Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.xdp.uz

Фракция раҳбари: Иноятов Улуғбек Илясович

Ўзбекистон ХДПнинг ижтимоий адолат ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар манфаатларини ҳимоя қилишга бел боғлагани унинг мамлакат сиёсий кучлари сўл қаноти бўлишлигини белгилайди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ўзбекистоннинг мустақиллигини асраш ва мустаҳкамлаш, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашини таъминлаш, мамлакатда фуқаролик ва миллатлараро тотувлик, ижтимоий барқарорлик, ҳар бир оила ва бутун халқ фаровонлигига эришиш каби умуммиллий манфаатларни ўз мафкураси ва сиёсий фаолиятининг пойдевори, деб билади.

Халқимизнинг мустақиллик ва озодлик, тенглик ва адолат, тинчлик ва тотувликка азалий интилишлари партиямиз мафкурасининг табиий сарчашмаларидир. У халқимизга ҳамиша хос бўлган ва бугун ҳам унинг менталитетини белгилайдиган ҳамжиҳатлик, жамоавийлик принципларига таянади.


Фракция тадбирлари

ЎзХДП фракцияси қонун лойиҳалари юзасидан ўз муносабатини билдирди
13 August 2019
ЎзХДП фракцияси қонун лойиҳалари юзасидан ўз муносабатини билдирди

Қайд этилганидек, биринчи марта миллий қонунчилик мактабгача ёшдаги болаларнинг эрта ривожланиш жараёнини алоҳида босқичларда бўлишини, яъни болаларни тарбиялаш ва уларга ғамхўрлик қилиш ҳамда боланинг мактабгача таълим олишини белгилаб бермоқда. Мактабгача таълим муассасаларининг таснифи, улар фаолиятини ташкил этиш, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилмоқда.

Маҳаллий ҳокимият органларидаги бюрократик тўсиқларни баратараф этиш масаласи илгари сурилди
31 July 2019
Маҳаллий ҳокимият органларидаги бюрократик тўсиқларни баратараф этиш масаласи илгари сурилди

Фракция аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда Давлат дастуридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ҳамда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни ислоҳ этиш бўйича амалга оширилган ишлар, дастур ижроси натижадорлигини оширишга қаратилган таклифларга алоҳида эътибор қаратди.

ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди
19 July 2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, аксарияти қонунларни қабул қилиш жараёнида инобатга олинди. “Марказ – вилоят – туман” тизими орқали 79 та қонун лойиҳаси тўғридан-тўғри жойларга партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳларига муҳокама учун юборилди. 

Фракциялар видеоселектор йиғилишида кўтарилган вазифаларга қандай муносабат билдирди?
08 July 2019
Фракциялар видеоселектор йиғилишида кўтарилган вазифаларга қандай муносабат билдирди?

Солиқ ҳам, коммунал тўловлар ҳам мамлакат бюджетини шакллантиришнинг энг муҳим воситаларидан биридир. Ҳозирда узлуксиз электр энергияси ва табиий газ таъминоти йўналишидаги ишларни янада яхшилаш мақсадида етказиб берувчи тармоқларни модернизация қилиш, тежамкор технологияларни қўллаш ва харажатларни оптималлаштириш талаб этилмоқда.

Ўзбекистон ХДП фракцияси ўз фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаб олди
24 June 2019
Ўзбекистон ХДП фракцияси ўз фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаб олди

Фракция аъзолари томонидан таъкидландики, Президентимиз келгусидаги ислоҳотлар самарасини оширишда парламент, депутат ва сенаторларнинг ўрни ва ролига алоҳида тўхталиб, билдирган фикрлари парламент аъзоларидан ўз ишини танқидий кўриб чиқишни талаб этади.

ЎзХДП фракцияси: қабул қилинган қонунлар аҳоли манфаатларига хизмат қилиши керак
12 June 2019
ЎзХДП фракцияси: қабул қилинган қонунлар аҳоли манфаатларига хизмат қилиши керак

Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси мамлакатимизда ташқи меҳнат миграция тизимини, аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни ҳамда меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш бандлик соҳасида белгиланган кафолатларнинг таъминламаслик, вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланиш, меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш ҳамда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилмаслик каби ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган. 

ЎзХДП фракцияси: Давлат бюджети ижросида ижтимоий соҳаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган
22 May 2019
ЎзХДП фракцияси: Давлат бюджети ижросида ижтимоий соҳаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган

2018 йил якунига кўра мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 407,5 трлн. сўмни ташкил этган ҳолда 2017 йилга нисбатан 5,1 % га ўсганлиги депутатлар томонидан эътироф этилди. 

Давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган қонун лойиҳаси
30 April 2019
Давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган қонун лойиҳаси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳаларининг муҳокамаси конструктив баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳукуматга нимани тавсия қилди?
26 April 2019
Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳукуматга нимани тавсия қилди?

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йил биринчи чорагидаги даромадлар 23,0 трлн. сўмни, харажатлари эса 24,1 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан мос равишда 1,6 ва 1,7 баробарга ошган.

Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа
26 March 2019
Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда партия Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда “Хотин-қизлар учун муносиб ва барқарор иш ўринлари яратиш – устувор вазифа” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.08.2020
Депутатларнинг жиддий эътирозига нима сабаб бўлди?

Ҳисоботда келтирилишича, фармон билан қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш...

07.08.2020
Божхона органларида Давлат дастури ижроси ҳолати қандай?

 2020 йил 7 август  куни куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари...

07.08.2020
Вазир жавоби депутатларни қониқтирди...ми?

Вазир берган жавобга кўра, республика аҳолисини арзон ва сифатли мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган...

Тадбирлар тақвими