Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Депутатлар автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш масаласи бўйича парламент сўрови юбордилар

Депутатлар автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш масаласи бўйича парламент сўрови юбордилар Депутатлар автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш масаласи бўйича парламент сўрови юбордилар

12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б. Зокировга “Ўзбекистон Республикасида автомобиль йўлларининг-шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларининг ҳолати ҳамда уларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш истиқболлари тўғрисида”ги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар.

Мажлисда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида белгиланган 2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда модернизациялаш дастурининг асосий йўналишларини сўзсиз амалга ошириш борасида 2016 йилда бошланган ишларни давом эттириш муҳим вазифа ҳисобланади.

Бу борада “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини амалга ошириш доирасида автомобиль йўлларини ривожлантиришга доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида муаян ишлар бажарилди, автомобиль йўлларининг тармоқларни ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболлари белгиланди, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш соҳасидаги нормалар ва стандартларга риоя этиш таъминланмоқда.

Шу билан бирга ушбу соҳадаги олиб борилган ишларни таҳлил этиш шуни кўрсатмоқдаки, асосий эътибор умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига қаратилмоқда, автомобиль йўлларини – шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш эса яхшиланишни талаб этмоқда.

Шундан келиб чиқиб, депутатлар мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б. Зокировга “Ўзбекистон Республикасида автомобиль йўлларининг-шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларининг ҳолати ҳамда уларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш истиқболлари тўғрисида”ги парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилдилар.


Кўришлар сони: 6004

Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.12.2017
“Адолат” СДП фракцияси: Илм-фан, инновацияларни кенг қўллаб-қувватлаш — бош мақсадимиз

Эътироф этилганидек, 2018 йилда ҳам аввалги йиллар сингари Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг...

12.12.2017
Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолинади

Депутатлар томонидан 2018 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш хақи тўловлари, пенсиялар, ...

12.12.2017
Мамлакат бюджетининг ижроси билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди

Фракция аъзолари 2018 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамаси чоғида хўжалик юрит...