Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.xdp.uz

Фракция раҳбари: Иноятов Улуғбек Илясович

Ўзбекистон ХДПнинг ижтимоий адолат ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар манфаатларини ҳимоя қилишга бел боғлагани унинг мамлакат сиёсий кучлари сўл қаноти бўлишлигини белгилайди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ўзбекистоннинг мустақиллигини асраш ва мустаҳкамлаш, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашини таъминлаш, мамлакатда фуқаролик ва миллатлараро тотувлик, ижтимоий барқарорлик, ҳар бир оила ва бутун халқ фаровонлигига эришиш каби умуммиллий манфаатларни ўз мафкураси ва сиёсий фаолиятининг пойдевори, деб билади.

Халқимизнинг мустақиллик ва озодлик, тенглик ва адолат, тинчлик ва тотувликка азалий интилишлари партиямиз мафкурасининг табиий сарчашмаларидир. У халқимизга ҳамиша хос бўлган ва бугун ҳам унинг менталитетини белгилайдиган ҳамжиҳатлик, жамоавийлик принципларига таянади.


Фракция тадбирлари

26 February 2015
Спорт – миллат шаъни-шавкати

– Миллатнинг бахти, келажаги, эл-юртнинг фаровонлиги, шаън-шавкати ҳаётимизнинг давомчилари бўлмиш азиз фарзандларимизга, уларнинг ҳар жиҳатдан комил инсонлар бўлиб улғайишларига боғлиқ. Шу боисдан ҳам, миллий тараққиёт йўлини тутган ҳар бир мамлакат, ҳар бир жамият янги авлод тарбиясини муҳим стратегик вазифа, бош мақсад сифатида ўз олдига қўяди, бундай мақсадга эришиш учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратади, – дея сўз юритади депутат Абдуғаффор Қирғизбоев.

25 February 2015
МУНОСАБАТ: Болалар спортига эътибор – келажакка қўйилган пойдевор

– Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг навбатдаги йиғилишида бу борадаги фаолият ҳар томонлама сарҳисоб қилиниб, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда келгусидаги вазифалар белгилаб олингани, соҳада фаолият олиб бораётган барча мутахассислар, жумладан, биз – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди, – дейди депутат Шуҳрат Турсунбоев.  

24 February 2015
Келгуси ишлар Дастурининг лойиҳаси муҳокама этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари, Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳи ҳамда қўмиталарнинг мажлислари бўлиб ўтди. Депутатлар Қонунчилик палатасининг 2015 йилга ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти ҳамда ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар Дастурининг лойиҳасини муҳокама этдилар.

21 February 2015
МУНОСАБАТ: Кексалари эъзозланган юртнинг қадри баланд

– Кексаларга кўрсатилаётган ҳурмат-эътибор ҳар қандай мамлакатнинг, унинг иқтисодий тараққиёт даражасидан қатъи назар, обрўси ошиши учун хизмат қилади.Зеро, “Катталарга – ҳурмат” ўзбек халқининг кўп асрлар давомида шаклланиб келган, юртимизнинг бугунги кунда ҳам бошқа мамлакатлардан ажратиб турадиган энг эзгу қадриятидир. Ўтган аср охирларида бошланган мамлакатимиз иқтисодиётини тубдан ислоҳ қилиш, бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни шакллантириш жараёнлари бир неча босқичдан ўтиб, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга оширилиши натижасида мутлақо янги тамойилларга асосланган кўп тармоқли иқтисодиёт яратиш имконини берди,дея Президент фармонига муносабат билдиради депутат Акмалжон Умаралиев.

19 February 2015
Фракция йиғилишларида янги қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

19 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган йиғилишлари бўлиб ўтди. Унда кун тартибидан ўрин олган қонун лойиҳалари биринчи ўқишда кўриб чиқилди. 

13 February 2015
Инсон ҳуқуқлари — олий қадрият

Парламент қуйи палатаси навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан кун тартибида бўлган масалалар муҳокамаси, қабул қилинган қарорлар мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Бу ҳақда депутатлар ва эшитув муҳокамаси иштирокчиларининг фикрлари билан танишинг.

11 February 2015
Омбудсман ҳисоботи фракциялар муҳокамасида

11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияларининг мажлислари бўлиб ўтди.

30 January 2015
Қонун ижодкорлигининг устувор йўналишлари

– Президентимиз Ислом Каримов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида иккала палата фаолиятида моҳияти жиҳатидан муҳим ҳисобланган йўналишлар, хусусан, қонун ижодкорлиги ва қонунчилик фаолияти сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Қонун лойиҳаларининг муҳокамаси чоғида уларни хорижий ҳуқуқий амалиёт билан ҳар томонлама чуқур қиёсий таҳлил қилиш зарурлиги таъкидланди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Эшматова.

29 January 2015
Сиёсий жараёнларда янада фаол бўлишнинг вақти келди

Президентимиз Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифалар биз, депутатлар учун келгуси фаолиятимизни ташкил этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Маърузада парламент фаолиятида устувор ҳисобланган саккизта йўналишга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, давлатимиз раҳбари сиёсий партиялар фракциялари ҳамда депутатларнинг фаоллиги, ташаббускорлиги ҳақида тўхталар экан, бу борада оммавий ахборот воситалари олдида турган долзарб вазифаларга ҳам урғу берди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Баҳром ОБИДЖОНОВ.

28 January 2015
МУНОСАБАТ: Ўзбекистонда парламент ислоҳотлари янги босқичга кўтарилади

— Қўшма мажлисда Президентимиз томонидан билдирилган фикрларни тинглаб тушундимки, парламентдаги сиёсий партиялар фракциялари ўртасидаги ­соғлом кураш, кучли рақобат муваффақиятларимизга асос бўлади.  Фаолиятимиз асл моҳияти жиддий кураш, изланиш, кучли рақобатдан иборат. Бу жараён тўғри ташкил этилса, миллий тараққиётга эришишнинг турли йўл ва усуллари хусусида соғлом баҳс-мунозара олиб борилса, энг тўғри, самарали ва тежамли ечимларни топиш, халқ ман­фаатларига хизмат қиладиган қонунлар қабул қилиш имконияти янада кенгаяди,дейди  ЎзХДП фракцияси аъзоси Абдуғаффор ҚИРҒИЗБОЕВ.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими