Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар  ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.uzlidep.uz

Фракция раҳбари:

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати- Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркор ва ишбилармонларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар очиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг ушбу табақаси манфаатларини ҳимоялаш баробарида унинг эртанги кунини таъминлаш.
  • Партиянинг давлат бошқаруви, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги иштирокини таъминлаш. Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиёти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, Ўзбекистоннинг халқаро обрўйини оширишда, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашда, миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол қатнашиш. Ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, ўз элим, ўз юртим, жон Ўзбекистоним, дея ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлимиз, қадриятларимиз, миллий ва диний анъаналаримиз, урф-одатларимизни қадрлаш, шу билан бирга, барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик, бундай хуружларга қарши изчил кураш олиб бориш.

Фракция тадбирлари

26 July 2018
Фракциялар нега баҳсга киришиб кетди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига дахлдор бир қатор долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилган эди.  Кун тартибига киритилган масалалардан бири «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 511-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси айниқса қуйи палатадаги барча сиёсий партия фракциялари ўртасида қизғин баҳс-мунозарага сабаб бўлди. 

ЎзЛиДеП фракцияси: кичик бизнес субъектлари янада ривожланмоқда
30 May 2018
ЎзЛиДеП фракцияси: кичик бизнес субъектлари янада ривожланмоқда

Ҳисобот даврида мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, хусусан замонавий хизмат турларини кенгайтириш, туризм салоҳиятини ошириш, кичик бизнес субъектлари салмоғининг ортиши ҳисобига микрофирма ва кичик корхоналардан Давлат бюджетига тушумлар миқдори 518,7 млрд. сўмни ташкил қилиб, 2017 йилнинг ушбу даврига нисбатан 30,1 фоиз ўсган.

Фракция аъзолари ижтимоий-сиёсий ҳаётимизга даҳлдор бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар
17 May 2018
Фракция аъзолари ижтимоий-сиёсий ҳаётимизга даҳлдор бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

Фракция йиғилишида, даставвал депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда қабул қилинган «Давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори мазмун ва моҳиятига эътибор қаратдилар.

ЎзЛиДеП фракцияси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини маъқуллади
15 May 2018
ЎзЛиДеП фракцияси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини маъқуллади

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоларининг таъкидлашича, Ҳисоб палатаси томонидан ҳисобот даврида ўтказилган назорат тадбирлари шуни кўрсатдики, 1773 ҳолатда 33,5 млрд. сўм ва 6,9 млн. долл. ноқонуний ва самарасиз харажатлар ҳамда 38 та ҳолатда 268,3 млрд. сўмлик бюджет тизими бюджетларига қўшимча даромад суммаси, 75 ҳолатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва эътирозлар, 3433 ҳолатда амалий ёрдам ва кўрсатмалар берилди..

Депутатлар бир нечта қонун лойиҳаларига ўзгартишлар киритишни таклиф қилмоқда
07 May 2018
Депутатлар бир нечта қонун лойиҳаларига ўзгартишлар киритишни таклиф қилмоқда

Фракция аъзоларининг фикрича, таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар орқали Ҳисоб палатасининг фаолиятини тартибга солиш билан боғлиқ ҳужжатларда белгилаб берилган унинг асосий вазифалари ва функциялари бошқа қонун ҳужжатларида ҳам акс эттирилиши таъминланади.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 40 та депутат сўрови юборилди
17 April 2018
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 40 та депутат сўрови юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан брифинг ўтказилди. Унда фракциянинг 2018 йил биринчи чорагидаги фаолияти юзасидан матбуот ва ОАВ ходимларига ахборот берилди.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилмоқда
11 April 2018
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилмоқда

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг процессуал механизмлари такомиллаштирилишига ва бу, ўз навбатида, иқтисодий жиноятларни тергов қилишнинг тезкорлигини таъминлашига, тафтишчилар фаолияти сифатининг ва умуман, дастлабки тергов натижадорлигининг ошишига, тадбиркорлик субъектларига нисбатан қонунга хилоф равишда жиноят ишларини қўзғатиш ҳолатларининг олдини олишга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мансабдор шахсларининг жавобгарлигини оширишга кўмаклашади.

Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш омиллари муҳокама қилинди
04 April 2018
Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш омиллари муҳокама қилинди

Қонуннинг қабул қилиниши фуқароларни мамлакатимиз корхоналарида ҳамда чет элда ҳам иш билан таъминлаш имкониятларини жиддий равишда кўпайтириш ва кенгайтириш, давлат хизмати ва хусусий сектор томонидан аҳоли бандлигига кўмаклашиш механизмларини аниқ тартибга солиш, ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилаётган хизматлар тартиби ва шартларини, рекрутинг агентликлари, корхона ва иш қидираётган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаш имконини беради.

Фуқароларнинг меҳнатга оид конституциявий ҳуқуқлари депутатлар диққат марказида
13 March 2018
Фуқароларнинг меҳнатга оид конституциявий ҳуқуқлари депутатлар диққат марказида

Жойларда ўтказилаётган мулоқотларда фуқаролар томонидан 3087 та турли йўналишдаги муаммолар кўтарилиб, уларнинг 1074 таси (35%) депутатлар томонидан мутасадди ташкилотлар иштирокида жойида ҳал этилди, 1538 та турли хилдаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган туманларнинг «йўл хариталари» ишлаб чиқилиб, халк депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг сессияларида тасдиқланди.

Тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар эшиги очилади
12 March 2018
Тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар эшиги очилади

Қонунлар лойиҳаларида, хусусан тадбиркорлик субъектларига хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун мўлжалланган қиймати беш минг АҚШ долларигача бўлган товарларни фақат юк ҳужжатлари асосида олиб чиқиш ҳуқуқини бериш, фермер хўжаликларига тадбиркорлик субъекти сифатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, шунингдек, қонунда тақиқланмаган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш ва шу орқали кўп тармоқли фермер хўжалигининг ҳуқуқий мақомини белгилаш таклиф этилмоқда.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Фракция таркиби

Тадбирлар тақвими