Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.adolat.uz

Фракция раҳбари: Умаров Нариман Маджитович

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга; Республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга; жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтиришга; аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таьминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

“Адолат” СДП нинг ижтимоий асоси – ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақалари бўлиб, партия уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади. Аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.


Фракция тадбирлари

Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси – фракция муҳокамасида
24 January 2017
Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси – фракция муҳокамасида

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ҳамда экспертларининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегияси” лойиҳаси муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

21 January 2017
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлаш масалалари муҳокама этилди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва партия Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитасининг қўшма йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган долзарб вазифалар муҳокама этилди.

Халқ билан мулоқотнинг янги босқичи
30 December 2016
Халқ билан мулоқотнинг янги босқичи

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 

Фракция келгусидаги амалий ҳаракатларни муҳокама қилди
19 December 2016
Фракция келгусидаги амалий ҳаракатларни муҳокама қилди

“Адолат” СДП фракцияси ва партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали тадбирдаги ҳамда Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузаларидан келиб чиқадиган партия ва унинг депутатлик корпуси олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Депутатлар мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид муҳим  масалаларни муҳокама этдилар
23 November 2016
Депутатлар мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид муҳим масалаларни муҳокама этдилар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг йиғилишларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йил тўққиз ойидаги ижроси кўриб чиқилди.

Депутатлар жамоат назоратини кучайтириш масалаларига эътибор қаратдилар
18 November 2016
Депутатлар жамоат назоратини кучайтириш масалаларига эътибор қаратдилар

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг “Ижтимоий барқарорликни таъминлашда фуқаролик жамияти институтлари иштирокини кенгайтириш, жамоат назоратини кучайтириш масалалари” мавзусида кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари Наримон Умаров олиб борди.

Инновацион фаолиятни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари такомиллашади
11 November 2016
Инновацион фаолиятни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари такомиллашади

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг олимлар,тегишли муассасалар ва ОАВлари вакиллари иштирокида “Инновациялар ва инновацион фаолиятни такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси раҳбари Наримон Умаров олиб борди.

Сиёсий партиялар фракциялари 2017 йил Бюджетномани ҳамда бандлик дастури лойиҳаларини муҳокама қилмоқда
26 October 2016
Сиёсий партиялар фракциялари 2017 йил Бюджетномани ҳамда бандлик дастури лойиҳаларини муҳокама қилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда 2017 йил учун Ўзбекистон Республикаси Бюджетномаси, шу жумладан Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда “2017 йилга аҳоли бандлиги дастури”лойиҳалари муҳокама этилди. Муҳокамалар жараёнида барча фракциялар 2017 йилги Бюджетнома лойиҳасини тўлиқ маъқуллаб, ўз нуқтаи-назарларини келишиб олдилар.

07 July 2016
Она табиатнинг ажралмас қисми муҳофазаси

Фракциямиз аъзолари “Демократик кучлар блоки” томонидан қонун лойиҳасининг жавобгарлик масалаларига бағишланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларига бу соҳадаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи нормаларни киритиш керак эмас, балки жазо муқаррарлиги устидан назоратни кучайтириш лозимлиги ҳақидаги таклифларига қўшилмаслигини маълум қилади.

24 June 2016
Муҳолиф фракциялар парламентдаги блокнинг таклифларига нисбатан ўз нуқтаи-назарларини билдирдилар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги муҳолиф фракцияларнинг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтди. Унда парламент қуйи палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган янги таҳрирдаги «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2017
Мамлакатни ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» демократик партияси...

24.01.2017
Тадбиркорларнинг манфаатларини ҳимоялашда Ҳаракатлар стратегияси муҳим ўрин тутади

Жорий йилнинг 23 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги...

24.01.2017
Ҳаракатлар стратегиясининг ижтимоий масалаларга оид йўналишлари муҳокама марказида бўлди

Шу йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон ХДП партияси фракциясининг навбатдаги  йиғилиши бўлиб ...

Тадбирлар тақвими