Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.xdp.uz

Фракция раҳбари:

Ўзбекистон ХДПнинг ижтимоий адолат ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар манфаатларини ҳимоя қилишга бел боғлагани унинг мамлакат сиёсий кучлари сўл қаноти бўлишлигини белгилайди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ўзбекистоннинг мустақиллигини асраш ва мустаҳкамлаш, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашини таъминлаш, мамлакатда фуқаролик ва миллатлараро тотувлик, ижтимоий барқарорлик, ҳар бир оила ва бутун халқ фаровонлигига эришиш каби умуммиллий манфаатларни ўз мафкураси ва сиёсий фаолиятининг пойдевори, деб билади.

Халқимизнинг мустақиллик ва озодлик, тенглик ва адолат, тинчлик ва тотувликка азалий интилишлари партиямиз мафкурасининг табиий сарчашмаларидир. У халқимизга ҳамиша хос бўлган ва бугун ҳам унинг менталитетини белгилайдиган ҳамжиҳатлик, жамоавийлик принципларига таянади.


Фракция тадбирлари

19 May 2015
Электрон тижорат ривожланса, ҳаммага қулай

– Парламент қуйи палатасида “Электрон тижорат тўғрисида”ги (янги таҳрирда) қонун лойиҳаси қабул қилиниб, куни кеча бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида сенаторлар томонидан маъқулланди, – дейди Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Н. Акбаров.

12 May 2015
Тинчлик — улуғ неъмат, буюк саодат

– Инсоннинг энг олий, муқаддас ҳуқуқларидан бири тинч-осойишта ҳаёт кечиришдир. Мустақиллик йилларида фуқароларимизнинг ушбу ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ҳамда бағрикенглик мустаҳкам қарор топди, – дея фикр билдиради депутат Комила КАРОМОВА.

25 March 2015
Фракциялар ва депутатлар гуруҳи йиғилишлари бўлиб ўтди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партияларнинг фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда экспертлар, мутахассислар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этди.

16 March 2015
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Парламентдаги мухолифатни эълон қилиш тўғрисида АХБОРОТ

2015 йил 16 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда "Адолат" СДП фракцияларининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Унда ушбу фракцияларнинг парламент кўпчилигини ташкил этган Демократик кучлар блокига нисбатан нуқтаи-назари муҳокама этилди. 

05 March 2015
Фракциялар ва депутатлик гуруҳи мажлислари бўлиб ўтди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи мажлислари бўлиб ўтди. Унда парламент қуйи палатасининг навбатдаги йиғилиши кун тартибига қўйилган масалалар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2014 йилги ҳисоботи кўриб чиқилди.

03 March 2015
Ўзбекистон ва БМТ муносабатларининг 23 йиллиги

– БМТ фаолиятининг асосий мақсадларидан бири жаҳонда инсон ҳуқуқлари устуворлигини таъминлашга эришишдир. Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг асосий йўналишларидан бири ҳам айнан шу мақсадга қаратилган, – дейди Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси Феруза Эшматова.

26 February 2015
Спорт – миллат шаъни-шавкати

– Миллатнинг бахти, келажаги, эл-юртнинг фаровонлиги, шаън-шавкати ҳаётимизнинг давомчилари бўлмиш азиз фарзандларимизга, уларнинг ҳар жиҳатдан комил инсонлар бўлиб улғайишларига боғлиқ. Шу боисдан ҳам, миллий тараққиёт йўлини тутган ҳар бир мамлакат, ҳар бир жамият янги авлод тарбиясини муҳим стратегик вазифа, бош мақсад сифатида ўз олдига қўяди, бундай мақсадга эришиш учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратади, – дея сўз юритади депутат Абдуғаффор Қирғизбоев.

25 February 2015
МУНОСАБАТ: Болалар спортига эътибор – келажакка қўйилган пойдевор

– Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг навбатдаги йиғилишида бу борадаги фаолият ҳар томонлама сарҳисоб қилиниб, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда келгусидаги вазифалар белгилаб олингани, соҳада фаолият олиб бораётган барча мутахассислар, жумладан, биз – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди, – дейди депутат Шуҳрат Турсунбоев.  

24 February 2015
Келгуси ишлар Дастурининг лойиҳаси муҳокама этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари, Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳи ҳамда қўмиталарнинг мажлислари бўлиб ўтди. Депутатлар Қонунчилик палатасининг 2015 йилга ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти ҳамда ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар Дастурининг лойиҳасини муҳокама этдилар.

21 February 2015
МУНОСАБАТ: Кексалари эъзозланган юртнинг қадри баланд

– Кексаларга кўрсатилаётган ҳурмат-эътибор ҳар қандай мамлакатнинг, унинг иқтисодий тараққиёт даражасидан қатъи назар, обрўси ошиши учун хизмат қилади.Зеро, “Катталарга – ҳурмат” ўзбек халқининг кўп асрлар давомида шаклланиб келган, юртимизнинг бугунги кунда ҳам бошқа мамлакатлардан ажратиб турадиган энг эзгу қадриятидир. Ўтган аср охирларида бошланган мамлакатимиз иқтисодиётини тубдан ислоҳ қилиш, бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни шакллантириш жараёнлари бир неча босқичдан ўтиб, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга оширилиши натижасида мутлақо янги тамойилларга асосланган кўп тармоқли иқтисодиёт яратиш имконини берди,дея Президент фармонига муносабат билдиради депутат Акмалжон Умаралиев.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими