Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.adolat.uz

Фракция раҳбари: Умаров Нариман Маджитович

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга; Республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга; жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтиришга; аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таьминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

“Адолат” СДП нинг ижтимоий асоси – ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақалари бўлиб, партия уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади. Аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.


Фракция тадбирлари

Адолат ва ҳақиқат ғоялари депутатлик корпуси фаолиятининг асосий мезони
11 December 2017
Адолат ва ҳақиқат ғоялари депутатлик корпуси фаолиятининг асосий мезони

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томонидан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси мазмун-моҳияти ва унда белгиланган устувор йўналишлар ижросини таъминлашда партия ташкилотлари ва депутатлик корпуси олдида турган вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиши ўтказилди.

Давлат бютжетининг 9 ойлик ижроси ижтимоий-адолат тамойилларидан келиб чиқиб муҳокама қилинди
01 November 2017
Давлат бютжетининг 9 ойлик ижроси ижтимоий-адолат тамойилларидан келиб чиқиб муҳокама қилинди

2017 йилнинг 1 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижросининг 2017 йил 9 ойлик якунлари кўриб чиқилди.

Брифингда устувор вазифалар ижроси бўйича маълумотлар берилди
27 October 2017
Брифингда устувор вазифалар ижроси бўйича маълумотлар берилди

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томонидан “Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда “Адолат” СДП фракцияси ва депутатлик бирлашмаларининг иштироки” мавзуида брифинг ўтказилди. 

Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди
22 September 2017
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётига оид бир қатор долзарб қонун лойиҳалари депутатлар томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Қизғин баҳс-мунозараларда муҳокама этилган масалалар юзасидан аниқ таклифлар илгари сурилди.

Фракция олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилди
12 September 2017
Фракция олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизда ислоҳотларни янги босқичга кўтаришга доир қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатлар ижросида партия ва унинг депутатлик корпуси олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Тиббиёт ва таълим муассасаларини молиялаштириш тизими – депутатлар эътиборида
24 August 2017
Тиббиёт ва таълим муассасаларини молиялаштириш тизими – депутатлар эътиборида

Жорий йилнинг 24 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилишда бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 21 августдаги “Таълим ва тиббиёт муассасаларининг молиялаштириш механизмини ва давлат молиявий назорат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қароридан келиб чиқадиган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси олдида турган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳаси жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
17 August 2017
Қонун лойиҳаси жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 август куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Фан ва технологиялар агентлиги ҳамкорлигида “Илмий ва инновациявий фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, экспертлар, олимлар, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Қонун лойиҳаларининг муҳокамаси баҳс-мунозараларга бой бўлди
14 August 2017
Қонун лойиҳаларининг муҳокамаси баҳс-мунозараларга бой бўлди

Жорий йилнинг 14 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Фракция аъзолари бир қатор долзарб қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Фракция ўз позициясида қатъий қолди
28 July 2017
Фракция ўз позициясида қатъий қолди

28 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Фракция аъзолари, экспертлар, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган йиғилишда бир қатор долзарб қонун лойиҳалари биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Сессияда депутатлар фаолиятида танқидий ёндашув
23 July 2017
Сессияда депутатлар фаолиятида танқидий ёндашув

Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгашининг намунали сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг Спикери ўринбосари Наримон Умаров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими