Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар  ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.uzlidep.uz

Фракция раҳбари:

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати- Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркор ва ишбилармонларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар очиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг ушбу табақаси манфаатларини ҳимоялаш баробарида унинг эртанги кунини таъминлаш.
  • Партиянинг давлат бошқаруви, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги иштирокини таъминлаш. Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиёти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, Ўзбекистоннинг халқаро обрўйини оширишда, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашда, миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол қатнашиш. Ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, ўз элим, ўз юртим, жон Ўзбекистоним, дея ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлимиз, қадриятларимиз, миллий ва диний анъаналаримиз, урф-одатларимизни қадрлаш, шу билан бирга, барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик, бундай хуружларга қарши изчил кураш олиб бориш.

Фракция тадбирлари

27 November 2015
Қонунларимиз юқори самара ва унумдорлик билан ишлаши керак!

— Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг "2015 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган ташкилий-ҳуқуқий тадбирлари, қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари" дастури ижросига бағишлаб қатор тадбирлар амалга оширилди. Қўмита фаолиятига тааллуқли бўлган 20 та қонун ҳужжатлари инвентаризациядан ўтказилди,дейди қўмита аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Шарафутдинов. 

27 November 2015
Ҳуқуқларимиз кафолатланган ҳужжат

– Ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиси - барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, Конституция ва қонунларнинг устунлиги таъминланишидир. Конституция ва қонунларнинг устунлиги принципи шуни англатадики, бунда барча жорий қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституция асосида ва унга мувофиқ бўлиши талаб этилади. – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Иброҳим ХОДЖИЕВ.

19 November 2015
Узоқ муддатли Ўзбекистон-Покистон муносабатларининг янги босқичи

O‘zLiDeP Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги ҳамкорлик ривожи нафақат мамлакатларимизнинг узоқ истиқболли манфаатларига хизмат қилиши, балки бутун минтақада хавфсизликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, коммуникация ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришга ижобий таъсир этишига ишонади. Бу мамлакатларимиз ўртасида тўғридан-тўғри транспорт тармоқларини барпо этиш, савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш учун имконият яратади. 

13 November 2015
Демократик кучлар блоки томонидан дастур лойиҳаси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Қонунчилик палатасида «Демократик кучлар блоки»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда блок аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қонунчилик палатасига киритилган 2016 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси муҳокама қилинди. 

06 November 2015
Мамлакатимиз иқтисодиётини рақобатбардош қилиш, экспорт салоҳиятини юксалтириш йўлида

– Барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, таркибий ўзгартириш жараёнларини чуқурлаштириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, жаҳон бозорларида унинг рақобатбардошлигини оширишнинг муҳим шарти сифатида Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя жалб қилиш O‘zLiDeP фаолиятининг муҳим устувор мақсадларидан биридир, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Абдуллажон Хамроқулов.

06 November 2015
Аҳоли фаровонлиги ўсишининг ишончли кафолати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг йиғилишларида 2016 йил учун Ўзбекистон Республикаси Бюджетномаси, шу жумладан, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳалари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокама этилди.

 

16 July 2015
Қонун лойиҳалари муҳокамасида сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлик гуруҳининг яққол фаоллиги кўринмоқда

Янги сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўтган олти ой давомидаги қонун ижодкорлиги фаолиятида сиёсий партияларнинг фракциялари, депутатлик гуруҳи ва депутатлар қонун лойиҳаларини қабул қилишнинг барча босқичларида сиёсий партияларнинг сайловолди дастурларидаги вазифалари мазмунига ва электоратлари манфаатларига мувофиқлиги, шунингдек, жамият ва давлат манфаатлари мутаносиблиги етарли даражада ифода этаётганлиги нуқтаи назаридан кенг муҳокамалар асосида кўриб чиқилмоқда.

14 July 2015
ШҲТ Хартиясида белгиланган мақсадларга содиқ қолиш ва уларни янада мустаҳкамлаш йўлида

– Шанхай ҳамкорлик ташкилоти минтақавий ва глобал муаммолар юзасидан амалий мулоқот қуриш, фикр алмашиш учун яхши имкониятдир, шу сабабли Ўзбекистон унинг самарали фаолият юритишидан манфаатдор. Унда Юртбошимизнинг чиқишлари доимо кенг доирадаги экспертлар ҳамжамиятининг диққат марказида бўлиб келмоқда, чунки давлатимиз раҳбари томонидан бугунги кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича ўйланган ва холисона баҳо берилмоқда, – дейди O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Наргиз Халилова.

09 July 2015
«Демократик кучлар блоки»нинг йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йил 9 июль куни Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияларидан иборат «Демократик кучлар блоки»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 

15 June 2015
Йўловчилар ҳуқуқларининг кафолати

Яқинда Президентимиз томонидан “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланди.Мазкур Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида парламент қуйи палатаси депутатлари ҳамда соҳа вакиллари ўз фикрларини билдирмоқда.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Фракция таркиби

Тадбирлар тақвими