Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.xdp.uz

Фракция раҳбари: Кетмонов Хатамжон Абдурахмонович

Ўзбекистон ХДПнинг ижтимоий адолат ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар манфаатларини ҳимоя қилишга бел боғлагани унинг мамлакат сиёсий кучлари сўл қаноти бўлишлигини белгилайди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ўзбекистоннинг мустақиллигини асраш ва мустаҳкамлаш, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашини таъминлаш, мамлакатда фуқаролик ва миллатлараро тотувлик, ижтимоий барқарорлик, ҳар бир оила ва бутун халқ фаровонлигига эришиш каби умуммиллий манфаатларни ўз мафкураси ва сиёсий фаолиятининг пойдевори, деб билади.

Халқимизнинг мустақиллик ва озодлик, тенглик ва адолат, тинчлик ва тотувликка азалий интилишлари партиямиз мафкурасининг табиий сарчашмаларидир. У халқимизга ҳамиша хос бўлган ва бугун ҳам унинг менталитетини белгилайдиган ҳамжиҳатлик, жамоавийлик принципларига таянади.


Фракция тадбирлари

Фракция аъзолари жамият ҳаётидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди
13 March 2018
Фракция аъзолари жамият ҳаётидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди

Парламент қуйи палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши “Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари” ҳамда Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Нуроний” жамғармаси фаолларининг Мурожаати мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, фракциянинг олдида турган вазифаларга бағишланди.

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалий мехназимлари ва қонунчилиги такомиллаштирилади
16 February 2018
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалий мехназимлари ва қонунчилиги такомиллаштирилади

Сўз олганлар томонидан истеъмол саватини белгилашда иссиқ ёки совуқ табиий-иқлим шароитларини, аҳолининг асосий ижтимоий-демографик гуруҳлари ноозиқ-овқат товарлар ва хизматлар истеъмол қилишдаги миллий анъаналар ва маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси бўйича ва унинг таркибига кирувчи субъектлардаги асосий ижтимоий-демографик гуруҳлар учун, инсон саломатлигини сақлаш ва унинг ҳаётий фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлар ва хизматларнинг намунавий минимал турлари рўйҳатини ишлаб чиқиш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Ўзбекистон ХДП фракцияси:  фаолиятимизни ислоҳотлар шиддатига ҳамоҳанг тарзда давом эттирамиз
02 February 2018
Ўзбекистон ХДП фракцияси: фаолиятимизни ислоҳотлар шиддатига ҳамоҳанг тарзда давом эттирамиз

Матбуот анжуманида маълум қилиндики, Ўзбекистон ХДП фракциясининг 2018 йилга мўлжалланган Иш режаси тасдиқланган. Унда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастуридан келиб чиқиб, 15 та қонун лойиҳасига таклифлар шакллантириш, 3 та қонун лойиҳасини фракция ташаббуси билан Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш режалаштирилган.

Фракция ижтимоий масалалар ечимига янгича ёндашади
10 January 2018
Фракция ижтимоий масалалар ечимига янгича ёндашади

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон ХДП фракцияси ўз олдига қўйилган вазифаларни муҳокама қилди

Халқ манфаати устувор бўлган ҳужжат
25 December 2017
Халқ манфаати устувор бўлган ҳужжат

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя эса, бугун ҳар биримизнинг фаолиятимиз мезонига айланиши, хусусан, бундан буён ишга эскича ёндашиб бўлмаслиги, аксинча партия ва фракциянинг ҳар бир аъзоси Мурожаатномада билдирилган асосли танқидлардан келиб чиқиб иш ташкил этиши зарурлиги йиғилишда айтиб ўтилди.

Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолинади
12 December 2017
Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолинади

Депутатлар томонидан 2018 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш хақи тўловлари, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар миқдорини инфляция даражасидан юқори миқдорларда ошириш давом эттирилиши кўзда тутилиши аҳолининг реал даромадлари ўсишини, шу орқали турмуш даражаси ва ҳарид қобилиятини янада ошиши таъминланшига алоҳида эътибор қаратилди.

Асосий вазифамиз – адолатли қонунлар қабул қилишдан иборат
11 December 2017
Асосий вазифамиз – адолатли қонунлар қабул қилишдан иборат

Асосий эътибор, “Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” мавзусидаги маърузада билдирилган фикрлар, илгари сурилган ташаббус ва вазифаларни халқимиз, айниқса, партия электорати манфаатлари асосида ҳаётга татбиқ қилишда партия ва унинг депутатлари олдида турган устуворликларга қаратилди.

Бош қомусимиз бугунги кунимиз ва келажагимизнинг ҳуқуқий пойдевори
04 December 2017
Бош қомусимиз бугунги кунимиз ва келажагимизнинг ҳуқуқий пойдевори

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси томонидан “Конституция - ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини парпо этишнинг асоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давлат бюджетининг жорий йил 9 ойидаги ижроси Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари диққат марказида
02 November 2017
Давлат бюджетининг жорий йил 9 ойидаги ижроси Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари диққат марказида

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йилнинг тўққиз ойлигидаги ижроси тўғрисида”ги ҳисобот, Ўзбекистон Халқ  демократик партияси фракциясининг йиғилишида дастлабки тарзда атрофлича кўриб чиқилди. 

Ёшлар билан мулоқот
30 October 2017
Ёшлар билан мулоқот

Тадбирда Президентимиз жорий йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишида ёшларнинг Қонунчилик палатаси фаолияти билан танишиш механизмини яратиш бўйича таклифни илгари сургани кўплаб ёшларнинг ўз билим ва кўникмаларини янада бойитишга хизмат қилаётгани таъкидланди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.04.2018
Талабалар шаҳарчасидаги мауммолар таҳлил қилинди

Тадбирда комиссия аъзолари томонидан аҳоли хонадонларида ижарада яшаётган талабаларни вақтинча рўйхатга...

18.04.2018
Қўмита фуқароларнинг пенсия таъминоти масалаларига мутахассислар эътиборини жалб қилди

Давра суҳбатида келтириб ўтилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда Пенсия жамғармаси тизимида 3,3...

18.04.2018
Қонун лойиҳаси юзасидан депутатларни ўйлантирган саволлар муҳокама этилмокда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир қатор қонунлар, жумладан Ўзбекистон Ре...

Тадбирлар тақвими