Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Депутатлар йўловчилар манфаатига хизмат қилувчи қонун ижросини ўргандилар

Депутатлар йўловчилар манфаатига хизмат қилувчи қонун ижросини ўргандилар Депутатлар йўловчилар манфаатига хизмат қилувчи қонун ижросини ўргандилар

Истиқлол йилларида давлатимиз томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнида “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон учун” деган муҳим тамойилни амалга оширишда аввало инсонларнинг манфаатлари, ҳақ-ҳуқуқлари ва ижтимоий адолат принципи устуворлик касб этди. Эътиборлиси, буларнинг барчаси халқимиз манфаати, инсон омили учун хизмат қилишга қаратилди.

Юртимизда транспорт-коммуникация тизимининг жадал тараққий топиши, йўловчи ташиш соҳасидаги муносабатларнинг такомиллашиши ҳам шулар жумласидан бўлиб, бугунги кунда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар тури ҳамда транспорт воситалари сони ортиб бормоқда. Фуқаролар ҳар куни ўз турмушида ташувчилар билан муносабатга киришмоқда, айрим ҳолларда ўз ҳаёти ва соғлигини уларга ишониб топширмоқда. Давлатимиз ташувчилар хизматидан фойдаланаётган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ҳамда уларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиш мақсадида зарур қонунларни қабул қилиб, ўз ижтимоий мажбуриятларини бажармоқда.

Маълумки, 2015 йилда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган эди.

Қонун мамлакатимизнинг бутун ҳудудида барча турдаги транспорт воситаларида ташишларни амалга ошириш чоғида бахтсиз ҳодиса юз берганда йўловчилар ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкига етказилган зарар ҳам ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш орқали қопланишини кафолатлаш каби янги механизмнинг ишлашини таъминлайди.

Парламент қуйи палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан парламент назорати институтидан фойдаланган ҳолда мазкур қонуннинг ижроси Қашқадарё вилояти мисолида ўрганилди. Жорий йилнинг 18 ноябрь куни назорат-таҳлил натижалари юзасидан Қўмитанинг йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда тегишли вазирликлар, идоралар, суғурта компаниялари, ташувчи корхоналар вакиллари, экспертлар, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилишда таъкидландики, вилоятда йўловчиларга хизмат кўрсатувчи барча транспорт корхоналари йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини қонун талаблари асосида суғурталаганлар ва тегишли суғурта полисларига эга бўлганлар.  Шунингдек,  мажбурий суғурта қилиш субъектлари, яъни ташувчи ва суғурталовчилар қонунда белгиланган ҳуқуқлардан унумли фойдаланганлар.

Суғурталовчи ташкилотлар томонидан йўловчиларга хизмат кўрсатувчи транспорт корхоналарига фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг шартлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари  тушунтириб келинмоқда, бу соҳадаги тегишли маълумотларнинг махфийлиги таъминланмоқда, шунингдек, суғурталовчилар ўртасида суғурта шериклиги тузилиб, биргаликда фаолият юритиш механизми амалга оширилмоқда.

Бу ва бошқа амалга оширилаётган ишлар йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарарнинг кафолатланган ҳимояси таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу билан бирга, ўрганишлар давомида депутатлар қонун талаблари вилоятда етарли даражада бажарилмаганлиги, айрим ташувчи корхоналар ўз фуқаролик жавобгарлигини ҳозирга қадар мажбурий суғурта қилмай фаолият юритаётгинликлари, суғурта ташкилотлари ҳам ўз вазифаларини ҳали тўлақонли амалга оширмаётганликлари, энг асосийси, аҳоли ўртасида мазкур қонун билан белгиланган имкониятлар, унинг афзалликлари ва аҳамияти етарли даражада тушунтирилмаганлиги таъкидланди.

Депутатлар Қашқадарё вилоятида ўтказилган назорат-таҳлил тадбири давомида аниқланган ҳолатлар республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам мавжудлигини инобатга олиб, мазкур соҳада йўл қўйилаётган камчиликларни олдини олиш, тегишли қонун ҳужжатларининг тўлақонли ижросини таъминлаш ва соҳада ечимини кутаётган мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.

Жумладан, ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасини мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъулиятини ошириш, қонун меъёрларини, ишлаш механизмини, суғурта субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини кенгроқ тушунтириш, бунда оммавий ахборот воситаларидан кенгроқ фойдаланиш юзасидан Қўмита ўз тавсияларини билдирди.

Йиғилиш якунида, муҳокама этилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 4041

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.10.2017
Аҳоли эътирозларига онлайн ечим

Ўз сайлов округингиздан сайланган депутат билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишни истайсизми? Унда онлайн...

16.10.2017
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш жамиятда барқарорликни таъминлашнинг муҳим кафолати

Олий Мажлис қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси Тошкент фармацевтика институтида...

12.10.2017
Депутатлар қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар

Мамлакатимизда бугунги кунда 4 мингдан ортиқ уй-жой мулкдорлар ширкатлари фаолият олиб бориб, улар...