Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.xdp.uz

Фракция раҳбари:

Ўзбекистон ХДПнинг ижтимоий адолат ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар манфаатларини ҳимоя қилишга бел боғлагани унинг мамлакат сиёсий кучлари сўл қаноти бўлишлигини белгилайди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ўзбекистоннинг мустақиллигини асраш ва мустаҳкамлаш, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашини таъминлаш, мамлакатда фуқаролик ва миллатлараро тотувлик, ижтимоий барқарорлик, ҳар бир оила ва бутун халқ фаровонлигига эришиш каби умуммиллий манфаатларни ўз мафкураси ва сиёсий фаолиятининг пойдевори, деб билади.

Халқимизнинг мустақиллик ва озодлик, тенглик ва адолат, тинчлик ва тотувликка азалий интилишлари партиямиз мафкурасининг табиий сарчашмаларидир. У халқимизга ҳамиша хос бўлган ва бугун ҳам унинг менталитетини белгилайдиган ҳамжиҳатлик, жамоавийлик принципларига таянади.


Фракция тадбирлари

Норма ижодкорлиги — қонунчилик фаолиятининг энг муҳим жиҳати
14 August 2018
Норма ижодкорлиги — қонунчилик фаолиятининг энг муҳим жиҳати

Таъкидланганидек, таҳлиллар чуқур ўрганилган ҳолда қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш масаласи қонун ижодкорларида муҳим масала ҳисобланиб, ушбу ҳужжат депутатларнинг амалий фаолияти билан узвий боғлиқдир.

Электорат манфаатларига мос қонун лойиҳалари  қўллаб-қувватланди
06 August 2018
Электорат манфаатларига мос қонун лойиҳалари қўллаб-қувватланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия дастурий мақсадлари ва электорат манфаатларига дахлдор бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Барча учун манфаатли қонун лойиҳаси
30 July 2018
Барча учун манфаатли қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳасида бир қатор нормалар белгиланмоқда. Жумладан, кўчмас мулкдан ижара ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлашни бекор қилиш, кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни республикадаги исталган нотариал идорада расмийлаштириш, жисмоний ва юридик шахслар нотариал тасдиқланадиган битим лойиҳасини мустақил тайёрлаганда, ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўлашдан озод этилиши кўзда тутилмоқда.

26 July 2018
ХДП фракцияси қонун лойиҳасини маъқулламади

Лойиҳада тиббиёт муассасалари раҳбар ва масъул ходимларини, мазкур муассасалар томонидан шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш асоссиз равишда рад этилгани учун, маъмурий жавобгарликка тортиш кўзда тутилган бўлиб, уларга нисбатан қатъий маъмурий жарималар белгиланмоқда.

26 July 2018
Фракциялар нега баҳсга киришиб кетди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига дахлдор бир қатор долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилган эди.  Кун тартибига киритилган масалалардан бири «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 511-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси айниқса қуйи палатадаги барча сиёсий партия фракциялари ўртасида қизғин баҳс-мунозарага сабаб бўлди. 

ЎзХДП: ижтимоий соҳаларни қўллаб-қувватлаш асосий вазифамиз
30 May 2018
ЎзХДП: ижтимоий соҳаларни қўллаб-қувватлаш асосий вазифамиз

Ҳисобот даврида харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолинган бўлиб, ижтимоий харажатлар Давлат бюджетининг 55,2 фоизини ёки ЯИМга нисбатан 10,9 фоизни ташкил этган. 

Аҳолига психиатрия ёрдамини кўрсатиш тизими тубдан такомиллаштирилади
17 May 2018
Аҳолига психиатрия ёрдамини кўрсатиш тизими тубдан такомиллаштирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши қизғин мунозараларга бойлиги ва конструктив таклифларнинг кўплиги билан ажралиб турди.

Долзарб қонун лойиҳалари — муҳокамада
09 May 2018
Долзарб қонун лойиҳалари — муҳокамада

Қонунларнинг ҳар жиҳатдан пишиқ, пухта тайёрланишига эришиш, уларни ҳаётга татбиқ этишнинг ишончли механизмларини яратиш парламентнинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Зеро, мукаммал қонунлар, энг аввало, инсон манфаатларини таъминлаш баробарида, мамлакатни изчил тараққий эттириш, иқтисодий барқарорликни кафолатлашга хизмат қилади. 

Фракция аъзолари жамият ҳаётидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди
13 March 2018
Фракция аъзолари жамият ҳаётидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди

Парламент қуйи палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши “Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари” ҳамда Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Нуроний” жамғармаси фаолларининг Мурожаати мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, фракциянинг олдида турган вазифаларга бағишланди.

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалий мехназимлари ва қонунчилиги такомиллаштирилади
16 February 2018
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалий мехназимлари ва қонунчилиги такомиллаштирилади

Сўз олганлар томонидан истеъмол саватини белгилашда иссиқ ёки совуқ табиий-иқлим шароитларини, аҳолининг асосий ижтимоий-демографик гуруҳлари ноозиқ-овқат товарлар ва хизматлар истеъмол қилишдаги миллий анъаналар ва маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси бўйича ва унинг таркибига кирувчи субъектлардаги асосий ижтимоий-демографик гуруҳлар учун, инсон саломатлигини сақлаш ва унинг ҳаётий фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлар ва хизматларнинг намунавий минимал турлари рўйҳатини ишлаб чиқиш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими