Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Назорат-таҳлил фаолияти

Депутатлар божхона қонунчилиги нормалари самарадорлигини муҳокама қилишди

Депутатлар божхона қонунчилиги нормалари самарадорлигини муҳокама қилишди Депутатлар божхона қонунчилиги нормалари самарадорлигини муҳокама қилишди

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ҳусусий мулк, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш учун кенг имкониятлар ва қулай шароитлар яратилди. Қулай ишбилармонлик муҳити шакллантирилиб, турли хил рўйхатдан ўтказиш, солиқ, божхона ва бошқа тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича мунтазам ишлар олиб борилмоқда. Натижада уларнинг ялпи ички махсулотдаги улуши 56,5 фоизга етди. Бугунги кунда бу соҳада меҳнатда банд аҳолининг 78 фоизи фаолият кўрсатиб, Ватанимизнинг янада гуллаб яшнаши йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мамлакатимизда кичик бизнесни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш боасида амалга оширилаётган, иқтисодиётимизни инвестицион жозибадорлигини ошириш борасида олиб борилаётган комплекс чора-тадбирларнинг мантиқий давоми бўлиб, тадбиркор ва ишбилармон кишилар орасида кенг қизиқиш ўйғотди ва қўллаб-қувватланмоқда. Шубҳасиз, ушбу Фармон давлат сиёсатининг ушбу соҳада янги сифат поғонасига ўтишга хизмат қилади.

Мазкур ҳужжатнинг қоидалари тадбиркорлик фаолиятининг барча жихатларини, шу жумладан бизнес юритиш тартибини, ишбилармонлик мухтини яхшилаш, тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан, аввалам бор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари билан муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингек ҳусусий мулкни ишончли ҳимоя қилиш ва жавобгарликни либераллаштиришни қамраб олган.

Мамлакатимизни демократик ривожлантириш босқичида асосий вазифалардан бири бу албатта қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти сифатини оширишдан иборат. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Предзиденти И.Каримов томонидан 2015 йилнинг 23 январь куни Парламент палаталарининг қўшма йиғилишида таъкидлаганидек, кўпинча қабул қилинаётган қонунлар, уларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ишламаяпти. Бунинг сабаби, биринчидан, ушбу қонунларда улардаги нормаларни амалга ошириш бўйича аниқ механизмлар ишлаб чиқилмагани билан боғлиқ бўлса, иккинчидан, мазкур қонунларнинг самарали ишлашига ёрдам берадиган тегишли қонуности ҳужжатлари чиқарилмаётганида бўлиб, уларсиз эса бу қонунларда белгиланган қоидалар умуман ишламаяпти.

Шу муносабат билан Қонунчилик палатаси ўзининг қонун ижодкорлиги фаолиятида тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунларни қабул қилишга ва қонуности ҳужжатларнинг ўз вақтида қабул қилинишига алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳуқуқий тартибга солишнинг тўлиқлилигига кўмаклашувчи ижро этиш механизмларини қонунда акс эттирилиши, шунингдек  қонуности ҳужжатларини қабул қилинаётган қонунларга мувофиқлаштирилишини мониторинг қилиш доимо депутатлик корпуси эътиборининг марказида бўлиб келмоқда.

Янги таҳрирдаги Божхона кодекси барча божхона операцияларини қамраб олувчи, тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларни максимал равишда ўз ичига олувчи, божхона расмийлаштируви жараёнининг барча иштирокчилари ваколатларини ва муносабатларини белгиловчи нормаларини қамраб олган божхона тартибга солиш қоида ва нормаларининг ягона тўпламидир. Шунингдек, Кодекс нормалари божхона органлари томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишни, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг шаффофлигини оширишга қаратилган.

Мамлакатимиз Божхона кодексининг нормаларини самарали амалга ошириш мухим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хафвсизлик масалалари қўмитасининг йиғилишида Давлат божхона қўмитасининг қонуности ҳужжатларини Божхона кодексига мувофиқлаштириш тўғрисидаги ахбороти эштилди.

Тадбирда таъкидландики, мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янада либераллаштирилиши ва чуқурлаштирилиши натижасида ташқи иқтисодий фаолият соҳасида бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.

