Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

2016 йилда Қорақалпоғистон Республикасида 49 863 нафар фуқаро бандлигини таъминлаш белгиланган

2016 йилда Қорақалпоғистон Республикасида 49 863 нафар фуқаро бандлигини таъминлаш белгиланган 2016 йилда Қорақалпоғистон Республикасида 49 863 нафар фуқаро бандлигини таъминлаш белгиланган

Мамлакатимизда аҳолини иш билан таъминлаш борасида фуқароларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг меҳнат қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, иш билан таъминланиш соҳасида ижтимоий кафолатлар бериш ва аҳолини ишсизликдан ҳимоя қилишни таъминлаш, янги иш жойларини яратаётган иш берувчиларни рағбатлантириш каби изчил давлат сиёсати амалга ошириб келинмоқда.

Юқоридаги вазифаларни ҳаётга самарали жорий қилишда ҳар йили қабул қилинаётган Бандлик дастурининг аҳамияти беқиёс. Унинг рўёбга чиқарилиши амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ажралмас қисми эканлиги ҳамда жамиятимиздаги ижтимоий-иқтисодий барқарорликнинг муҳим омили бўлганлиги боис Ҳукумат томонидан ишлаб чиқиладиган Бандлик дастури охирги йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари муҳокамасидан ўтиб тасдиқланмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 28 октябрь куни қўйи палата томонидан 2017 йилга аҳоли бандлиги дастури қабул қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Дастур ижросига барча давлат органлари, шу жумладан мамлакатимиз парламенти томонидан ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 2016 йилга мўлжалланган Бандлик дастури параметрларининг Қорақалпоғистон Республикасида бажарилишининг бориши ўрганилди. Улар Бандлик дастурининг амалга оширилишини ўрганиш жараёнида жойларда меҳнат бозорини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишдилар. Бунда асосий эътибор дастур самарадорлигини янада ошириш, уни такомиллаштириш, фойдаланилмаган имкониятларни аниқлаш мақсадида мазкур соҳадаги қонунчиликни қўллаш амалиётини ўрганишга қаратилди.

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Нукус шаҳрида ўтказилган қуйи палата Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида ушбу ўрганиш натижалари муҳокама этилди.

Таъкидландики, Бандлик дастурининг ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида аҳолини иш билан таъминлаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган. Жумладан, республиканинг барча туман ва шаҳарларида ҳокимлар раҳбарлигида Бандлик дастурининг параметрларини сўзсиз бажариш юзасидан мувофиқлаштирилган ишларни ташкил этиш бўйича доимий ишловчи ишчи комиссиялар тузилган, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир мақсадли дастурлар билан ўзаро боғлиқ ҳолда вилоят ҳамда барча туман ва шаҳарлар миқёсида ҳудудий Бандлик дастурлари ишлаб чиқилган ва тегишли Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан тасдиқланган.

Бандлик дастури параметрларига кўра 2016 йилда Қорақалпоғистон Республикасида 49 863 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида 22 526 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган ва ярим йиллик режа 100,8 фоизга бажарилган. Шундан, иш жойларининг қарийб 60 фоизи қишлоқ жойларида ташкил этилган.

Кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга, авваламбор, уларнинг бизнес лойиҳаларини имтиёзли шартлар асосида кредитлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасидаги тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробарга ошиб, 151,9 млрд. сўмни ташкил этган. Тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобига жорий йилнинг январь-июнь ойларида 10 777 та янги иш ўринлари яратилган.

Нукус шаҳридаги “Кардар” МЧЖ (50 та янги иш ўрни), “Pana Group” МЧЖ (25 та), Беруний туманидаги “Мамутова Гўзал” кичик корхонаси (10 та), Хўжайли туманидаги “Хўжайли гўшт” МЧЖ (50 та), Чимбой туманидаги “Ланэкстракт” қўшма корхонаси (80 та) томонидан янги иш ўринлари ташкил этиш борасидаги лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилган.

Кам қувватли, фаолиятсиз корхоналар, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларда ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш ва янги ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш ҳисобига 445 та иш ўринлари яратилган.

Республикада жорий йилнинг ўтган даврида 58 маротаба меҳнат ярмаркалари ташкил этилган бўлиб, уларга 5 515 нафар ишсиз фуқаролар жалб қилинган ва уларнинг 2 491 нафари турли корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилган, 3 024 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.

Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда ўрганиш жараёнида аниқланган ҳали ечимини кутаётган масалалар, фойдаланилмаган имкониятлар ҳам кенг муҳокама этилди. Дастур ижроси билан боғлиқ масалалар муаммоли масалалар танқидий муҳокама қилинди, масалаларнинг ечими юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда Бандлик дастурининг ҳудудлар ва тармоқлар кесимида сўзсиз бажарилишини таъминлаш, бу йўналишда депутатлар корпуси ва ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, келгуси йиллар учун мўлжалланган дастурларни ишлаб чиқиш механизмларини янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар берилди ва қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди. 


Кўришлар сони: 6540

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.10.2017
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш жамиятда барқарорликни таъминлашнинг муҳим кафолати

Олий Мажлис қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси Тошкент фармацевтика институтида...

12.10.2017
Депутатлар қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар

Мамлакатимизда бугунги кунда 4 мингдан ортиқ уй-жой мулкдорлар ширкатлари фаолият олиб бориб, улар...

12.10.2017
Ижтимоий тармоқларда депутат билан мулоқот

Онлайн мурожаат, онлайн мулоқот, онлайн мунозаралар... Бугун кўпчилигимиз интернет имкониятларидан с...