Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Электрон ҳукумат: очиқ ва самарали мулоқот воситаси

Электрон ҳукумат: очиқ ва самарали мулоқот воситаси Электрон ҳукумат: очиқ ва самарали мулоқот воситаси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан жорий йилнинг 26 декабрь куни “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуннинг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш якунига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Парламент назоратини амалга оширишда электрон давлат хизматларидан аҳолининг фойдаланиш имконияти, хизмат кўрсатиш сифати масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди. Шу муносабат билан, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Фарғона, Наманган, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидаги тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш Ягона марказлари (матнда – “ягона дарча” маркази) фаолияти ўрганилди.

Амалга оширилган ишларнинг якуний таҳлили “ягона дарча” марказлари фаолиятида тизимли камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Жумладан, жорий қилинган электрон давлат хизматлари регламентларининг мукаммал эмаслиги, уларнинг тадбиркорлар ва аҳоли учун долзарблик даражаси паст эканлиги, тегишли хизматлар учун электрон тўлов тизимининг ривожланмаганлиги ва бошқалар.

Якуний хулосалар чиқариш жараёнида аҳолига электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарор ва Фармонлари электрон давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги ишларнинг жадаллаштиришга хизмат қилмоқда. Президент томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар электрон давлат хизматларини кўрсатиш соҳасини тизимли ривожлантириш ва такомиллаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш баробарида аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яратишга, бизнесни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Депутатлар мазкур соҳада амалга оширилаётган барча чора-тадбирларнинг мазмуни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиш керак” деган сўзларига мос бўлиши кераклигини таъкидладилар.

Йиғилиш якунига кўра, парламент томонидан ижро органининг электрон давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолияти устидан тизимли мониторинг ўрнатиш, мазкур соҳада амалга оширилган ишлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилишига қаратилган қўмита қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 6480

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...