Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Қонун ижроси талаблари ўрганилди

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг "Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Қашқадарё вилоятидаги ижросини ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда таъкидланганидек, касалликларнинг 80 фоизи инсон организмида микронутриентлар танқислиги, яъни витамин ва минерал моддалар етишмаслиги оқибатида юзага келади. Бу эса ўз навбатида, асосан оналар ва болалар орасида касаллик кўрсаткичларининг юқори бўлиши, шу билан бирга болаларнинг интеллектуал ва жисмоний камол топишига ҳам салбий таъсир этиши аниқланган.

Инсон организмининг нормал ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган, ўрнини бошқа нарса боса олмайдиган озиқ-овқат моддалари, витаминлар ва минерал моддалар билан таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2010 йилда "Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб, унинг ижросини таъминлаш бўйича самарали тизим ҳам яратилган.

Ушбу соҳадаги давлат бошқарувини бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва маҳаллий давлат ҳокимиятлари олиб бормоқда. Шунингдек, 2011 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида биринчи навли буғдой уни фақат микронутриентлар билан бойитилган ҳолда ишлаб чиқарилиши ва сотилиши белгилаб қўйилди. Йиғилишда берилган маълумотларга кўра, 2013 йилнинг ўзида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 165 тонна витамин-минерал аралашмалари республикадаги ун ишлаб чиқарувчи корхоналарга етказиб берилди. Айни пайтда Қашқадарё вилоятида 4 та ун ишлаб чиқарувчи корхона фаолият юритаётган бўлса, ўтган йили уларга ҳам 16 тонна ана шундай витамин ва минераллар аралашмалари тарқатилган.

Йиғилишда қонун ижросининг назорат-таҳлили бўйича тузилган ишчи гуруҳининг маълумоти ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги вакиллари, мутасадди корхона ва агентликларнинг ахбороти эшитилди.

Асосий эътибор бу борада амалга оширилган ишлар билан бир қаторда ўз ечимини кутаётган масалаларга қаратилди. Унга кўра, қонуннинг 9 – моддасида белгиланганидек, аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилмаган. Шунингдек, ун ишлаб чиқарувчиларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи комиссия ташкил этилмаган.

- Қонун ижросини жойларга бориб ўрганганимизда айрим жойларда дон маҳсулотлари санитария-гигиена талабларига жавоб бермайдиган очиқ омборларда сақланаётганлиги аниқланди, - дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Комил Очилов. - Бу нафақат мазкур қонун, балки, "Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва ҳавфсизлиги тўғрисида"ги, "Давлат санитария нозарати тўғрисида"ги қонунлар талабларининг бузилишига ҳам олиб келмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг асосий ёъналишларидан бири саналади. Ушбу мақсадларга давлат бюджетидан 4,5 млрд сўм ва 302 млн. АҚШ долларининг ажратилиши кўзда тутилган. Давлат дастурда аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслигини профилактикасига жиддий эътибор қаратилиши лозимлиги алоҳида белгилаб қўйилган. Демак, жойларда бу соҳада амалга оширилаётган ишларни янада кучайтириш ўз долзарблигини кўрсатади. Йиғилиш якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар, шунингдек, соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан фикр- мулоҳазалар билдирилди.


Кўришлар сони: 2164

Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.05.2017
Парламент ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини танқидий кўриб чиқди

Соғлиқни сақлаш – Давлатимиз раҳбари катта эътибор бераётганлиги туфайли бугунги кунда узлуксиз ри...

26.05.2017
Геодезия ва картография миллий маркази раҳбарининг ахбороти эшитилди

26 май куни Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда...

26.05.2017
Қуйи палата қўмиталарида давлат бюджети ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда

26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган...