Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Назорат-таҳлил фаолияти

Қўшма қарор ижроси муҳокама қилинди

Экологик меъёрлар амалга оширилишини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда уларни сувдан фойдаланишнинг замонавий талабларига мутаносиб тарзда ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг иш режасига мувофиқ, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи томонидан «Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 74-моддаси (Сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари) ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш натижалари ҳақида»ги қўшма қарор ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Қонунчилик палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси номидан иш юритувчи мутахассислар ва экспертлар, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда қайд этилдики, мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб республикамизда сув ресурсларини ифлосланишдан сақлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 74-моддаси (Сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари)да табиатни муҳофаза қилиш ва санитария назорати органлари томонидан оқинди сувларни оқизишни чеклаб, тўхтатиб ёки тақиқлаб қўйиш, сув объектларига оқинди сувларни оқизишда сув объекти таркибидаги ифлословчи моддаларнинг белгилаб қўйилган меъёрлардан ошиб кетган ҳолларда, ва бунда сув истеъмолчиси бундай оқинди сувларни табиатни муҳофаза қилиш ва санитария назорати органлари томонидан белгилаб қўйилган даражага етказиб тозалаб беришни таъминламаган ҳолларда айрим саноат қурилмаларини, цехлар, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг фаолияти тўхтатиб қўйиш каби қоидалар кўзда тутилган.

2013 йилнинг март ойида назорат-таҳлил фаолияти доирасида ишчи гуруҳи томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг айрим хўжалик юритувчи субъектларига борган ҳолда ушбу модданинг ижро этилиши ҳолати ўрганиб чиқилди. «Салор» ва «Бўзсув» аэрация станциялари, Бектемир тозалаш иншоотлари, Чирчиқ «Сувоқава» ШИК 1-ҳавзасининг тозалаш иншоотлари шулар жумласидан. Айни пайтда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (Тошкент вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси), Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Сувсоз» ДУК, Тошкент вилояти «Сувоқава» ОАЖ томонидан тақдим қилинган ахборот ўрганиб чиқилди.

Йиғилишда қайд этилганидек, Қўмита ва депутатлар гуруҳининг «Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 74-моддаси ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш натижалари ҳақида»ги қўшма қарори шуни кўрсатмоқдаки, бир йил аввал аниқланган камчиликлар ўзининг долзарблигини йўқотгани йўқ. Коммунал хўжалик тизимида, шунингдек алоҳида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан аввалгидек маънавий эскирган тозалаш технологиялари ва усуканаларидан фойдаланилмоқда, улар эса оқинди сувларни белгиланган меъёргача тозалаш бўйича технологик жараёнларга риоя қилиш имконини бермайди, натижада оқинди сувларни сув объектларига оқизишнинг белгиланган шартларини бажариш қийин кечмоқда. Коммунал хўжалик тизими бўйлаб тозалаш иншоотларига келиб тушадиган оқинди сувлар ўсимлик ва ҳайвонотга оид қолдиқлар, бошланғич материалларга ишлов бериш пайтида ҳосил бўлувчи эрувчан ва эримайдиган органик ва минерал моддалар билан ифлосланиши даражаси юқори. Оқибат натижада бу оқинди сувлар тозаланишининг янада ёмонлашувига ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти коммунал секторида фойдаланилаётган тозалаш иншоотлари ва аэрация станциялари фаолияти самарадорлигининг пасайишига олиб келади.

Айни пайтда йиғилиш иштирокчилари нафақат коммунал хўжалик тизимидаги тозалаш иншоотларидан, шунингдек канализация тармоқларига уланмаган алоҳида саноат қурилмалари, корхоналар, ташкилотлар томонидан сув объектларига оқинди сувлар чиқарилишига йўл қўйиш шартларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар қабул қилиш зарурлигига тўхтатилиб ўтишди. Ушбу соҳадаги иқтисодий механизм ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Муҳокама якунида Ўзбекистон Республикаси «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни 74-моддасининг жойлардаги ижросини кучайтириш бўйича тавсиялар берилди, келгуси вазифаларни қамраб олувчи тегишли қарор қабул қилинди.

Кўришлар сони: 1415

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.02.2017
Депутатлар қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

Депутатлар фуқаролар, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини...

16.02.2017
Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлис бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий...

14.02.2017
Ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш инсон манфаатларига хизмат қилади

Жорий йилнинг 14 февраль куни Сурхондарё вилоятидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари...