Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.xdp.uz

Фракция раҳбари:

Ўзбекистон ХДПнинг ижтимоий адолат ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар манфаатларини ҳимоя қилишга бел боғлагани унинг мамлакат сиёсий кучлари сўл қаноти бўлишлигини белгилайди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ўзбекистоннинг мустақиллигини асраш ва мустаҳкамлаш, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашини таъминлаш, мамлакатда фуқаролик ва миллатлараро тотувлик, ижтимоий барқарорлик, ҳар бир оила ва бутун халқ фаровонлигига эришиш каби умуммиллий манфаатларни ўз мафкураси ва сиёсий фаолиятининг пойдевори, деб билади.

Халқимизнинг мустақиллик ва озодлик, тенглик ва адолат, тинчлик ва тотувликка азалий интилишлари партиямиз мафкурасининг табиий сарчашмаларидир. У халқимизга ҳамиша хос бўлган ва бугун ҳам унинг менталитетини белгилайдиган ҳамжиҳатлик, жамоавийлик принципларига таянади.


Фракция тадбирлари

Асосий вазифамиз – адолатли қонунлар қабул қилишдан иборат
11 December 2017
Асосий вазифамиз – адолатли қонунлар қабул қилишдан иборат

Асосий эътибор, “Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” мавзусидаги маърузада билдирилган фикрлар, илгари сурилган ташаббус ва вазифаларни халқимиз, айниқса, партия электорати манфаатлари асосида ҳаётга татбиқ қилишда партия ва унинг депутатлари олдида турган устуворликларга қаратилди.

Бош қомусимиз бугунги кунимиз ва келажагимизнинг ҳуқуқий пойдевори
04 December 2017
Бош қомусимиз бугунги кунимиз ва келажагимизнинг ҳуқуқий пойдевори

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси томонидан “Конституция - ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини парпо этишнинг асоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давлат бюджетининг жорий йил 9 ойидаги ижроси Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари диққат марказида
02 November 2017
Давлат бюджетининг жорий йил 9 ойидаги ижроси Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари диққат марказида

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йилнинг тўққиз ойлигидаги ижроси тўғрисида”ги ҳисобот, Ўзбекистон Халқ  демократик партияси фракциясининг йиғилишида дастлабки тарзда атрофлича кўриб чиқилди. 

Ёшлар билан мулоқот
30 October 2017
Ёшлар билан мулоқот

Тадбирда Президентимиз жорий йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишида ёшларнинг Қонунчилик палатаси фаолияти билан танишиш механизмини яратиш бўйича таклифни илгари сургани кўплаб ёшларнинг ўз билим ва кўникмаларини янада бойитишга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Фракциянинг устувор вазифалари ижроси юзасидан ахборот берилди
23 October 2017
Фракциянинг устувор вазифалари ижроси юзасидан ахборот берилди

Жорий йилнинг 23 октябрь куни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини амалга оширишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг иштироки юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди
22 September 2017
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётига оид бир қатор долзарб қонун лойиҳалари депутатлар томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Қизғин баҳс-мунозараларда муҳокама этилган масалалар юзасидан аниқ таклифлар илгари сурилди.

Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади
18 September 2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда, фракция аъзолари, қатор вазирлик ва идоралар ходимлари, партия Марказий Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоят кенгашлари масъул ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Ижтимоий ҳимояга йўналтирилган маблағлар депутатлар муҳокамасида бўлди
07 September 2017
Ижтимоий ҳимояга йўналтирилган маблағлар депутатлар муҳокамасида бўлди

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилишида тақдим қилинган ҳисоботда қариялар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилгани ва ушбу мақсадлар учун жами 82,1 млрд.сўм ажратилгани ижобий баҳоланди.

Депутатлар Давлат бюджети ижросини муҳокама қилди
06 September 2017
Депутатлар Давлат бюджети ижросини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияларининг йиғилишлари бўлиб ўтди. 

Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда
28 July 2017
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда

Жорий йил 28 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Фракция аъзолари томонидан бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди. Даставвал, “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими