Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Наманганда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарда 4,5 мингга яқин аҳоли меҳнат қилмоқда

Наманганда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарда 4,5 мингга яқин аҳоли меҳнат қилмоқда Наманганда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарда 4,5 мингга яқин аҳоли меҳнат қилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг «Чет эл инвестициялари тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Наманган вилоятидаги ижроси назорат-таҳлил фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан бир қаторда, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Божхона, Солиқ ва Меҳнат кодекслари тегишли нормаларининг ижро этилиши ҳолатига эътибор қаратилди. 

Таъкидландики, мавжуд қонун ва қонуности ҳужжатларига мувофиқ, Наманган вилоятида чет эл инвестицияларини жалб қилиш, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар фаолиятини ривожлантириш ва чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг химоя қилиниши йўлида бир қатор ижобий натижаларга эришилган. Хусусан, бугунги кунга келиб, Наманган вилоятида фаолият кўрсатаётган чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарда 4,5 мингга яқин вилоят аҳолиси иш билан таъминланган. Шу билан бирга, ушбу корхоналарда юқори технология ускуналаридан самарали фойдаланиш ва маҳаллий мутахассисларни малакасини ошириш мақсадида 84 нафар чет эллик ходимлар ҳам фаолият олиб боришмоқда.

Тадбирда депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси “Чет эл инвестицияси тўғрисида”ги Қонунидаги бир қатор ҳуқуқий бўшлиқ ва турлича талқин қилинаётган қоидаларни амалиётга мувофиқлаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.



Кўришлар сони: 8613

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.12.2019
Автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиганларга жабогарлик белгиланяпти

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш, муҳандислик...

07.12.2019
Солиқ тўловчиларга бир қатор имтиёзлар берилмоқда

Фракция аъзоларининг фикрича, корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган илмий-тадқиқот...

07.12.2019
Соддалаштирилган тартибдаги нотариал ҳаракатлар жорий этилади

Депутатлар томонидан таъкидланганидек, бугунунги кунда давлат нотариал идоралари аҳолига тез ва си...