Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.adolat.uz

Фракция раҳбари: Умаров Нариман Маджитович

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга; Республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга; жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтиришга; аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таьминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

“Адолат” СДП нинг ижтимоий асоси – ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақалари бўлиб, партия уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади. Аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.


Фракция тадбирлари

Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари:  шахсий фаоллик ва самарали натижа
20 August 2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан юртимизда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ташкил этилгани ва 30 июнь санаси – Ёшлар куни деб эълон қилиниши ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлди. 

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси қандай позиция билдирди?
13 August 2019
Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси қандай позиция билдирди?

Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг жамиятдаги сиёсий фаоллигини ошириш ҳамиша давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб келган. Айниқса, охирги уч йилда қабул қилинган норматив ҳужжатлар мазкур йўналишни янги босқичга олиб чиқди. Шунга қармай, бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар ҳам талайгина.

Режали патронаж ишлари: муаммо ва ечимлар
08 August 2019
Режали патронаж ишлари: муаммо ва ечимлар

Мамлакатимизда сўнгги йилларда тиббиёт соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, соҳага доир қонун ҳужжатлари базаси такомиллаштирилмоқда.

Давлат дастурининг ижроси  бандма-банд муҳокама қилинди
31 July 2019
Давлат дастурининг ижроси бандма-банд муҳокама қилинди

“Адолат” СДПнинг асосий йўналишларидан бўлган соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари ҳам фракция аъзоларининг диққат марказида бўлди. Хусусан, Давлат дастурининг 152-153, 155-бандларида белгиланган аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифатини ошириш ва профилактик тадбирлар қамровини кенгайтириш, Давлат тиббиёт муассасаларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, санитария-эпидемиология хизматини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича вазифалар ижроси таъминланмагани танқидга сабаб бўлди. 

Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?
18 July 2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама иссиғидан ҳимоя қилишда етарлича шароитлар яратиш масаласи бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаатларда асосий масала сифатида, ёзнинг иссиғидан, қуёшнинг нурларидан, айниқса, ультрабинафша нурларидан сақланишда автомобиль ойналарини қорайтиришга рухсат бериш сўралган.

“Адолат” СДП фракцияси фаолияти қандай баҳоланди?
12 July 2019
“Адолат” СДП фракцияси фаолияти қандай баҳоланди?

Қайд этилганидек, жорий йилнинг 1-ярим йиллигида партия фракциясининг қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган 22 та йиғилиши ўтказилиб, уларда
62 та қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. 

Фракциялар видеоселектор йиғилишида кўтарилган вазифаларга қандай муносабат билдирди?
08 July 2019
Фракциялар видеоселектор йиғилишида кўтарилган вазифаларга қандай муносабат билдирди?

Солиқ ҳам, коммунал тўловлар ҳам мамлакат бюджетини шакллантиришнинг энг муҳим воситаларидан биридир. Ҳозирда узлуксиз электр энергияси ва табиий газ таъминоти йўналишидаги ишларни янада яхшилаш мақсадида етказиб берувчи тармоқларни модернизация қилиш, тежамкор технологияларни қўллаш ва харажатларни оптималлаштириш талаб этилмоқда.

 “Адолат” СДП фракцияси Президент нутқидан қандай хулоса чиқарди?
24 June 2019
“Адолат” СДП фракцияси Президент нутқидан қандай хулоса чиқарди?

Депутатлар аёлларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни иш билан таъминлаш, аёллар соғлиғини мустаҳкамлаш, улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш каби масалаларда парламент назоратини кучайтириш ва сайловчилар билан учрашувларда ушбу жиҳатларга алоҳида эътибор бериш зарурлиги қайд этилди.

Тез тиббий ёрдам машиналари ҳайдовчиларининг асоссиз юридик жавобгарлиги олди олинади
21 June 2019
Тез тиббий ёрдам машиналари ҳайдовчиларининг асоссиз юридик жавобгарлиги олди олинади

Фракция аъзолари ташаббуси билан таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тез тиббий ёрдам автомашиналарининг махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ амалиётдаги айрим муаммоли ҳолатлар бартараф этилишига хизмат қилади. 

Қонун лойиҳасидан ҳаволаки нормалар олиб ташланди
11 June 2019
Қонун лойиҳасидан ҳаволаки нормалар олиб ташланди

2019 йил 11 июнь куни парламент қуйи палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қуйи палатанинг мажлиси кун тартибига киритилган суд-ҳуқуқ, экология, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга оид бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими