҳали ўз ечимини кутаётган масалалар ҳам мавжудлиги аниқланди.

Жумладан, Тошкент шаҳридаги “Мурувват” ногирон эркаклар учун интернат уйи моддий-техника таъминотида, шунингдек, васийликка олинганлар учун буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормаларини бажариш учун етарли маблағлар ажратилмаганлиги сабабли, уларга бўлган эҳтиёж юқорилигича қолмоқда.

Тадбирда депутатлар томонидан қайд этиганидек, васийликка олинганларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан бепул таъминланишида ҳам бир қатор муаммолар мавжуд. Шу билан бирга вакант ўринларни тўлдириш, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Бундан ташқари, ўрганиш давомида Сирдарё “Мурувват” ногиронлар учун аёллар интернат уйининг 2013 йил декабрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган 100 ўринли ва 2015 йилда қурилиши бошланган 100 ўринли ётоқхона биноларини қуриш ишлари, депутатларнинг бевосита иштирокида вилоят ҳокимлигининг ёрдамида якунига етказилди ва 2017 йил 2 декабрда фойдаланишга топширилгани тилга олинди.

Йиғилишда болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш мақсадида фаолият олиб бораётган Республика “Она ва бола” скрининг маркази ва 12 та ҳудудий скрининг марказлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам таҳлил этилди. Ўрганишлар давомида мазкур тизимда ҳам муаммолар борлиги аниқланган эди. Куни кеча қабул қилинган Президентимизнинг “2018-2022 йиллар даврида болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш давлат дастури тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган Давлат дастури ушбу соҳадаги муаммоларни ҳалэтиш имконини беради.

Шунингдек, мазкур йиғилишда 2016 йилда қабул қилинган “Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги Қонун ижросининг назорат-таҳлил тартибида Андижон ва Тошкент вилоятларидаги ўрганиш натижалари ҳам кенг муҳокама этилди.

Йиғилиш давомида депутатлар томонидан ногиронларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларга тиббий-ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатиш юзасидан берилган саволларга мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари батафсил жавоб бердилар ҳамда йиғилиш баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

Йиғилиш якунида соҳада йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда бу борада Қўмитанинг қарори қабул қилинди.



Кўришлар сони: 16278

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.12.2019
Автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиганларга жабогарлик белгиланяпти

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш, муҳандислик...

07.12.2019
Солиқ тўловчиларга бир қатор имтиёзлар берилмоқда

Фракция аъзоларининг фикрича, корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган илмий-тадқиқот...

07.12.2019
Соддалаштирилган тартибдаги нотариал ҳаракатлар жорий этилади

Депутатлар томонидан таъкидланганидек, бугунунги кунда давлат нотариал идоралари аҳолига тез ва си...