Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Назорат-таҳлил фаолияти

“Туризм тўғрисида”ги Қонуннинг Самарқанд вилоятидаги ижроси ўрганилди

 “Туризм тўғрисида”ги Қонуннинг Самарқанд вилоятидаги ижроси ўрганилди  “Туризм тўғрисида”ги Қонуннинг Самарқанд вилоятидаги ижроси ўрганилди

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг “Туризм тўғрисида”ги Қонунининг Самарқанд вилоятидаги ижроси юзасидан ўтказилган назорат-таҳлил фаолияти якунларига бағишланган сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан бир қаторда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг масъул ходимлари, вилоятда фаолият кўрсатаётган туристик компаниялар ходимлари, шунингдек республика ва маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда Самарқанд вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурларнинг амалга оширилиши ҳолати, хусусан, анъанавий маданий-тарихий туризм билан биргаликда туризмнинг бошқа салоҳиятли турларини - зиёрат қилиш, экологик, маърифий, этнографик, спорт, даволаш-соғломлаштириш ва бошқа турларини жадал ривожлантириш, болалар, ўсмирлар ва ёшлар туризмини, оилавий туризмни, кексалар учун ижтимоий туризмни ривожлантириш, туризм хизматларини ташкил этишда, энг аввало, туристлар жойлаштириладиган жойларда, овқатланиш пунктларида, туризм объектларига ташрифларни уюштиришда туристлар ва экскурсантларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Болалар, ёшлар, ногиронлар ва аҳолининг кам таъминланган қатлами туризми учун яратилган шарт-шароитлар, туризм соҳасини ривожлантириш учун инвестицияларнинг жалб этилиши, туризм соҳасининг илмий таъминотини ташкил этиш, соҳа учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, тарихий-маданий меросни тарғиб қилиш, туристик салоҳиятни сақлаш ва ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар, вилоятнинг чет мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш, туризм соҳаси билан шуғулланиб келаётган субъектларга уларнинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларда услубий ёрдам кўрсатиш, туризмнинг маҳаллий бюджет даромадларидаги улушини кўпайтириш, иш билан бандликни таъминлаш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш воситасига айлантириш масалаларига йиғилиш иштирокчилари алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Самарқанд вилояти ҳудудидаги мавжуд 1105 та археологик, 670 та меъморий, 37 та диққатга сазовор жой, 18 та монументал, 21 та мемориал, жами 1851 та моддий-маданий мерос объектларининг асраб авайлаш, таъмирлаш, реставрация қилиш, уларнинг атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда Самарқанд вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича 2016-2017 йилларга мўлжалланган аниқ амалий чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилганлиги, Сайёҳ мобил қурилма асосида мустақил ҳаракатланиши учун 3 тилда (ўзбек, инглиз, рус) “SAM TOUR” дастурининг яратилиши, маҳаллий давлат ҳокимияти томонидан ҳудуддаги инфраструктурани ривожлантириш бўйича сайёҳлар ташриф буюрадиган объектларга олиб борувчи йўллар босқичма босқич таъмирланиб борилаётгани, туристик фирмаларга ҳукуматимиз томонидан берилган имтиёзлар асосида сўнги 4 йил ичида хориждан 80 дан ортиқ туристик классдаги замонавий автобуслар харид қилиниши натижасида туристларга юқори даражада транспорт хизмати кўрсатишга эришилаётганлиги, хорижий сайёҳларнинг меҳмонхона хизматларидан фойдаланишларида қулайлик яратиш мақсадида 20 та меҳмонхоналарда қўшимча терминаллар ўрнатиш орқали “Visa”, “Master Card” ва бошқа кредит карточкаларидан фойдаланиш имкони туғилганлиги ижобий ҳолат сифатида баҳоланди.

Тадбирда депутатлар ва мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги Қонуни ва қонун ости ҳужжатлари ўртасидаги номувофиқликларни бартараф этиш масаласи билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб қўшимча ва ўзгартишлар киритиш муҳимлиги юзасидан бир қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир якунида туризм соҳасида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди ва Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1447

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.04.2017
Парвоз учун жавоб беришга тўғри келади

– Маълумки, охирги вақтларда учувчисиз бошқариладиган қурилмаларни қўллаш билан боғлиқ ҳаво ҳудудидан...

21.04.2017
Маҳаллий Кенгашлар фаолияти ҳамда ваколатини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ...

20.04.2017
Тиббиётни мувофиқлаштирувчи Комиссия йиғилиши танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни...