Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Маданий меросга муносабат қонун ижросини ўрганиш орқали баҳоланди

Маданий меросга муносабат қонун ижросини ўрганиш  орқали баҳоланди  Маданий меросга муносабат қонун ижросини ўрганиш  орқали баҳоланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Термиз шаҳрида сайёр йиғилиш ўтказди. Унда “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг Сурхондарё вилоятидаги ижросига доир масала муҳокама қилинди.

Йиғилишда таъкидландики, Ўзбекистонда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш борасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларига мувофиқ соҳани такомиллаштиришга, маданий мерос объектларини таъмирлаш-тиклаш ва реставрация қилиш, уларни имкон қадар илк кўринишида сақлаб қолишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга соҳанинг норматив-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида ҳам кўп ишлар қилинмоқда.  

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ташаббуси билан ЮНЕСКО шафелигида Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллиги, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларининг 2700 йиллиги, Хива, Бухоро ва Термиз шаҳарларининг 2500 йиллиги, Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги, Марғилон шаҳрининг 2000 йиллиги халқаро миқёсда нишонланиши ўзбек халқининг тарихий-маданий мероси умумжаҳон аҳамиятига молик эканлигининг эътирофи бўлди. Республикамиз ҳудудидаги турли давр ва цивилизацияларнинг моддий маданий мероси объектлари 7500 тадан ортиқни ташкил этади. Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарлари, шунингдек Наврўз, Катта ашула, Шашмақом, Аския ва Бойсун баҳори каби номоддий маданий меросимиз намуналари ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. 

Сурхондарё вилояти маданиятлар кесишган ва бой маданий меросга эга ҳудудлардан бири ҳисобланади. Мана шу меросни асраш ва келажак авлодга етказиш борасида  вилоятда эътиборли ишлар амалга оширилмоқда. Тарихий-маданий мерос сифатида катта аҳамиятга эга бўлган 11 та объектда, жумладан ал-Ҳаким ат-Термизий, Абу Исо ат-Термизий, Қирққиз саройида таъмирлаш-реставрация ишлари қизғин олиб борилмоқда.  

- Асосий мақсадимиз, – дейди қўмита аъзоси Урал Хаитов, - бу меросни ўрганиш, асраб-авайлаш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, қонун ижроси ва Қонунчилик палатасининг шу йил 5 август куни мазкур масала юзасидан ташкил этилган парламент эшитуви қарорининг ижросини ўрганишдан иборат. Хулосаларимизнинг амалиётчилар иштирокида муҳокама қилиниши, ўйлаймизки соҳадаги фаолиятни янги босқичга кўтаришга туртки бўлади. Вилоятда яна бир қатор ёдгорликларни умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш мақсадида ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

- Депутатларнинг олиб борилаётган ишларимиз билан танишишлари, айниқса, маданий меросимизни илмий тадқиқ этиш борасидаги фикрлари биз учун фойдали бўлди, – дейди Сурхондарё вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Дилмурод Чориев. Ҳозирда олимларимиз Корея, Франция, Россия, Чехия, Япония, Германиялик олимлар билан ҳамкорликда тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар.  

Вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бўлими бошлиғи Шоҳиста Маматқулова депутатларнинг Сурхондарёга келишиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар, бу борадаги қонунчиликка риоя этилишини ўрганиш билан бир қаторда тушунтириш ишларини ҳам олиб борганлигини алоҳида таъкидлади. Депутатлар қонун нормаларини тўғри талқин қилиш, атама ва тушунчаларни қўллашдаги ёндошувлармизни аниқлаштириб олишда амалий ёрдам кўрсатганлигини, шунингдек маданий меросимиздан фойдаланишни такомиллаштиришга доир тарғибот ишларининг ҳолатига алоҳида эътибор қаратдилар. Бу борада ОАВда тарғибот олиб бориш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. Кейинги уч йилда ушбу мавзуда 60 га яқин эшиттириш ва кўрсатувлар берилди. Кўргазмали тарғибот воситалари, китоблар, рисолалар ва буклетлар давлат тилида, шунингдек чет тилларда чоп эттирилди. Йиғилишда бу борадаги ишларимизни янада жонлантириш, сифатини ошириш бўйича фойдали мулоқотлар бўлиб ўтди, -  деди.

Йиғилишда вилоятда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича ишга солинмаётган имкониятларга эътибор қаратилди. Фаолиятда учраётган айрим ҳолатларни бартараф этиш мақсадида  ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш бўйича чоралар белгилаб олинди.

Қўмита йиғилиши сўнггида назорат-таҳлил фаолияти якунлари бўйича билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда қўмита қарори қабул қилинди.

Кўришлар сони: 3075

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.07.2017
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор учрашуви ҳақида ахборот

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни парламент палаталари,...

13.07.2017
Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳар...

08.07.2017
Аҳоли билан мулоқотларда муаммолар ўз ечимини топмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамат Пардаев Пахтачи туманида бўлиб, жойлардаги муаммоларни...