Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Инсон манфаатлари ва ислоҳотлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактининг Ўзбекистон томонидан бажарилиши бўйича парламент эшитуви ўтказилди.

Қуйи палатанинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов, Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Б.Алимуҳамедов, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Л.Тўйчиев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар жараёнида фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини таъминлаш масаласига устувор аҳамият берилаётганини таъкидлади. «Соғлом бола йили» Давлат дастури доирасида бу борадаги ишлар кўлами янада кенгаймоқда. 

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, қулай меҳнат шароитлари яратиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, барча миллат ва элат вакилларининг ҳамжиҳатликда ҳаёт кечириши, миллий қадриятлари ва маданий меросини асраб-авайлаши учун зарур шарт-шароит яратишга доир мустаҳкам ҳуқуқий асослар ва ташкилий тизим шакллантирилган. 

Кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида замонавий технологиялардан фойдаланишга қаратилаётган доимий эътибор мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Мамлакатимизда ўн икки йиллик узлуксиз таълим тизими шакллантирилган ва ёшларимизга жаҳон андозалари даражасида билим олиши учун барча шароит яратилган. Моддий ва номоддий маданий меросни асраш, миллий қадриятлар бардавомлигини таъминлаш, навқирон авлодни халқимизнинг асрий анъаналари ва умуминсоний қадриятларга эҳтиром руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётир. 

Аҳолига юксак технологиялар воситасида тиббий-профилактика ва даволаш ёрдами кўрсатиш, оналик ва болаликни ҳимоялаш, юқумли касалликларнинг олдини олиш, жаҳон тиббиётининг бу борадаги ютуқларини мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимига татбиқ этишга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Инсон манфаатларига йўналтирилган бундай ислоҳотлар туфайли аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи узайиб бораётир. Оналар ва болалар ўлимини камайтириш, юқумли касалликлар бўйича санитария-эпидемиологик муҳит барқарорлигини сақлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга эришилмоқда. 

Мамлакатимизда бу борада эришилаётган улкан натижалар халқаро миқёсда ҳам муносиб эътироф этилмоқда. 


Кўришлар сони: 4713

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2017
Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

2017 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

22.09.2017
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишлари...

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...