Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.adolat.uz

Фракция раҳбари: Умаров Нариман Маджитович

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга; Республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга; жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтиришга; аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таьминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

“Адолат” СДП нинг ижтимоий асоси – ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақалари бўлиб, партия уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади. Аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.


Фракция тадбирлари

14 January 2015
Мамлакат равнақи, аҳоли фаровонлиги — бош мезон

Аввал хабар қилинганидек, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Президентимиз Ислом Каримов нутқ сўзлади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳияти, жамият ҳаётининг турли жабҳаларида эришилаётган ютуқ ва марралар атрофлича очиб берилган ушбу нутқ кенг жамоатчилигимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Буни сиёсий партияларнинг парламентимиз қуйи палатасидаги фракциялари аъзолари фикрларидан ҳам билиш мумкин.

18 November 2014
БЮДЖЕТ ИЖРОСИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2014 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисида”ги масала муҳокама этилди. Фракция аъзолари, бир қатор мутасадди вазирликлар, идора ва ташкилотларнинг масъул раҳбар ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари М.Мирзаев ҳисоботи тингланди.  

30 October 2014
“Ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмаслиги керак” ғояси партия нуқтаи назарига монанд деб топилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари, Қонунчилик палатаси қўмиталари вакиллари, вазирлик ва идоралар масъул раҳбар ходимлари, партия экспертлари, фаоллар ҳамда Фуқаролик жамияти ривожланишини мониторинг қилиш мустақил институти ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

24 October 2014
Фракция йиғилиши ўтказилди

2014 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

21 October 2014
Аҳоли бандлигини таминлаш – устувор вазифа

2014 йил 21 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг
“2015 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури” лойиҳаси тўғрисидаги масала муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. 

21 October 2014
Бюджет муҳокамаси - фракция эътиборида

2014 йил 21 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг “2015 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги масала муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. 

14 October 2014
Фракция йиғилишида янги қонун лойиҳалари муҳокамаси

2014 йил 13 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари, партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходимлари, фаоллар, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, экспертлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. 

09 October 2014
Ёшларни зарарли ахборотлар таъсиридан ҳимоялаш керак

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни уларни жисмоний ва маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилиш учун хулоса бериш масаласи муҳокама қилинди.

24 September 2014
Адвокатура институтининг ривожланиши – суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштиришнинг муҳим омили

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази мажлислар залида “Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтининг ривожланиши – суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштиришнинг муҳим омили” мавзусида семинар бўлиб ўтди. 

20 September 2014
Тадбиркорлик соҳасини ахборотлаштириш — бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва ижтимоий адолатни таъминлаш гарови

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қонун лойиҳалари юзасидан ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда “Мамлакатда инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқиши масаласи муҳокама этилди. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими