Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.adolat.uz

Фракция раҳбари: Умаров Нариман Маджитович

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга; Республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга; жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтиришга; аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таьминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

“Адолат” СДП нинг ижтимоий асоси – ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақалари бўлиб, партия уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади. Аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.


Фракция тадбирлари

Тадбиркорлик ҳимоясида ҳам,  ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ҳам адолат бўлади
31 July 2018
Тадбиркорлик ҳимоясида ҳам, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ҳам адолат бўлади

Бундан уч йилча муқаддам бир йигитга Фарғона вилояти Тошлоқ туман ҳокимлиги томонидан, сиз тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, аҳолимизни иш-жойли қилинг, ўзингиз ҳам барака топасиз, банкдан кредит олиш масаласига ўзимиз кўмаклашамиз, дея ваъдалар берилади.

Фракция қонун лойиҳалари муҳокамасига сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда  ёндашди
26 July 2018
Фракция қонун лойиҳалари муҳокамасига сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда ёндашди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, айниқса, ушбу жараёнда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.

26 July 2018
Фракциялар нега баҳсга киришиб кетди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига дахлдор бир қатор долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилган эди.  Кун тартибига киритилган масалалардан бири «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 511-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси айниқса қуйи палатадаги барча сиёсий партия фракциялари ўртасида қизғин баҳс-мунозарага сабаб бўлди. 

Фаолиятда самара ва изчиллик – энг муҳим талаб
17 July 2018
Фаолиятда самара ва изчиллик – энг муҳим талаб

Ҳисобот даврида фракция аъзоларига сайловчилардан 564 та ёзма, 1205 та оғзаки мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг аксарияти тегишли вазирлик ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан кўриб чиқилиши учун юборилди.

Соғлиқни сақлашни ривожлантиришга йўналтирилган маблағлар ижроси фракция аъзолари диққат марказида бўлди
30 May 2018
Соғлиқни сақлашни ривожлантиришга йўналтирилган маблағлар ижроси фракция аъзолари диққат марказида бўлди

Фракция аъзолари ҳудудлардаги ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, аҳолини етарли даражада ва арзон дори-дармон воситалари билан таъминлаш, уларнинг нархларидаги кескин тафовутларни бартараф этиш, “Ижтимоий дорихоналар” тармоғини тезроқ амалиётга жорий этиш, бу борада парламент назоратини янада кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Адвокатлар томонидан юридик хизматлар кўрсатиш тизими кенгайтирилади
17 May 2018
Адвокатлар томонидан юридик хизматлар кўрсатиш тизими кенгайтирилади

Қонун лойиҳаси билан суд ҳокимияти органларининг аҳоли билан жойларда очиқ мулоқотлар ўтказиши ҳамда ўз фаолиятлари тўғрисида жамоатчиликка марказий ёки маҳаллий телевидение орқали, шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида ахборот бериш амалиётини қонун даражасида мустаҳкамлаш назарда тутилмоқда.

“Адолат” СДП фракцияси Ҳисоб палатасига ўз таклифларини билдирди
15 May 2018
“Адолат” СДП фракцияси Ҳисоб палатасига ўз таклифларини билдирди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи” тўғрисидаги масала депутатлар томонидан кўриб чиқилди.

Долзарб қонун лойиҳалари — муҳокамада
09 May 2018
Долзарб қонун лойиҳалари — муҳокамада

Қонунларнинг ҳар жиҳатдан пишиқ, пухта тайёрланишига эришиш, уларни ҳаётга татбиқ этишнинг ишончли механизмларини яратиш парламентнинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Зеро, мукаммал қонунлар, энг аввало, инсон манфаатларини таъминлаш баробарида, мамлакатни изчил тараққий эттириш, иқтисодий барқарорликни кафолатлашга хизмат қилади. 

“Адолат” СДП фракцияси: давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонун ва қонуности ҳужжатларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлашимиз керак
11 April 2018
“Адолат” СДП фракцияси: давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонун ва қонуности ҳужжатларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлашимиз керак

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини белгилашга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартишлар киритилмоқда. 

Илм-фан соҳасини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асоси маромига етмоқда
17 March 2018
Илм-фан соҳасини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асоси маромига етмоқда

Мамлакатимизни янада тараққий эттириш, иқтисодиёти энг ривожланган давлатлар қаторидан ўрин эгаллашда илм-фан соҳасини ривожлантиришнинг аҳамияти жуда муҳим. Шу сабабдан сўнгги йилларда мамлакатимизда илмий тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш ҳамда мамлакатни демократик янгилашда фаннинг ролини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими