Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Назорат-таҳлил фаолияти

Қўмита йиғилишида назорат-таҳлил фаолияти якунлари атрофлича муҳокама этилди

2014 йил 10 январь куни бўлиб ўтганАграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунда белгиланган сувни истеъмол қилиш меъёрлари ва сув объектидан сув олиш лимитларига оид нормаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида амал қилишини ўрганиш ҳақида”ги парламент назорат-таҳлил фаолияти якунлари атрофлича муҳокама этилди.

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура, Адлия, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Молия, Иқтисодиёт вазирликлари, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, Ергеодезкадастр, Давлат солиқ қўмиталарининг масъул ходимлари, экспертлар, Қорақалопғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидландики, бугунги кунда сувга доир муносабатлар, жумладан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувни истеъмол қилиш меъёрлари ва сув объектидан сув олиш лимитларига оид нормалар асосида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, сувни булғаниш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан сақлаш, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш, сув хўжалиги объектларининг ҳолатини яхшилаш амалдаги қонун ҳужжатлари билан тўлиқ тартибга солинди.

Назорат-таҳлил фаолияти амалдаги қонунда белгиланган сувни истеъмол қилиш меъёрлари ва сув объектидан сув олиш лимитларига оид нормаларга амал қилиш бўйича ташкилий масалалар, мавжуд хўжаликлараро каналлар, гидротехник иншоот ва гидропостлар, ички ирригация тармоқлари, суғориладиган ерларни муҳофаза қилиш ҳимоя дамбалари, ер усти сувларидан фойдаланишнинг ҳисоботи ва назоратини юритиш, сувнинг ҳисоб-китоби ҳамда ҳисоботлари каби меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар таҳлил этилди.

Сувдан фойдаланувчилар ҳамда сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш ҳамда бу борадаги ҳолат ва мавжуд муаммолар, трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш ва келгусида трансчегаравий сув объектларида сув таъминотини яхшилаш, Сув истеъмолчилари уюшмаларининг(СИУ) фаолияти натижалари, сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати, жумладан, Прокуратура органлари томонидан амалга оширилган прокурор назорати, «Сувназорат» инспекцияси томонидан амалга оширилган ишлар таҳлили Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида замонавий автоматика ва телемеханика орқали сувни бошқариш, ундаги гидротехник иншоотларни ҳамда сув тақсимлаш иншоотларини автоматлашган бошқарув тизимларига ўтказилиши борасида бир қатор ижобий ва самарали ишлар амалга оширилганлигини кўрсатди.

Шунингдек, тадбир доирасида туманлардаги фермер хўжаликларининг бошлиқлари ва уларга хизмат кўрсатувчи сув исътемолчилари уюшмалари билан амалий учрашувлар ўтказилиб, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан тузилган хўжалик шартномалари, тўловлар амалга оширилишига оид молиявий ҳисоботлар ҳам атрофлича ўрганилди ва натижада қонунда белгиланган нормаларнинг амалдаги ижроси юзасидан ижобий натижаларга эришилди.

Сувни истеъмол қилиш меъёрлари ва сув объектидан сув олиш лимитларига оид нормаларга қатъий равишда амал қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида 128 та, Хоразм вилоятида эса 114 та Сув истеъмолчилари уюшмаси ташкил этилди.

Сувга доир муносабатларни тартибга солишда сув ресурсларидан ҳар томонлама ва оқилона фойдаланиш, уларни бошқариш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини бажаришда Хоразм вилоятидаги ирригация тизимлари бошқармалари 247.3 минг гектар суғориладиган майдонга хизмат қилмоқда ва уларнинг ҳисобида 2385 км хўжаликлараро каналлар мавжуд. Бундан ташқари уларда 668 дона гидротехник иншоот ва 210 дона гидропост мавжуд.

Хоразм вилоятида сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига сув етказиб беришда 14 031 км ички ирригация тармоқлари хизмат қилмоқда. Суғориладиган ерларни муҳофаза қилиш учун Амударё қирғоқ бўйи ҳимоя дамбаларининг узунлиги 826.0 км ташкил этиб, сув оқимини тўғри йўналтириш мақсадида қурилган шпоралар сони 119 тани ташкил қилади.

