Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Депутатлар 2017 йилга аҳоли бандлиги дастурини қабул қилдилар

Депутатлар 2017 йилга аҳоли бандлиги дастурини қабул қилдилар Депутатлар 2017 йилга аҳоли бандлиги дастурини қабул қилдилар

Аввал хабар қилинганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “2017 йилга аҳоли бандлиги дастури” лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Йиғилишда дастур Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 8 сентябрдаги  Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида баён этилган устувор вазифалардан келиб чиқилганлиги таъкидланди.  Мазкур ҳужжат демографик омиллар ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари салоҳиятини ишга солиш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ўзаро боғланган ва комплекс чора-тадбирларни кўзда тутади.

Дастурда 390 минг кишини доимий иш жойи билан, 200 минг кишини – қишлоқ хўжалиги ҳамда қурилишда мавсумий ва вақтинчалик иш билан, 309 минг кишини – шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари, ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорлик орқали иш билан таъминлаш назарда тутилган.

Депутатлар томонидан ўтган йиллардан фарқли равишда келгуси йил дастурининг параметрлари янада оптималлаштирилиб, ҳудудлар ва корхоналарнинг реал имкониятлари ҳисобга олингани алоҳида таъкидланди. Жумладан, қурилиш ва инфраструктурани ривожлантириш, туман ва шаҳарларда кичик саноат зоналари ташкил этиш ҳисобига иш ўринлари яратишнинг йўналишлари кенгайтирилган. Шунингдек, ушбу дастур лойиҳасини тайёрлашда 2016 йил давомида аҳоли бандлигини таъминлаш параметрларининг ижроси юзасидан депутатлар томонидан амалга оширилган парламент назорати якунлари натижасида ишлаб чиқилган таклифлар эътиборга олинган.

Ушбу дастур лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи йиғилишларида атрофлича муҳокама қилиниб, бир қатор фикр-мулоҳазалар билдирилди. Жумладан, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича парламент назоратини янада кучайтириш, ҳар бир депутатнинг ушбу масалага масъулиятини янада ошириш лозимлиги таъкидланди. Мазкур таклифлар инобатга олинган ҳолда 2017 йилга аҳоли бандлиги дастури депутатлар томонидан қабул қилинди.

Жамол Носиров, 

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси аъзоси:

 – Таъкидлаш жоиз, 2017 йилги дастурга кўплаб янгиликлар киритилган.  Жумладан, фракциямиз ҳудудлардаги мавжуд ички имкониятларни тўлиқ сафарбар қилиш орқали иш ўринларига талаб юқори бўлган 34 та туманда аҳоли бандлигини таъминлашга доир махсус чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилаётганига эътибор қаратди. Бу нафақат аҳоли бандлигини таъминлаш  имкониятларини кенгайтиради, балки ушбу ҳудудларда бугунги кунда мамлакат иқтисодиётида муҳим ўрин тутаётган кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини юксалтириш ҳамда замонавий инфратузилма объектларини барпо этиш имкониятини яратади.

Иноят Ҳажиев,

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси:

– Туман (шаҳар) ҳокимликлари қошидаги махсус ишчи комиссиялар фаолияти натижадорлигини ошириш асосида аҳоли бандлиги дастури ижроси мониторингини самарали ташкил қилиш энг муҳим вазифалардан биридир. Бундай ёндашув иш жойларининг қисқаришини олдини олиш, ишсиз аҳолини касбга қайта ўқитиш ҳажмларини кенгайтириш ва шу орқали кафолатланган иш билан таъминлаш имкониятини беради. Шунингдек, фракциямиз таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлашганлигининг ҳаққонийлигини  тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида электрон ахборот алмашинуви тизими асосида мониторинг қилиш тажрибасини кенг жорий қилишни таклиф этди.

Зулайҳо Акромова, 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси:

– 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлашга бўлган эҳтиёжни аниқлашда янгича ёндашувлар қўлланилган. Жумладан, дастур лойиҳасини ишлаб чиқишда ҳар бир қишлоқ (маҳалла) бўйича демографик ҳолат бирма-бир ўрганилган ва иш жойларига муҳтож бўлган аҳолининг ҳақиқий сони касблар кесимида аниқланган. Натижада, иш ўринлари яратиш имкони мавжуд бўлган соҳалар ва тармоқларнинг ички имкониятларини максимал даражада ҳисобга олган ҳолда ҳар бир туман ва шаҳар кесимида аҳоли бандлигини таъминлашга оид буюртмалар шакллантирилган. Фракциямиз бундай ёндашувни аҳолининг бандлик даражасини ошириш ҳамда фуқароларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарали ечимларидан бири деб ҳисоблайди.

 Улуғбек Саматов, 

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси:

 – Банд бўлмаган аҳоли ва ишсизларга, биринчи навбатда ёшларга, хотин-қизларга, имконияти чекланган шахсларга касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш хизматлари кўрсатиш учун Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари имкониятларидан кенг фойдаланиш дастур ижросини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.  Чунки, ушбу марказларда ишсиз фуқаролар, мавжуд бўш (вакант) иш ўринларини ҳисобга олган ҳолда талаб юқори бўлган бир қатор йўналишларда касб-ҳунарга қайта ўқитилади ва малакаси оширилади. Шу билан бир қаторда, фракциямиз вакиллари банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш учун ҳудудий меҳнат органлари фаолиятида замонавий ахборот технологиялари, иш қидиришнинг ихтисослаштирилган дастурлари имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш лозимлигига эътибор қаратди.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати.


Кўришлар сони: 6453

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.07.2017
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари Президент Шавкат Мир...

23.07.2017
Сессияда депутатлар фаолиятида танқидий ёндашув

Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгашининг намунали сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси...

13.07.2017
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор учрашуви ҳақида ахборот

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни парламент палаталари,...