Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Назорат-таҳлил фаолияти

Қарор ижроси ўрганилди

2014 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2013 йил 12 сентябрдаги бюджет Қонунчилигига риоя этилиши юзасидан қабул қилинган қарори ижросини ўрганиш натижаларининг якунига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Қўмита раиси Б.М.Иминов олиб борган ушбу мажлисда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари, депутатлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2014 йилги иш режасига асосан, бюджет Қонунчилигига риоя этилиши юзасидан қабул қилинган2013 йил 12 сентябрдаги 04/1-08-17-сонли Қўмита қарорининг Хоразм вилоятида бажарилиши ўрганилганда, ушбу Қарор вилоят молия бошқармасида шаҳар ва туманлар молия бўлимлари ходимлари иштирокида муҳокама қилиниб, аниқланган камчиликлар бўйича берилган тавсиялар юзасидан 2013 йил 25 сентябрида Вилоят молия бошқармасининг чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб тасдиқланган ҳамда ижросини таъминлаш учун шаҳар ва туманлар молия бўлимларига юборилган.

Вилоят молия бошқармаси, шаҳар ва туманлар молия бўлимлари, маҳаллий ҳокимият, иқтисодиёт ва солиқ органлари билан ҳамкорликда маҳаллий бюджетлар даромадларига тушадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек бошқа тушумларни кўпайтириш, ички имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш эвазига субвенция олаётган туманлар салмоғини камайтириш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилган. Унга кўра, 2014 йилда 2 та, яъни Урганч шаҳри ва Хазорасп тумани маҳаллий бюджетлари субвенция олувчи туманлар сафидан чиқарилиши белгиланган бўлиб, ҳақиқатда бугунги кунда 3 та туман маҳаллий бюджети, яъни Урганч шаҳри, Урганч ва Хазорасп туманлари субвенция олувчилар сафидан чиқарилган.

Шу билан бирга бюджет ижросини таъминлаш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш ва ички имкониятлардан самарали фойдаланишда айрим камчиликлар борлиги аниқланди. Жумладан, корхона ва ташкилотларнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджетдан боқиманда қарздорликлари, вилоятдаги хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар таҳлил қилиб кўрилганда кредитор қарздорликларни ўсишига йўл қўйилган.

Суд департаменти Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Қўмита Қарорининг ижросини таъминлаш борасида улар томонидан хатланган мол-мулкларни ўз вақтида сотиш ва бюджетга тушириш бўйича етарли амалий чоралар кўрилмаган.

Тадбирда, шунингдек, назорат-таҳлил маълумотларининг кенг муҳокама қилинишидан кўзланган асосий мақсад хусусида тўхталиб, қонун ижросига боғлиқ мавжуд хато ва камчиликларни бартараф қилишига хизмат қилувчи таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатлиги алоҳида қайд этилди.

Ушбу масала бўйича депутатлар ва ишчи гуруҳи томонидан назорат-таҳлил натижаларига кўра қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан бир қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Йиғилишда жорий йилнинг 1 январидан амалиётга киритилган Ўзбекистон Республикаси “Бюджет кодекси”нинг вилоятда ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳам фикр-мулоҳазалар юритилиб, бюджет Қонунчилигига риоя этилиши юзасидан қабул қилинган 2013 йил 12 сентябрдаги 04/1-08-17-сонли Қўмита қарорининг бажарилиши ва маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга оширилиши зарурлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Бюджет кодекси”нинг нормаларини амалга жорий этиш ва бу борадаги ишларни янада кучайтириш тавсия этилди.

Қизғин кечган баҳс-мунозараларда депутатлар бюджет даромадларининг бажарилиши ва харажатларини оптималлаштиришда маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва маъсулиятини янада ошириш, вилоятда бюджет интизомига риоя этилишини таъминлаш ҳамда жойларда қонунлар ижросини тўлиқ таъминлаш бўйича амалий таклифларни билдирдилар.

Йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Кўришлар сони: 1914

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.02.2017
Депутатлар қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

Депутатлар фуқаролар, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини...

16.02.2017
Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлис бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий...

14.02.2017
Ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш инсон манфаатларига хизмат қилади

Жорий йилнинг 14 февраль куни Сурхондарё вилоятидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари...