Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар  ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.uzlidep.uz

Фракция раҳбари:

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати- Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркор ва ишбилармонларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар очиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг ушбу табақаси манфаатларини ҳимоялаш баробарида унинг эртанги кунини таъминлаш.
  • Партиянинг давлат бошқаруви, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги иштирокини таъминлаш. Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиёти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, Ўзбекистоннинг халқаро обрўйини оширишда, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашда, миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол қатнашиш. Ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, ўз элим, ўз юртим, жон Ўзбекистоним, дея ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлимиз, қадриятларимиз, миллий ва диний анъаналаримиз, урф-одатларимизни қадрлаш, шу билан бирга, барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик, бундай хуружларга қарши изчил кураш олиб бориш.

Фракция тадбирлари

Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик янада такомиллашади
05 March 2018
Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик янада такомиллашади

Ривожланган хориж мамалакатларида «smart regulation», яъни «ақлли бошқарув» ёки қонунчилик ва қонунчилик фаолиятида бошқарув сиёсати амалиёти кенг тарқалган бўлиб, бу амалиёт ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида ҳаққоний ва самарали бозор муносабатларини тартибга солиш билан бирга, савдо ва инвестиция учун қулай шароитлар яратилишини таъминлайди.

Демократик кучлар блоки Давлат дастуридан келиб чиқадиган вазифаларни белгилаб олди
07 February 2018
Демократик кучлар блоки Давлат дастуридан келиб чиқадиган вазифаларни белгилаб олди

Жорий йил 7 февраль куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияларидан иборат «Демократик кучлар блоки»нинг йиғилиши бўлиб ўтди.

01 February 2018
Муаммоларни тизимли ҳал этиш бугунги куннинг вазифаси

Жорий йилнинг 1 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан депутатлар, соҳа мутахассислари, олимлар, экспертлар ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирокида парламент аъзоларининг жойлардаги мавжуд аҳвол билан яқиндан танишиш, бу ердаги муаммоларни бартараф этиш бўйича олиб борилган ишлар якунига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

ЎзЛиДеП фракцияси фаолияти юзасидан брифинг ўтказди
31 January 2018
ЎзЛиДеП фракцияси фаолияти юзасидан брифинг ўтказди

Жорий йилнинг 31 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ташкил этилди. Унда фракциянинг 2017 йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ахборот журналистлар эътиборига ҳавола этилди.

Фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим чора-тадбирлар белгиланди
10 January 2018
Фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим чора-тадбирлар белгиланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш бўйича партия ва унинг фракцияси томонидан ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирлар режасини атрофлича муҳокама қилдилар.

 Тадбиркорликни ривожлантириш давлатимиз эътиборида
25 December 2017
Тадбиркорликни ривожлантириш давлатимиз эътиборида

Мурожаатнома ҳам ҳажман, ҳам мазмунан жуда кенг. Унинг мазмун-моҳиятида бир тамойил мужассам. У ҳам бўлса, халқ манфаати, халққа хизмат қилиш, халқни эъзозлаш! Зеро, Президентимиз ташаббуси билан давлат идоралари халққа хизмат қиладиган, уларнинг фаолиятига халқ баҳо берадиган тизим яратилди. Мамлакатимиз ҳаётига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар халқимиз билан бевосита мулоқот, одамларнинг хоҳиш-истаклари асосида қабул қилинмоқда. Барча даражадаги раҳбарлар халқ олдида ҳисоб бермоқда.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари иқтисодиёт ва хўжалик субъектлари учун солиқ юкини янада камайтиришга эътибор қаратдилар
12 December 2017
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари иқтисодиёт ва хўжалик субъектлари учун солиқ юкини янада камайтиришга эътибор қаратдилар

Фракция аъзолари 2018 йилда бюджет маблағларини режалаштиришнинг самарадорлигини ошириш, улардан фойдаланишда юқори натижаларга эришиш ҳамда бюджетлараро муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган чораларни амалга оширишни давом эттириш кўзда тутилаётганига алоҳида эътибор қаратишди.

11 December 2017
Тадбиркорлик бундан кейин ҳам устувор йўналиш бўлиб қолади

Фракция аъзоларининг таъкидлашича, дастурий маърузада юртимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган мақсад-муддао инсонни эъзозлаш ва халққа хизмат қилиш каби эзгу ғоялар илгари сурилган

ЎзЛиДеП фракцияси Давлат бюджетининг 2017 йил 9 ойлиги ижроси бўйича  йиғилиш ўтказди
02 November 2017
ЎзЛиДеП фракцияси Давлат бюджетининг 2017 йил 9 ойлиги ижроси бўйича йиғилиш ўтказди

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Халқ билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш – ЎзЛиДеП фракциясининг устувор вазифасига айланди
31 October 2017
Халқ билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш – ЎзЛиДеП фракциясининг устувор вазифасига айланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан оммавий ахборот  воситлари вакиллари учун “Ҳаракатлар стратегияси доирасида кўзда тутилган ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштиришда ЎзЛиДеП фракциясининг иштироки” масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Фракция таркиби

Тадбирлар тақвими