Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Назорат-таҳлил фаолияти

Қонун ижроси танқидий муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги “2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида”ги 1446-сонли Қарорида кўзда тутилган Ўзбекистон миллий автомагистрали ёқасида инфраструктура ва сервис объектларини қуришни мақсадли параметрларининг(Бухоро-Қарши-Ғузор-Термиз участкасида) бажарилиши ҳақидаги Қўмитанинг 2013 йил 24 майдаги 17-сонли қарорининг ижросини ўрганиш натижалари якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда мамлакатда ишлаб чиқариш, транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларининг республика иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларини истиқболда ривожлантириш борасида амалга оширилаётган дастурлар билан узвий боғлиқ ҳолда илдам ривожланишини таъминлаш мақсадида Президентимизнинг ушбу Қарори билан 2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари белгилаб берилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Президентимизнинг мазкур Қарори билан, республиканинг барча минтақаларини пухта бирлаштирадиган ягона миллий автомобиль транспорт тизимини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш, республиканинг темир йўл транспортини жадал ривожлантириш ва модернизация қилиш, замонавий телекоммуникация тармоқлари ва иншоотларини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, транспортда юк ташишни ташкиллаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, халқаро транспорт коммуникацияларига қисқа йўллар билан чиқишни ва транзит юк ташиш кўпайишини, минтақавий ҳамда дунё бозорларига чиқишни кенгайтиришни, экспорт салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва миллий маҳсулотларни сотиш бозорларини кенгайтиришни таъминлайдиган янги транспорт йўлакларини шакллантириш борасидаги йўналишлар белгилаб берилган.

Шу билан биргаликда мазкур Қарорда миллий автомагистраль ёқаси ва темир йўллар бўйлаб инфратузилма ва сервис объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш, автомобиль ва темир йўл магистралларида қатновчилар учун халқаро стандартларга жавоб берадиган шарт-шароитларни яратиш, бунинг негизида янги иш жойларини шакллантириш ҳамда аҳолининг бандлигини ошириш йўналиши ҳам муҳим ўрин тутишига эътибор қаратилди.

Йиғилишда шунингдек, 2013 йилда Қўмита томонидан Ўзбекистон миллий автомагистрали ёқасида инфраструктура ва сервис объектларини қуришни мақсадли параметрларининг Бухоро-Қарши-Ғузор-Термиз йуналишида белгиланган муддатларда объектларни қуриш ва фойдаланишга топширилиши ҳолати ўрганилганлиги ҳамда ўрганиш якунлари бўйича 2013 йил 24 майда мутасадди вазирлик ва идоралари вакиллари иштирокида Қўмитанинг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилганлиги ва йиғилиш якунлари буйича Қўмитанинг тегишли қарори билан мутасадди идораларга вазифалар белгилаб берилганлиги таъкидланди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига, Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг жойлаштирилишини кўриб чиқиш ва келишиш бўйича Комиссияга, "Давархитектқурилиш" қўмитасига, Сурхондарё, Бухоро ва Қашқадарё вилоят ҳокимликларига ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва уларни тегишли вазирлик ва идоралар билан муҳокама этиб чора тадбирлар ишлаб чиқиш ва тизимли назорат ўрнатиш, Сурхондарё, Бухоро вилоятларида Дастурнинг ижросини таъминлашда йўл қўйган камчиликлари учун ушбу соҳа мутасадди раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кўриб чиқиш, йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг қурилиш ишларида архитектура-режалаштириш талабларига ва белгиланган қурилиш нормаларига риоя этиш юзасидан зарур назоратни кучайтириш, ушбу параметрлар бажарилишини мутасадди ташкилотлар иштирокида танқидий муҳокама қилиш каби тавсиялар белгилаб берилган эди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан ўтган давр мобайнида мутасадди ҳокимликлар томонидан Дастур параметларининг ижроси бўйича амалга оширилган ишлари қизғин муҳокама этилди. Таъкидландики, бу борада Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари томонидан муайян ишлар амалга оширилганлигига қарамасдан ўтган давр мобайнида 58 та объектдан фақатгина 22 таси қурилиши тугалланиб фойдаланишга топширилган.

Қўмитанинг юқорида қайд этилган қарори билан мутасадди ташкилотлар иштирокида йўл қўйилган камчиликларни танқидий муҳокама қилиш ва чора-тадбирлар белгилаш вазифаси кўрсатилган бўлишига қарамасдан Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида Қўмита қарори тегишли ташкилотлар иштирокида муҳокама қилинмаган ва чора- тадбирлар белгиланмаган.

Натижада, тегишли мансабдор шахслар маъсулиятсизлиги оқибатида Сурхондарё вилоятида 18 та инфраструктура ва сервис объектларидан 4 таси фойдаланишга топширилган, Бухоро вилоятида эса бугунги кунда тўлиқ фойдаланишга топширилиши керак бўлган жами 18 та объектдан атиги 3 таси фойдаланишга топширилган.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан фақат, Қашқадарё вилоятида мазкур Қарор асосида объктларни қуриш ва ўз вақтида фойдаланишга топширишда вилоят ҳокимлиги томонидан алоҳида эътибор қаратилганлиги таъкидланди.

Таъкидландики, инфраструктура ва сервис объектларидан қурилишлари параметрларининг бажарилмаслиги ҳолатларига асосан вилоят ва туман ҳокимликлари томонидан тадбиркорлик субъектлари тўғри танланмаганлигига, тадбиркорлар томонидан ишларни тўғри ташкил этилмаганлигига ва уларнинг молиявиий имконияти етмаганлигига қарамасдан мутасадди ташкилотлар томонидан кредит масалалари ўз вақтида ҳал этилмаганлигига ҳамда буюртмачилар томонидан тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштириш ишлари кечиктирилганлиги сабаб бўлаётир.

Йиғилиш иштирокчиларининг таъкидлашича, мазкур тадбирнинг ўтказилишидан асосий мақсад Президентимизнинг 1446-сонли Қарори билан тасдиқланган давлат Дастурини ижросини таъминлашга маъсул бўлган тегишли Комиссия, хокимликлар ва вазирлик-идоралар томонидан олиб борилаётган ишларни танқидий таҳлил қилиш, Қўмита қарорини жойларда бажарилишини ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар ва муаммоларнинг ечимини топиш учун қўшимча чора-тадбирлар белгилаш ва натижада шу соҳага тегишли қонунчиликни такомиллаштиришдан иборат.

Тадбир якунида, ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларнинг ечимини топиш борасида иштирокчилар томонидан берилган таклиф-мулоҳазалар асосида қўмитанинг қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1367

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.01.2017
Ҳаракат стратегияси қизғин муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг ...

22.01.2017
Беш йиллик ҳаракат стратегияси бўйича таклифлар билдирилмоқда

Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...

21.01.2017
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлаш масалалари муҳокама этилди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси...