Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар  ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.uzlidep.uz

Фракция раҳбари:

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати- Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркор ва ишбилармонларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар очиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг ушбу табақаси манфаатларини ҳимоялаш баробарида унинг эртанги кунини таъминлаш.
  • Партиянинг давлат бошқаруви, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги иштирокини таъминлаш. Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиёти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, Ўзбекистоннинг халқаро обрўйини оширишда, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашда, миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол қатнашиш. Ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, ўз элим, ўз юртим, жон Ўзбекистоним, дея ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлимиз, қадриятларимиз, миллий ва диний анъаналаримиз, урф-одатларимизни қадрлаш, шу билан бирга, барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик, бундай хуружларга қарши изчил кураш олиб бориш.

Фракция тадбирлари

Интернетдан самарали фойдаланишнинг замонавий меҳанизмлари
27 March 2019
Интернетдан самарали фойдаланишнинг замонавий меҳанизмлари

Парламент қуйи палатаси депутатлари, ЎзЛиДеП Қашқадарё вилоят Кенгаши фаоллари, соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда ташкил этилган давра суҳбатида интернетдан самарали фойдаланиш, уларда аҳборот билан ишлаш маданиятини шакллантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.


Соғлом ҳаёт сари ташланган қадам
20 February 2019
Соғлом ҳаёт сари ташланган қадам

– Ҳар қандай давлатнинг энг муҳим бойлиги мамлакат аҳолисининг саломатлиги, миллат генофондининг мустаҳкамлиги билан баҳоланади. Чунки соғлом халқ, соғлом авлодсиз келажакни ҳам, тараққиётни ҳам яратиб бўлмайди, – дейди ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари М.Ходжаева.

ЎзЛиДеП фракцияси олдида турган устувор вазифаларни белгилаб олди
25 January 2019
ЎзЛиДеП фракцияси олдида турган устувор вазифаларни белгилаб олди

Давлат дастурининг лойиҳаси дастлаб жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, унда фуқаролар, тадбиркорлар, парламент аъзолари, маҳаллий депутатлар, ННТ ва илмий-тадқиқот марказлари вакиллари, хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимиз, экспертлар фаол иштирок этишди. Улар томонидан 4100 дан зиёд таклиф ва изоҳлар билдирилди. 

ЎзЛиДеП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди
09 January 2019
ЎзЛиДеП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Тадбирда таъкидланганидек, ЎзЛиДеП депутатлик корпуси ўтган давр мобайнида 12 мингдан ортиқ хонадонга ташриф буюрдилар. Ушбу жараёнларда 43 мингдан ортиқ фуқаролар, шу жумладан, 6,5 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан бевосита суҳбатлар ўтказилди. Аниқланган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш чоралари кўрилди.

Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётнинг асосий пойдевори
29 November 2018
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётнинг асосий пойдевори

Таъкидланганидек, Бош қомусимизда белгиланган қонун устуворлиги принципи — жамиятимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, барча ислоҳотларни самарали амалга оширишда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда. 

ЎзЛиДеП фракцияси қайси таклифни қўллаб-қувватлади?
20 November 2018
ЎзЛиДеП фракцияси қайси таклифни қўллаб-қувватлади?

Фракция аъзолари, хусусан, 2021 йилдан бошлаб юртимизда мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий этиш ва бу орқали бюджет харажатларини камайтириш, давлат-хусусий шериклик тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган муҳим ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш зарурлигига эътибор қаратиб, шу борадаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдаги ўз таклифларини ўртага ташладилар.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари  Давлат бюджетини муҳокама қилди
14 November 2018
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Давлат бюджетини муҳокама қилди

Ҳисобот даврида Давлат бюджети даромадлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 52,1 фоизга ўсиб, белгиланган режа ортиғи билан 115,3 фоизга бажарилди. Бюджет даромадларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 22,2 фоизни ташкил қилди. Давлат бюджетининг харажатлари ўтган йилга нисбатан қарийб 30 трлн. сўмга (1,6 баробарга) яқин оширилди. 

Йил-ўн икки ой мулоқот қиляпти
23 October 2018
Йил-ўн икки ой мулоқот қиляпти

Ўтган вақт мобайнида ЎзЛиДеПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси фаолиятида қандай туб ўзгаришлар амалга оширилди? Белгиланган қандай марраларга эришилди? Яна қандай муҳим вазифалар ижросида сусткашликка йўл қўйилди?

ЎзЛиДеП фракцияси Давлат бюджетининг ижросини қандай баҳолади?
15 August 2018
ЎзЛиДеП фракцияси Давлат бюджетининг ижросини қандай баҳолади?

2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида кўчмас мулк объектларини ва ер майдонларини ялпи хатловдан ўтказиш натижасида солиқ базаси кенгайиб, ресурс тўловлари ва мулк солиғи бўйича Давлат бюджетига 5 617,5 миллиард сўм ёки режага нисбатан 120,2 фоиз тушган. 

27 July 2018
Сувни тежовчи технологиялар — тежамкорлик ва юқори ҳосил кафолати

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш, сув танқислигининг оқибатларини юмшатиш, ғўза парваришида қолоқликни бартараф этишга қаратилган агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни тизимли ташкил қилиш масаласи долзарб бўлиб турибди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Фракция таркиби

Тадбирлар тақвими