Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.adolat.uz

Фракция раҳбари: Умаров Нариман Маджитович

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга; Республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга; жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтиришга; аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таьминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

“Адолат” СДП нинг ижтимоий асоси – ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақалари бўлиб, партия уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади. Аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.


Фракция тадбирлари

Қабул қилинган ҳар бир қонун халқ манфаатларига хизмат қилади
28 May 2020
Қабул қилинган ҳар бир қонун халқ манфаатларига хизмат қилади

Бугунги кунда қабул қилинган қонунларнинг ижросини таъминлаш, уларни ижрочиларга етказиш, мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг аҳолига, айниқса, қонунга алоқадор субъектлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш муҳим вазифа саналади. Шунингдек, мамлакатимизда қонунларни халқ томонидан баҳоланиши муҳим талабга айланиб улгурган.

Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?
26 May 2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун тадбиркорларга имтиёзли 1 фоизли кредитлар учун ажратилгани ижобий баҳоланди. Лекин ушбу масалада тадбиркорлар кредит олишида муаммоларга дуч келаётгани кўпгина эътирозларга сабаб бўлмоқда. Депутатлар шу кредитлар берилиш ҳолати бўйича вилоятлар кесимида аниқ мониторинг ўтказиш масаласига тўхталишди.

Миллатлараро ва динлараро ҳамжиҳатлик – тинчлик ва барқарорлик гарови
22 May 2020
Миллатлараро ва динлараро ҳамжиҳатлик – тинчлик ва барқарорлик гарови

Жорий йилги конференция “Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик, миллий, диний ва сиёсий бағрикенгликни янада ривожлантиришнинг ижтимоий, фалсафий масалалари” мавзусида ташкил этилди. Республикамиздаги бугунги карантин шароити туфайли илмий-амалий конференцияси онлайн шаклда бўлиб ўтди.

Фракция аъзолари иқтисодий-ижтимоий соҳаларнинг карантиндаги фаолиятига оид таклифлар бердилар
13 May 2020
Фракция аъзолари иқтисодий-ижтимоий соҳаларнинг карантиндаги фаолиятига оид таклифлар бердилар

Шунингдек, таълим олишнинг масофавий йўналишларига ўтиш масаласи ҳам партия дастуридан ўрин олган эди. Айни пандемия вақтида бу масала долзарб аҳамият касб эта бошлади ва мамлакатимиздаги таълим муассасалари масофавий, онлайн таълимни йўлга қўйди. 

Фракция аъзолари қонун лойиҳаларига ўз позициясини билдирдими?
30 April 2020
Фракция аъзолари қонун лойиҳаларига ўз позициясини билдирдими?

Депутатлар томонидан айтиб ўтилганидек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, халқимизни зарур маҳсулотлар билан таъминлашда ўзимизда етиштирилаётган озиқ-овқатларнинг эркин сотилишини таъминлаш зарурдир. Айниқса, юртимизда етарли ҳажмда етиштирилмайдиган маҳсулотлар майдонини кенгайтириш ғоят муҳим саналади.

Фракция аъзоларининг танқидига нима сабаб бўлди?
15 April 2020
Фракция аъзоларининг танқидига нима сабаб бўлди?

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг видеоконференция йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2019 йилги ҳисоботи кўриб чиқилди.

Прописка тизимига доир ислоҳотлар  юзасидан “Адолат” СДП фракцияси МУНОСАБАТИ
11 April 2020
Прописка тизимига доир ислоҳотлар юзасидан “Адолат” СДП фракцияси МУНОСАБАТИ

“Адолат” СДП фаоллари ва депутатлари сайловчилар,электорат вакиллари билан учрашувларда паспорт тизими,прописка масалалари бўйича аҳоли томонидан кўплаб эътирозлар, таклифлар билдирилар эди

Нефрология ва гемодиализ ёрдамини кўрсатиш ҳолатини  депутатлар қандай баҳолади?
13 March 2020
Нефрология ва гемодиализ ёрдамини кўрсатиш ҳолатини депутатлар қандай баҳолади?

Мавзу жуда долзарб. Чунки, бугунги кунда аҳоли ўртасида ўткир буйрак етишмовчилиги билан касалланиш кўп кузатилмоқда. Мутахассислар қайд этганидек, республика бўйича дастурий гемодиализга муҳтож беморлар сони ҳар йили 20 фоизга ўсиб боряпти. Бундан ташқари, шошилинч диализга эҳтиёжманд беморлар ва айниқса, улар орасида болалар мавжудлигидан кўз юмиб бўлмайди.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасини маромига етказиш бўйича таклифлар берди
10 March 2020
Фракция аъзолари қонун лойиҳасини маромига етказиш бўйича таклифлар берди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар, партия фаоллари, соҳа мутахассислари иштирок этган йиғилишда мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва суд-ҳуқуқ соҳаларига оид қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқишди.

Давлат дастури лойиҳаси — фракция аъзолари эътиборида
17 February 2020
Давлат дастури лойиҳаси — фракция аъзолари эътиборида

Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ва Ижроия Қўмитасининг навбатдаги қўшма йиғилиши шу мақсадда ташкил этилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

29.05.2020
Глобал ҳамкорлик ва волонтёрлик ҳаракати

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75 йиллиги муносабати билан бутун дунёда эълон қилинган “БМТ-75”...

29.05.2020
Олий Мажлисда парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари шаклланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида хорижий парламентлар  билан ҳамкорлик гуруҳл...

Тадбирлар тақвими