— Янги тахрирдаги Божхона кодексини қабул қилиниши қонуности ҳужжатларини сезиларли даражада қисқартирилишига сабаб бўлди. Унда 200 дан ортиқ қонуности ҳужжатларининг муҳим қоидалари акс эттирилишига эришилди. Бу ўз навбатида унинг амалий ижро этилишининг ишончли механизмларини яратди ва белгиланган норма ва қоидаларнинг бир хилда талқин қилиниши ва қўлланилишига хизмат қилмоқда — дейди Мудофаа ва хафвсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси Умиджон Сулаймонов. – Янги таҳрирдаги Божхона кодексининг амалга киритилишидан сўнг ўтган давр мобайнида мазкур соҳадаги 1373 та қонун ҳужжатлари хатловдан ўтказилиб тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайтадан кўриб чиқилди.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан бу йўналишда муайян ишлар амалга оширилган. Натижада тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиниб, янги таҳрирдаги Божхона кодексини тўлиқ амалга оширилишини таъминловчи қонуности ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

— Депутатлар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотнинг эштуви жараёнида, ўрганиш жараёнида аниқланган ҳали ўз ечимини кутаётган масалалар, қонун ижросига оид фойдаланилмаган имкониятлар муҳокама этилди — дейди, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ҳуқуқий бошқармаси бошлиғи Абдуғофур ҚУРБОНОВ. – Хусусан, Мудофаа ва хафвсизлик масалалари қўмитаси аъзолари томонидан Кодекс ижроси билан боғлиқ масалалар танқидий муҳокама қилинди ва уларнинг ечими юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Депутатлар таъкидлаганидек, қонуности ҳужжатларини хатловдан ўтказиш, аниқлаш ва уларни Божхона кодексига мувофиқлаштириш борасида Давлат божхона қўмитаси Парламентнинг қуйи палатаси билан яқиндан хамкорлик қилмоқда. Хусусан, Қонунчилик палатаси томонидан Божхона кодексини ижро этиш холатини мониторинг қилиш натижасида Давлат божхона қўмитасига мазкур соҳадаги қонуности ҳужжатларини янада ва жадал ривожланишига кўмаклашувчи тегишли таклифлар берилиб борилмоқда.

Депутатлар таъкидлаганидек, қонуности ҳужжатларини мониторинг қилиш мақсадида хатловдан ўтказиш, нормаларини аниқлаштириш ва уларни Божхона кодексига мувофиқлаштириш борасида Давлат божхона қўмитаси Парламентнинг қуйи палатаси билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Хусусан, Қонунчилик палатаси томонидан Божхона кодексини ижро этиш ҳолатини мониторинг қилиш натижасида Давлат божхона қўмитасига мазкур соҳадаги қонуности ҳужжатларини янада ва жадал ривожланишига кўмаклашувчи тегишли таклифлар берилиб борилмоқда.

Йиғилиш давомида кўриб чиқилган масалаларни муҳокама қилиш натижаси бўйича депутатлар томонидан бир қатор қонуности ҳужжатларини қабул қилишни жадаллаштириш тавсия этилди. Бундан ташқари, Давлат божхона қўмитасига Кодекс нормалари мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорлар ўртасидан тушунтириш ишлари самарадорлиги ва таъсирчалигини ошириш, шунингдек давлат божхона органлари ходимларининг касбий кўникмаларини ошириш, фаолиятларида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича қўшимча чораларани кўриш таклиф этилди.


Кўришлар сони: 3980

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.04.2017
Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш аграр соҳа ривожининг муҳим кафолати

унёда аҳоли сонининг ўсиб бориши, саноатнинг жадал суръатларда ривожланиши, глобал иқлим ўзгариши оқ...

26.04.2017
Адабиётга эътибор — миллий маънавиятга эътибор

Жорий йилнинг 26 апрель куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Ижроия Қўмитаси ва уни...

26.04.2017
Қонунчилик палатасида Фаластин ташқи ишлар вазирининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

26 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фаластин ташқи ишлар вазирининг ўринбосари М.Шамия ...