Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.adolat.uz

Фракция раҳбари: Умаров Нариман Маджитович

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга; Республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга; жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтиришга; аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таьминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

“Адолат” СДП нинг ижтимоий асоси – ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақалари бўлиб, партия уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади. Аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.


Фракция тадбирлари

Давлат дастури ижросида “Адолат СДП” фракциясининг ўрни қандай бўлади?
23 January 2019
Давлат дастури ижросида “Адолат СДП” фракциясининг ўрни қандай бўлади?

Эътироф этилганидек, 2019 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси асосида халқимизнинг фикри, таклифлари билан такомиллаштирилганлиги ҳамда унда Давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасида илгари сурилган долзарб муаммоларни ҳал этишнинг аниқ йўллари ва механизмлари белгилаб берилгани билан аҳамиятлидир.

“Адолат” СДП фракцияси 1 120 та масалани ҳал этди
11 January 2019
“Адолат” СДП фракцияси 1 120 та масалани ҳал этди

Мазкур қонун лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича фракция томонидан 270 дан ортиқ таклифлар киритилиб, 160 маротаба партия позицияси билдирилди. Бунда “Қонуннинг асл муаллифи халқ бўлиши керак”, деган тамойил негизида партиянинг “Марказ — вилоят — туман” тизими асосида 60 га яқин қонун лойиҳаси жойларда муҳокамадан ўтказилиб, асослантирилган таклифлар асосида фракция ўз позицияларини билдирди ҳамда уларнинг аксарияти қонун лойиҳаларида аксини топди.

Конституция — ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати
29 November 2018
Конституция — ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати

Фракция аъзолари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия фаоллари ва “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари қатнашган тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимиз мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланиб, тарихан қисқа фурсат ичида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади. 

“Адолат” СДП фракцияси қонун лойиҳалари юзасидан ўзининг нуқтаи-назарини шакллантирди
21 November 2018
“Адолат” СДП фракцияси қонун лойиҳалари юзасидан ўзининг нуқтаи-назарини шакллантирди

Суд амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, даъво ариза юзасидан ёзма фикр, шикоятлар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорлари, апелляция ва кассация инстанцияси судлари ва ишни назорат тартибида кўрадиган судларнинг қарорларини қабул қилишнинг охирги вақтигача тақдим қилинмоқда.

Ижтимоий-иқтисодий, атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойихалари фракция муҳокамасида
07 November 2018
Ижтимоий-иқтисодий, атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойихалари фракция муҳокамасида

Фракция аъзолари томонидан карантин эълон қилинган зараркунандаларга, ўсимликлар касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашнинг санитария қоидаларини ва бошқа хил қоидаларни бузиш учун лойиҳада таклиф этилаётган маъмурий жарималарнинг миқдори оширилиши бўйича асослар етарли эмаслиги таъкидланди.

08 October 2018
Илм-фан, туризмни ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳалари фракция муҳокамасида

– Дунёдаги замонавий тараққиёт тенденцияси шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини рағбатлантириш, илғор илм-фан ютуқларини иқтисодиёт тармоқларига жорий қилиш барқарор иқтисодий ўсишнинг бош омили ҳисобланади, – дейди  “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Ёрмамат Холияров.

21 September 2018
Фуқаролар йиғини етакчиларининг масъулияти ошмоқда

Маълумки, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчилари бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларига раҳбарлик қиладилар. Ушбу комиссиялар эса “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 32-моддасига мувофиқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича бир ой ичида сайланади.

Қонунларда, аввало, инсон манфаатлари  устувор бўлмоғи лозим
25 August 2018
Қонунларда, аввало, инсон манфаатлари устувор бўлмоғи лозим

Фуқаро табиий газ, электр энергияси ёки бошқа коммунал хизматларнинг биридан, айтайлик, 300 минг сўм миқдорда қарздор бўлиб қолди. Бир қанча жараёндан сўнг қарздорга суд қарори билан қарзни ихтиёрий равишда тўлаш учун муайян муддат белгиланади. 

Илм-фанга йўналтирилган маблағлар ижроси танқидга учради
14 August 2018
Илм-фанга йўналтирилган маблағлар ижроси танқидга учради

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижросида ижтимоий харажатларнинг 2018 йил I ярим йиллик режаси бўйича ажратилган маблағлар тўлиқ ўзлаштирилмади. Мактабгача таълим муассасаларига болаларни қамраб олишда айрим ҳудудларда ўсиш кузатилмаяпти. Нега? Инновацион, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва “стартап” лойиҳаларини молиялаштириш учун қанча маблағ ажратилди? 

Судьяларни лавозимига тайинлаш ва адлия органлари фаолиятида шаффофлик таъминланади
06 August 2018
Судьяларни лавозимига тайинлаш ва адлия органлари фаолиятида шаффофлик таъминланади

Жамиятимизда коррупциянинг олдини олиш, соҳаларнинг янада ривожланишида очиқлик ва ошкоралик муҳим ўрин тутади. Давлат идоралари фаолиятида шаффофликни таъминлашда эса, жамоатчиликнинг, хусусан, вакиллик органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг улар устидан қонунчиликда белгиланган тартибда назоратни олиб бориши самарали восита ҳисобланади.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими