Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.adolat.uz

Фракция раҳбари: Умаров Нариман Маджитович

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга; Республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга; жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтиришга; аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таьминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

“Адолат” СДП нинг ижтимоий асоси – ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақалари бўлиб, партия уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади. Аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.


Фракция тадбирлари

08 October 2018
Илм-фан, туризмни ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳалари фракция муҳокамасида

– Дунёдаги замонавий тараққиёт тенденцияси шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини рағбатлантириш, илғор илм-фан ютуқларини иқтисодиёт тармоқларига жорий қилиш барқарор иқтисодий ўсишнинг бош омили ҳисобланади, – дейди  “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Ёрмамат Холияров.

21 September 2018
Фуқаролар йиғини етакчиларининг масъулияти ошмоқда

Маълумки, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчилари бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларига раҳбарлик қиладилар. Ушбу комиссиялар эса “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 32-моддасига мувофиқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича бир ой ичида сайланади.

Қонунларда, аввало, инсон манфаатлари  устувор бўлмоғи лозим
25 August 2018
Қонунларда, аввало, инсон манфаатлари устувор бўлмоғи лозим

Фуқаро табиий газ, электр энергияси ёки бошқа коммунал хизматларнинг биридан, айтайлик, 300 минг сўм миқдорда қарздор бўлиб қолди. Бир қанча жараёндан сўнг қарздорга суд қарори билан қарзни ихтиёрий равишда тўлаш учун муайян муддат белгиланади. 

Илм-фанга йўналтирилган маблағлар ижроси танқидга учради
14 August 2018
Илм-фанга йўналтирилган маблағлар ижроси танқидга учради

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижросида ижтимоий харажатларнинг 2018 йил I ярим йиллик режаси бўйича ажратилган маблағлар тўлиқ ўзлаштирилмади. Мактабгача таълим муассасаларига болаларни қамраб олишда айрим ҳудудларда ўсиш кузатилмаяпти. Нега? Инновацион, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва “стартап” лойиҳаларини молиялаштириш учун қанча маблағ ажратилди? 

Судьяларни лавозимига тайинлаш ва адлия органлари фаолиятида шаффофлик таъминланади
06 August 2018
Судьяларни лавозимига тайинлаш ва адлия органлари фаолиятида шаффофлик таъминланади

Жамиятимизда коррупциянинг олдини олиш, соҳаларнинг янада ривожланишида очиқлик ва ошкоралик муҳим ўрин тутади. Давлат идоралари фаолиятида шаффофликни таъминлашда эса, жамоатчиликнинг, хусусан, вакиллик органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг улар устидан қонунчиликда белгиланган тартибда назоратни олиб бориши самарали восита ҳисобланади.

Тадбиркорлик ҳимоясида ҳам,  ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ҳам адолат бўлади
31 July 2018
Тадбиркорлик ҳимоясида ҳам, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ҳам адолат бўлади

Бундан уч йилча муқаддам бир йигитга Фарғона вилояти Тошлоқ туман ҳокимлиги томонидан, сиз тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, аҳолимизни иш-жойли қилинг, ўзингиз ҳам барака топасиз, банкдан кредит олиш масаласига ўзимиз кўмаклашамиз, дея ваъдалар берилади.

Фракция қонун лойиҳалари муҳокамасига сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда  ёндашди
26 July 2018
Фракция қонун лойиҳалари муҳокамасига сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда ёндашди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, айниқса, ушбу жараёнда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.

26 July 2018
Фракциялар нега баҳсга киришиб кетди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига дахлдор бир қатор долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилган эди.  Кун тартибига киритилган масалалардан бири «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 511-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси айниқса қуйи палатадаги барча сиёсий партия фракциялари ўртасида қизғин баҳс-мунозарага сабаб бўлди. 

Фаолиятда самара ва изчиллик – энг муҳим талаб
17 July 2018
Фаолиятда самара ва изчиллик – энг муҳим талаб

Ҳисобот даврида фракция аъзоларига сайловчилардан 564 та ёзма, 1205 та оғзаки мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг аксарияти тегишли вазирлик ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан кўриб чиқилиши учун юборилди.

Соғлиқни сақлашни ривожлантиришга йўналтирилган маблағлар ижроси фракция аъзолари диққат марказида бўлди
30 May 2018
Соғлиқни сақлашни ривожлантиришга йўналтирилган маблағлар ижроси фракция аъзолари диққат марказида бўлди

Фракция аъзолари ҳудудлардаги ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, аҳолини етарли даражада ва арзон дори-дармон воситалари билан таъминлаш, уларнинг нархларидаги кескин тафовутларни бартараф этиш, “Ижтимоий дорихоналар” тармоғини тезроқ амалиётга жорий этиш, бу борада парламент назоратини янада кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...

22.10.2019
ТУШОВИ УЛОВИДАН ҚИММАТ БЎЛМАЙДИ

Аввал хабар берганимиздек, «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати...

Тадбирлар тақвими