Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.adolat.uz

Фракция раҳбари: Умаров Нариман Маджитович

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга; Республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга; жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтиришга; аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таьминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

“Адолат” СДП нинг ижтимоий асоси – ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақалари бўлиб, партия уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади. Аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.


Фракция тадбирлари

16 October 2013
Фракция нуқтаи назари белгилаб олинди

2013 йил 16 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда асосан бюджет тизимини ислоҳ этишга қаратилган қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

07 October 2013
Ўзбекистон «Адолат» СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши

2013 йил 7 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда асосан мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишга қаратилган қонун лойиҳалари кун тартибидан ўрин олди.

04 October 2013
Янги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

27 September 2013
Энергия ресурслари ва унинг муқобил манбалари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси томонидан муқобил энергия манбалари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

17 September 2013
Қонун лойиҳалари фракциялар муҳокамасида

2013 йил 19 сентябрь кунига мўлжалланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

14 September 2013
Ёшлар фаоллигини ошириш – давр талаби

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан "Ёш адолатчилар" қаноти билан ҳамкорликда "Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш - обод турмушнинг муҳим омили" мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

13 September 2013
“Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси юзасидан фракциялараро баҳс-мунозара бўлиб ўтди

2013 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, шунингдек Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари аъзолари иштирокида “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

21 August 2013
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ютуқлар – истиқлол шарофатидир

2013 йил 21 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ташаббуси билан партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 7-сонли клиник шифохонада Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 22 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш — соғлом жамият барпо этиш ва баркамол шахсни вояга етказиш кафолати» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

19 August 2013
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари институти такомиллаштирилмоқда

Маълумки, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиш ҳамда қўшимчаларга биноан, қонунларни ишлаб чиқиш, такомиллаштиришда сиёсий партиялар ва депутатлар гуруҳи роли оширилиб, талаб кучайтирилди ҳамда бу борадаги механизмлар маромига етказилди.

25 July 2013
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари

2013 йил 26 июлга мўлжалланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими