Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар  ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.uzlidep.uz

Фракция раҳбари: Хаитов Актам Ахмадович

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати- Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркор ва ишбилармонларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар очиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг ушбу табақаси манфаатларини ҳимоялаш баробарида унинг эртанги кунини таъминлаш.
  • Партиянинг давлат бошқаруви, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги иштирокини таъминлаш. Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиёти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, Ўзбекистоннинг халқаро обрўйини оширишда, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашда, миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол қатнашиш. Ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, ўз элим, ўз юртим, жон Ўзбекистоним, дея ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлимиз, қадриятларимиз, миллий ва диний анъаналаримиз, урф-одатларимизни қадрлаш, шу билан бирга, барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик, бундай хуружларга қарши изчил кураш олиб бориш.

Фракция тадбирлари

21 August 2014
Cтратегик шериклик йўлидаги мантиқий қадамлар

– Ўзбекистон-Хитой муносабатлари мамлакатларимиз ўртасидаги юқори даражадаги стратегик ҳамкорлик ва унинг сезиларли кенгайганини яққол намоён этмоқда. Бу муносабатлар Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома ҳамда Икки томонлама стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва ривожлантириш тўғрисидаги қўшма декларацияга асосланган, – дея фикр билдиради ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Робахон Абдурасулова.

22 July 2014
Қонун лойиҳалари фракция муҳокамасида

23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 

16 July 2014
“Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида

Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ва партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси мазкур умумхалқ байрамини муносиб кутиб олишга фаол ва амалий тайёргарлик кўриш мақсадида яқинда махсус кенгайтирилган йиғилиш ўтказгани ҳам O‘zLiDeP бунга қанчалик катта эътибор қаратаётганидан далолат беради.  

09 July 2014
ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги мажлиси

9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар, экспертлар ва соҳа мутахассислари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

09 June 2014
Ўзбекистон муваффақиятларининг бош омили бу меҳнатсевар ва мард халқи

Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги навбатдаги нуфузли форум кўпдан-кўп қизиқарли маълумотлар берган юқори даражадаги экспертлар майдони бўлди. Бу маълумотлар ЎзЛиДеП фракцияснинг йиғилишида батафсил таҳлил этилди.

30 May 2014
Ўзбекистон раҳбарининг ташаббуси жаҳон ҳамжамиятида ўзининг амалий ифодасини топди

Ўзбекистоннинг дунёда ўзининг кенг эътирофини топган ва қўллаб-қувватланган йирик халқаро ташаббуслари орасида Президент Ислом Каримов томонидан 1993 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида илгари сурилган Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона барпо этиш тўғрисидаги ғояси алоҳида ўрин тутади

21 May 2014
Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг ҳар томонлама ривожидаги навбатдаги босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг IV саммити йиғилишидаги иштироки ва ХХР Раиси Си Цзиньпин билан учрашуви мамлакатимизнинг Марказий Осиёдаги юксак нуфузи ва муносиб ўрнига яна бир баҳодир, – дейди  депутат Шоира Ҳайдарова.

13 May 2014
Мусаффо осмон ва халқимиз аҳиллиги – келажагимизнинг мустаҳкам пойдевори

Ҳар йили давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 9 май куни Ўзбекистонда «Хотира ва қадрлаш куни» умумхалқ байрами сифатида нишонланади. Бу байрам «Инсон хотираси муқаддас, қадр-қиммати азиз ва мўътабардир», деган инсонпарварлик тамойили билан йўғрилган. Шу куни бутун халқимиз бугунги тинч ҳаётимиз йўлида жанг майдонларида қурбон бўлганлар хотирасига ўз ҳурматини изҳор этади.

02 May 2014
Ижтимоий ҳамкорлик - ривожланиш омили

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамкорлигида «Тадбиркорлар мулоқот форуми» лойиҳаси доирасида «Ўзбекистонда хусусийлаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари: бугунги ҳолат, муаммо ва ечимлар» мавзуида амалий мулоқот ташкил этилди.

01 May 2014
O`zLiDeP: хусусийлаштириш масалалари қизғин муҳокама этилмоқда

Куни кеча O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Фарғона вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда «Тадбиркорлар мулоқот форуми» лойиҳаси доирасида «Ўзбекистонда хусусийлаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари: бугунги ҳолат, муаммо ва ечимлар» мавзуида амалий мулоқот ташкил этилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

09.07.2020
Томорқа хизмати кластери ташкил қилиш ишлари қай ҳолатда?

Ҳозирги мураккаб вазият — коронавирус пандемияси шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз да...

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

Фракция таркиби

Тадбирлар тақвими