Қорақалпоғистон Республикасининг асосий сув манбаи - Амударё ҳавзаси ҳисобланади ва Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли “Пахтаарна-Найман”, “Манғит-Назорхан”, “Суенли”, “Каттагар-Бозатау”, “Қизкеткен-Кегейли” ва “Қувонич-жарма” ирригация тизимларининг бошқармалари томонидан Ўн қирғоқ, Қизкеткен, Анасай, Суенли, Параллел магистрал каналлари орқали сувдан фойдаланувчиларга ҳамда сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш амалга оширилмоқда.

Парламент Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган маълумотлар асосида:

- сув лимитларидан самарали фойдаланишни таъминлаш ва ҳисоботларни мувофиқлаштириш учун барча каналлардаги насос агрегатларини гуруҳлаштириш ҳамда уларни умум фойдаланиладиган электр тармоғидан ажратиб янги электр узатиш тармоқларини қуриш;

- вилоят худудидаги туманлараро ва хўжаликлараро каналлардаги мавжуд гидропост ва гидроиншоотларнинг қайта таъмирлаш ҳамда янги турдаги тўлиқ ва ярим автоматик равишда бошқариладиган ускуналар билан жиҳозлаш ва мавжудларини таъмирлаш;

- фермер хўжаликлари ҳисобидаги гидропостларни марказлашган тартибда жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун ички хўжалик суғориш тармоқларини марказлашган тартибда молиялаштирадиган ирригация жамғармаси ташкил этилиши таклифлари ишлаб чиқилди.

Назорат-таҳлил фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бу борада эришилган ютуқлар билан бир қаторда айрим камчиликлар ҳам мавжудлиги аниқланди. Жумладан,

- Қуйи Амударё сув ҳавзаси қирғоқ бўйи худудларининг муҳофаза зоналарида 133 та фермер ҳўжалиги томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришда ерлардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари мавжуд;

- Қуйи Амударё сув ҳавзасида фаолият кўрсатаётган СИУ томонидан сувни истеъмол қилиш меъёрлари ва сув объектидан сув олиш лимитларига амал қилиш борасида етарли миқдорда сувни олиш гидропостлари қурилмаган;

- Хоразм вилоятидаги бир қатор ер ости сув қудуқларининг ишга яроқсизлиги ер остидан сув олишнинг ўртача йиллик 20 фоизга камайишига сабаб бўлмоқда;

- Қуйи Амударё сув ҳавзасида фаолият кўрсатаётган СИУ ва фермер хўжаликларининг айрим ички ирригация тармоқларида етарли эксплутация ишлари олиб борилмаганлиги туфайли улар сувни истеъмол қилиш меъёрлари ва сув объектидан сув олиш лимитларидан фойдаланиш талабларига жавоб бермайди.

Тадбир иштирокчилари назорат-таҳлил натижаларида кўрсатилган камчиликларни бартараф этилишда Қишлоқ ва сув хўжаликлари вазирлиги томонидан сувни истеъмол қилиш меъёрлари ва сув объектидан сув олиш лимитларига оид нормаларгаамал қилиш юзасидан бажарилаётган ишларни янада жонлантириш, мавжуд имконият ва ҳуқуқий асослардан тўла фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлигини қайд этдилар.

Шу билан бир қаторда бугунги кунда сув истеъмоли ва сув объектидан сув олишга оид ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш, улардаги ҳуқуқий нормаларни тизимлаштириш ҳамда амалиётда тўғридан-тўғри ишлашини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини ишлаб чиқиш зарурати мавжудлиги ҳам таъкидланди.

Тадбир сўнгида кўрилган масалалар юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.  


Кўришлар сони: 3064

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.04.2017
Аҳолига ихтисослаштирилган тиббиёт хизмат кўрсатиш масалалари – депутатлар назоратида

Жорий йилнинг 28 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Республика ихтисослаштирилган...

28.04.2017
Муҳим қонун лойиҳалари депутатлар муҳокамасида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг  28 апрель куни бўлиб ўтган навбатдаги...

27.04.2017
Депутатлар олий таълим тизимини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Жорий йилнинг 27 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП ф...