Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш истиқболлари

Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш истиқболлари Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш истиқболлари

Қурилиши материалларини ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштириш даражасини ошириш иқтисодиётни янада барқарор ва изчил ривожланишида, унинг ташқи омилларга тобелигини пасайтиришда, ишлаб чиқириш жараёнларига янги самарали технологияларнинг татбиқ этилишини жадаллаштиришда ҳамда қўшимча иш ўринларининг юзага келишида муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда юртимизнинг ҳар бир ҳудудида жадал суръатларда қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, қўп қаватли иморатлар, замонавий типдаги янги уйлар, кўприклар, янги йўналишдаги метро қурилиши, автомобил ва темир йўллар, ижтимоий ва иқтисодий соҳа объектлари, қурилмоқда. Ушбу қурилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, ўз навбатида, қурилиш материаллари арзон ва сифатли бўлишини тақазо этади.

Охирги пайтда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан 30 ортиқ турдаги қурилиш материаллари: қуруқ қурилиш аралашмалари, гипсокартон, ёғоч аосидаги плиталар, деворлар ва шиплар учун пластик панеллар, алюмин-композит панеллар “алюкобонд”, алюминий радиаторлар, керамик ва полимер плиталар, полимер трубалар, фитинглар каби қурилиш материаллари ишлаб чиқарилмоқда.

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан «Ўзқурилишматериаллари» АЖ раисининг «Қурилиш материаллари, маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ҳолати ва уларнинг импорт ўрнини босиш даражасини ошириш йўллари тўғрисида»ги ахборотини эшитув ташкил этилди.

Мазкур эшитувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, тегишли мутасадди вазирликлар, қўмиталар ва ташкилотларнинг вакиллари, соҳа экспертлари ва олимлар иштирок этишди. Унда мамлакатимизда қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш, таннархини пасайтириш, импорт ўрнини босувчи, замонавий стандартларга ва талабларга жавоб берадиган материаллар ишлаб чиқаришнинг бугунги ҳолати ва яқин келажакдаги амалга оширилиши мўлжалланган вазифалар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Шу билан бир қаторда юртимиз осойишталиги, халқимиз фаровонлиги ва иқтисодиётимизнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган “Ҳаракатлар стратегиси”да қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳасини юксалтириш бўйича белгиланган вазифалар, жумладан, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича 151 млн. долларлик 29 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилганлиги иштирокчилар томонидан алоҳида таъкидланиб, ушбу вазифаларни амалга ошириш борасида бугунги кунда мутассади ташкилот ва корхоналарда олиб борилаётган ишлар қизғин муҳокама этилди.

“Ўзқурилишматериаллари” компанияси раисининг мазкур соҳани ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш билан бир қаторда ишлаб чиқаришга янги замонавий технологияларни ҳамда илм-фан ютуқларини жорий этиш, чуқур қайта ишлашни ташкил этиш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш орқали замонавий, жаҳон стандартлари талабларига жавоб бера оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш мумкинлиги ҳамда шундагина қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳасида жаҳон бозорларидан муносиб ўрин эгаллаш мумкинлиги алоҳида қайд этди. Шу билан бирга, ушбу соҳанинг янада жадал ривожланишини таъминлашда ҳали фойдаланилмаган заҳиралар ва имкониятларни ишга солиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Депутатлар «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти тизимида маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ҳажми импорт миқдорига нисбатан 25-30 фоиздан ошмаётганлиги, айрим турдаги қурилиш материалларининг таннархи баландлиги сабабли ташқи бозорларда рақобатдош бўла олмаётганлиги ҳамда қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар учун берилаётган солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар юзасидан тадбиркорлик субъектларини кенг хабардор қилиш лозимлигини таъкидлашдилар ва бошқа масалалар юзасидан саволлар бердилар.

Эшитув якуни бўйича муҳокама этилган масалалар юзасидан Қўмита қарори қабул қилинди.



Кўришлар сони: 5841

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...