Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.adolat.uz

Фракция раҳбари: Умаров Нариман Маджитович

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга; Республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга; жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтиришга; аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таьминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

“Адолат” СДП нинг ижтимоий асоси – ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақалари бўлиб, партия уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади. Аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.


Фракция тадбирлари

05 February 2016
“Эркин фикр” ток-шоусида ёшларни ахборот хуружларидан сақлаш масаласи

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Умиджон Сулаймонов “Интернент тармоғидан оқилона фойдаланиш, ундаги хуружлардан ёшларни ҳимоя бўлиш” мавзусидаги “Менинг юртим” телеканалида ўтказилган “Эркин фикр” ток-шоусида ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этди.

05 February 2016
Оилаларимиз тотувлиги – мамлакат тараққиётининг кафолатидир

– Оила жамиятнинг энг кичик бўғини. Жамият ва давлат равнақи, унинг келгуси истиқболи аввало оиладан бошланади. Шу боисдан, мустақиллик йилларида оила манфаатлари, она ва бола ҳуқуқлари ҳимояси, турмуш тарзи, оила аъзоларининг руҳияти ва тарбияси, уларни ҳаётга, туғилиб ўсаётган юртига муҳаббатини кучайтириш, бир сўз билан айтганда, баркамол авлодни вояга етказиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди,дейди "Ўзбекистон" телеканалининг "Биз учун муҳим" ток-шоусида ўз фикрлари билан иштирок этган Қонунчилик палатаси депутати Муҳаррам ДАДАХОДЖАЕВА.

02 February 2016
Андижон туман Халқ депутатлари Кенгаши сессияси

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Муҳаррам Дадаходжаева Андижон вилояти Андижон тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда Андижон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг устувор вазифалари тўғрисида”ги фаоллар йиғилишида маъруза билан иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан Андижон тумани ҳокимининг ҳисоботи эшитилди.

01 February 2016
Қулай ахборот муҳитида ёшлар онгида ижтимоий-сиёсий жараёнлар

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Умиджон Сулаймонов Тошкент темир йўл транспорт касб-ҳунар коллежи биносида “Қулай ахборот муҳитида ёшлар онгида ижтимоий-сиёсий жараёнлар” мавзусидаги давра суҳбатида ўз маърузаси билан иштирок этиб қайтди.

01 February 2016
Ўзбекистон радиоканалида “Парламент ҳаёти” дастурида жонли эфир

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ва СДПУ “Адолат” фракцияси аъзоси Умиджон Сулаймонов Ўзбекистон радиоканалида бўлиб ўтган “Парламент ҳаёти” дастурида жонли эфирда иштирок этди. Тадбирда янги таҳрирдаги божхона кодексининг қабул қилишт зарурати ва ундаги янгиликлар тўғрисида сўз юритилди. 

01 February 2016
Қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Алишер Махматмуродов Самарқанд тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда Самарқанд туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилга иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги ҳисоботи юзасидан сессияси”да маъруза билан иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокимининг ҳисоботи эшитилди. 

31 January 2016
Ҳисоботлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси А. Бурханов Наманган вилояти Мингбулоқ туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда Наманган вилояти Мингбулоқ туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг устувор вазифалари тўғрисида”ги ҳисоботи юзасидан сессияси”да маъруза билан иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокими ҳисоботи эшитилди. 

29 January 2016
Депутат ёшлар даврасида

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ва СДПУ “Адолат” фракцияси аъзоси Умиджон Сулаймонов Фарғона вилояти Қуштепа тумани 49-сонли мактаби биносида бўлиб ўтган “Депутат ёшлар даврасида” мавзусида коллежнинг фаол ўқувчилари билан учрашув”да иштирок этди. Тадбирда ёшлар Парламент хаётини ёритиб бериш, мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун мохиятини етказиш, ёшларнинг турли террористик ва диний оқимларга кириб кетишини олдини олиш бўйича суҳбат юритилди. 

28 January 2016
Ўзбекистон телеканали “Суҳбатдош” дастурида очиқ мулоқот

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси А. Умиров Ўзбекистон телеканали “Суҳбатдош” дастурида иштирок этиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган йўналишлар тўғрисида гапириб ўтди.

27 January 2016
Депутат сўрови - парламент назоратининг муҳим шакли сифатида

– Парламент фаолиятининг асосий йўналиши қонун ижодкорлиги ҳисобланса, унинг яна бир муҳим функцияси сифатида парламент назоратини кўрсатиш мумкин. Парламент назорати – мамлакатни демократлаштиришда алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, у ҳуқуқий давлатнинг муҳим мезони ҳисобланган – қонун устуворлигини таъминлашга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўлақонли рўёбга чиқаришга хизмат қилади, – дейди "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Шуҳрат ЯКУБОВ.   


Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими