Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Назорат-таҳлил фаолияти

Долзарб масалалар муҳокама қилинди

Сирдарё вилоятида “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг вилоятдаги ижросига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг йиғилишида вилоят ҳокимлиги, маҳаллий бошқарув ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Унда вилоятдаги давлат органлари ва айрим ташкилотларнинг 2012-2013 йиллардаги фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишига доир фаолияти муҳокама қилинди.

Президентимиз раҳнамолигида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг турли масалалар юзасидан мурожаатларини қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқиш ва ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сирдарё вилоятидаги бошқарув органларига 2012-2013 йилларда 39 минг 467 мурожаат келиб тушган.

– Фуқаролар мурожаатларининг ўз вақтида кўрилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари Баҳром Бўронов. – Бу борада жойларда ташкил этилаётган қабуллар, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокидаги давра суҳбатлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Вилоят прокуратураси томонидан 2013 йилда “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун ижроси юзасидан 293 корхона ва ташкилотда ўтказилган текширувлар чоғида 218 қонунбузилиши ҳолати аниқланган. Уларни бартараф этиш юзасидан 12 тақдимнома киритилиб, 35 нафар мансабдор шахс интизомий, 16 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди.

Йиғилишда “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг Сирдарё вилоятидаги ижроси юзасидан мавжуд муаммоларни бартараф этиш, қонун ижроси самарадорлигини янада ошириш юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Кўришлар сони: 1169

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.03.2017
Энергетика салоҳиятини юксалтириш депутатлар эътиборида

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар...

28.03.2017
Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар

Жорий йилнинг 28 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда...

28.03.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати тиббий хизмат сифатини оширишнинг таъсирчан омили

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини...